Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:49

Қайта иш бошлаган “Абу Сахий” ўз хизмат ҳақини янада арзонлатди


Қарийб олти ойга чўзилган узилишдан сўнг¸ Ўзбекистондаги энг йирик карго хизматини йўлга қўйган "Абу Сахий" импорт молларни олиб киритишни қайта бошлаган.
Қарийб олти ойга чўзилган узилишдан сўнг¸ Ўзбекистондаги энг йирик карго хизматини йўлга қўйган "Абу Сахий" импорт молларни олиб киритишни қайта бошлаган.

Хитой¸ Туркия ва бошқа давлатлардан импорт молларини Ўзбекистонга олиб киришни 2017 йил январь ойидан бошлаб тўхтатиб қўйган “Абу Сахий” ширкати ўтган ойдан ўз карго хизматини қайта тиклади. Озодлик суҳбатлашган “Абу Сахий” мижозларига кўра¸ марҳум президент Ислом Каримовнинг куëви Тимур Тиллаевга қарашли бу ширкат нафақат ўз фаолиятини қайта тиклаган¸ балки хизмат нархини ўтгандагига нисбатан арзонлатган ҳам.

Бож тўлови бозорини касод қилган савдогар хурсанд..

Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонлик савдогарлар¸ “Абу Сахий”нинг қайта иш бошлаганини ўзлари учун “узоқ кутилган хушхабар” деб атадилар.

“Абу Сахий” тўхтагандан кейин ўзимиз Хитойдан мол олиб келиб кўрдик. Икки баравар қимматга тушиб¸ бозоримиз қарийб касод бўлди. Ўтган ой ишга тушди¸ деб хабар келгандан кейин¸ Хитойдан яна товар олдик¸ “Абу Сахий” 12 кун деганда етказиб берди”¸ дейди йиллардан бери “Абу Сахий” орқали олиб келинаëтган Хитой товарлари билан савдо қилиб келаëтган кичик тадбиркорлардан бири.

Бу¸ қолаверса¸”Абу Сахий” карго хизматидан фойдаланиб келаëтган яна бошқа икки савдогарнинг Озодликка айтишича¸ айрим жузъий ўзгаришларни истисно қилганда¸ ширкат иш услуби деярли ўзгармаган.

“Мол келди¸ деб SMS юборишгандан кейин¸ “Абу Сахий” бозори ичидаги омборхонага бордик. Кассада бизга карго рақамини берди¸ фалон пул тўлайсиз¸ дейишди. Авваллари кассада долларни бозор нархидан ҳам қимматроқ ҳисоблаб¸ сўмда тўлардик. Бу гал¸ нақд долларда¸ фалон жойда¸ фалончига тўлайсиз¸ дейишди. Ўзгариш шу. Лекин яна олдингидек Хитойдан юборилган товарларнинг растаможка қилинганини кўрсатувчи бир ҳужжат беришмади. Молларимизни документсиз олиб чиқдик”¸ деди Озодлик билан суҳбатда шахси очиқланмаслигини сўраган савдогарлардан бири.

Бу ва “Абу Сахий”нинг Озодлик суҳбатлашган мижозлари¸ Ўзбекистон ҳудудига бож тўловлари тўлаб киритилганини тасдиқловчи ҳужжатларсиз олинган ўз товарларини сотишнинг таваккалчилик экани ва бундан анча хавотирда эканларини яширмадилар.

“Олдинлари “Абу Сахий”га тегишмайди¸ деб ишониб юрардик. Энди бошқалар замони келди¸ “Абу Сахий”дан товар олганлардан растаможка қозоғлари сўраб қолишса¸ нима бўлади¸ қўрқиб ўтирибмиз”¸ дейди Озодлик суҳбатлашган яна бир савдогар.

“Абу Сахий”нинг на иши тўхтаб қолгани¸ на қайта очилгани расман эътироф этилмади

Ўзбекистон марҳум президентининг куëви Тимур Тиллаевга қарашли “Абу Сахий” ширкати 2017 йил январидан бошлаб Хитой ва Туркия каби давлатларданюборилган импорт товарларини ўз мижозларига етказишни тўхтатиб қўйгани ҳақида савдогарлардан Озодликка кўплаб шикоятлар келган эди.

Бу мурожаатлар асосида Озодликнинг Ўзбекистон Божхона ва Солиқ қўмитаси расмийлари билан қилган микрофонсиз суҳбатларида¸ ширкат карго фаолиятининг текширилаëтгани ва улар тугагунча импорт моллари олиб кириш тўхтатилганини билдирган эди.

«Бу тўғри хабар. Проверка бор у ерда. “Абу Сахий” моллари олдиндан паст баҳолангани учун¸ энди как положено¸ меъëрий ҳужжат бўйича тўланадиган ставкалар қайта ишлаб чиқилаяпти. Бу фақат “Абу Сахий”га тегишли. Ҳозир “Абу Сахий”нинг олдинги ставкалари нимага асосланганини тўлиқ текшириб чиқишаяпти. Ҳамма бор у ерда (давлат назорат органлари¸ жумладан прокуратура¸ солиқ ва божхона қўмиталари расмийлари назарда тутилаëтган бўлиши мумкин – таҳр.) Шунинг учун уларнинг ҳамма нарсаси тўхтаб турипти. Бу текширувлар тугаса¸ олиб келинган моллар меъëрий ҳужжатларга асосан ҳамма тўловлари тўланиб¸ олиб чиқилади. Энди “Абу Сахий” ҳам как положено ишлайдиган бўлади”¸ деди Давлат Божхона қўмитасининг “Абу Сахий”да бораëтган текширувларга алоқадорлигини айтган расмийси.

“Абу Сахий” “как положено" ишлайдиган бўлдими?

13 июль куни Озодлик суҳбатлашган Божхона қўмитаси мулозими¸ «Абу Сахий» мижозларининг ширкат ўтмишдаги каби импорт молларининг бож тўлови тўлаб олиб киритилганини тасдиқловчи ҳужжат бермаëтгани билан боғлиқ хавотирларига жавоб берди.

«Абу Сахий» битта эмас¸ юзлаб¸ минглаб савдогарлар молини олиб кираяпти. Келган каргодан ҳар бир савдогарнинг молини ажратиб¸ унга бож тўлови тўланмайди. Шунинг учун «Абу Сахий» ҳам ҳар битта савдогарга махсус ҳужжат беролмайди. Ҳаммаси категория¸ кодлар бўйича биратўла ҳисобланиб¸ шундан бож тўланади. Савдогарлар қўлида «Абу Сахий» билан тузилган шартнома ва карго учун тўланган квитанция бўлса¸ бўлди¸ шунинг ўзи бу молларнинг контрабанда эмаслигини тасдиқлашга етади. Кейин¸ савдогардан бунақа ҳужжатни ҳеч ким сўрамайди ҳам»¸ деди Озодлик суҳбатлашган божхона расмийси.

Тиллаевлар жавоби

“Абу Сахий”нинг бож тўловлари тўламай¸ ëки сунъий тарзда арзонлатилган тўловлар тўлаш оқарли Ўзбекистонга импорт моллари олиб кирувчи асосоий монополистга айлангани ҳақида йиллардан бери мавжуд танқидларгажавоб берган Тимур Тиллаев адволати Озодликка бундай эътирозларни бир неча бор рад этган эди.

Тилалевнинг АҚШдаги адвокати 2017 йил январь ойида Озодликка “Сизга бундан олдин ҳам таъкидлаганимиздек¸ “Абу Сахий” солиқларни тўлайди ва ҳеч қачон солиқ ва бож тўловлари бўйича имтиëздан фойдаланган эмас. Бунинг аксини иддао қилиш¸ ëлғондир”¸ деган баëнот йўллаган эди.

Озодликнинг “Абу Сахий” мижозлари айни кунларда ўзларига импорт моллари учун бож тўланганини кўрсатувчи ҳужжат берилмаëтганини айтишмқода¸ бу хабарларга қандай жавоб берасиз¸ деган 12 июль кунги сўровига Тиллаев адвокати юборган жавоб қуйидагича бўлди:

“Мижозимнинг ўз аввалги изоҳларига қиладиган ҳеч қандай қўшимчаси йўқлиги ва ўтгандаги баëнотларимизда туришимизни эътиборга олинг”¸ дейилади Озодликка электрон почта орқали юборилган расмий жавобда.

Хизматлар 10 июлдан арзонлади

Озодлик суҳбатлашган «Абу Сахий» мижозлари ширкат10 июлдан бошлаб кўрсатиладиган хизматлар ҳақининг арзонлагани ҳақида SMS юборганини билдирдилар.

“Телефон қилсак¸ нархлар 30 фоизча арзонлади¸ юк ташийдиган кичик фураларимиз кўпайди¸ дейишди»¸ дейди ўзбекистонлик савдогарлардан бири.

XS
SM
MD
LG