Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:27

Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма беришни тугатди


Бобомурод Абдуллаев суди ўтаëтган бино.
Бобомурод Абдуллаев суди ўтаëтган бино.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида судья Зафар Нурматов раислигида 29 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блоггер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки тадбиркор Равшан Салаев ҳамда Шавкатжон Оллоёровлар устидан маҳкама давом этди.

Абдуллаев суддаги кўрсатмасини тугатди

29 март куни Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев 7 март кунидан бошлаб¸ 15-26-27-28 март кунги суд мажлисларида давом эттирган кўрсатмасини тугаллади.

Мазкур жараëннинг ҳозиргача ўтказилган барча мажлисида қатнашган ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновнинг 29 март куни Озодликка билдиришича¸ айбланувчи Абдуллаев ўз кўрсатмасини:

Менда давлатни тўнтариш нияти бўлмаган. Журналист сифатида ўзим билган нарсаларни бошқалар ҳам билсин¸ деган мақсадда мақолалар ëздим. Агар мен бу мақолаларни ўз тахаллусим билан ëзганимда¸ биринчи мақоламдан кейин ҳибсга олинар эдим ва бошқа юздан ошиқ мақола ëзилмай қолган бўлар эди. Мақолалардаги ноаниқлик ва ҳақорат аломатлари учун қонун олдида жавоб беришга тайëрман”¸ дея якунлаган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма бериб бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:25 0:00

"Усмон Ҳақназаров" этимологияси

Аъзам Турғуновнинг айтишича¸ кўрсатмани тинглаб бўлган Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов айбланувчи Абдуллаевга қараб “Нега айнан Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида ëзгансиз” деб сўраган. Бунга жавобан Абдуллаев:

Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаеванинг эри Усмон ака мисолида жасурлик¸ одиллик каби хислатларни кўрганим учун Усмон исмини олдим. Ҳақназаров эса ҳақ назар¸ яъни тўғри нигоҳ деган маънони беради”¸ деб жавоб берган.

Судланувчилар айтишуви ва ҳақоратли кўрсатма

Турғуновга кўра¸ судланувчи Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар 29 март кунги суд мажлисида сўзга чиқиб¸ Абдуллаевга қарши кўрсатма берган.

Жумладан¸ Равшан Салаев “Бобомурод Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни ëмон кўргани учун бу мақолаларни ëзганлигини” айтган. Жараëнни кузатаëтган журналист Алексей Волосевичнинг Озодликка 29 март куни билдиришича¸ Салаев ўз нутқида Бобомурод шахсига тегадиган жумлаларни қўллаган.

Бунинг ортидан суд мажлисига раислик қилаётган Зафар Нурматов судланувчиларни бир-бирларини ҳурмат қилиш ва айбсизлик презумпцияси тамойилига риоя этишга чақирган.

Матбуот қизиқиши

"Усмон Ҳақназаров" тахаллуси билан аксилҳукумат ва зиддиятли мақолалар ёзган журналист устидан ўтказилаëтган суд халқаро оммавий ахборот воситалари ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг эътиборида қолмоқда.

Суд мажлисларида, 26-27 март кунлари " Тошкентда бўлиб ўтган "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" деб номланган халқаро конференцияни ëритишга келган журналистларнинг қатнашгани кузатилди.

Хусусан¸ Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкатжон Оллоёровларнинг маҳкамасини россиялик таниқли журналист Аркадий Дубнов, Ferghananews ахборот агентлиги бош муҳаррири Даниил Кислов ҳам бевосита кузатмоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистондаги маҳаллий ахборот воситалари ҳам мазкур жараëнни холис ëритишга ҳаракат қилмоқда.

Салаев кўрсатмаси

29 март кунги суд мажлисининг тушдан кейинги қисмида икки тадбиркор Равшан Салаев ҳамда Шавкатжон Оллоёровлар кўрсатмалари тингланган.

Маҳкама ишини кузатган мустақил журналист Малоҳат Эшонқулованинг Озодлик мухбирига айтишича, Равшан Сaлаев¸ асосан¸ Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма берган:

- Равшан Салаевнинг биринчи айтган гапи шу бўлди - “2013 йили Муҳаммад Солиҳ менга қўнғироқ қилиб, Бобомурод бизнинг одамимиз бўлади, олдингга боради, унга ҳар қандай ёрдамларингни аямайсан, оғзингдан гуллаб қўядиган бўлсанг, сени биламиз, оилангни биламиз, деб қўрқитти.”

Ана шундан кейин Равшан Салаев Бобомурод Абдуллаев билан бирга Қорақалпоғистон Юқори кенгаши раисининг уйини портлатиш режасини туздик¸ деб иддао қилди.

“Ҳамма портлаш билан овора бўлиб қолганда, биз Муҳаммад Солиҳнинг укаси Муҳаммад Бекжонни “Жаслиқ” қамоқxонасидан қутқарамиз”, деб таъкидлади Равшан Салаев ўз кўрсатмасида¸ дейди Малоҳат Эшонқулова.

Судни кузатган Эшонқуловага кўра¸ Салаев ўз иддаосида “Муҳаммад Солиҳ таҳдид қилиб 200 минг доллар талаб қилганини” ҳам айтган.

Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма берганига оид журналист Малоҳат Эшонқулова кузатишлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:54 0:00
Бевосита линк

Муҳаммад Солиҳ раддияси

Озодлик суддда янграган бу иддаолар ортидан Ўзбекистон “Эрк” демократик партиясининг мамалакат ташқарисида яшаëтган лидери Муҳаммад Солиҳнинг ўзи билан гаплашди.

Озодлик билан 29 март кунги суҳбатда Муҳаммад Солиҳ “Равшан Салаевни танимаслиги ва барча гаплар танқиддан тубан даражадаги уйдирма”¸ деб айтди:

- Мен бу ëлғонни изоҳлашни ўзимга эп кўрмайман. Суддаги гапларни айтиб беришди менга. Равшан Салаевнинг “Жаслиқни ишғол қилиб¸ укамни қутқариш ҳақидаги бу гапларини Бобомурод Абдуллаевнинг иккинчи адвокати Муножот Парпиева ўз саволлари билан йўққа чиқарди. Суд мажлисида қатнашётган укам Муҳаммад Бекжондан: “Сиз қайси пайтларда “Жаслиқ”да бўлгансиз?”, деб сўради. Укам “2002 йил апрелидан бошлаб, “Жаслиқ”да 8 ой бўлганман”¸ деди. Яъни, Равшан Салаев “воқеа 2006 йилда бўлди” деб ўз ёлғончилигини ҳаммага фош қилди. Маҳкаманинг ўзидаëқ фош бўлган ëлғон бу¸ дейди Муҳаммад Солиҳ.

Озодлик билан суҳбатда Муҳаммад Солиҳ “Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан ëзилган бешта мақоланинг Бобомуродга эмас¸ балки бошқа номаълум муалллифга тегишли экани ҳақида кўрсатмани” адвокат Майоров тарафидан судга тақдим қилганлигини айтди:

- Усмон Ҳақназаров мақолаларидан бештаси Бобомурод Абдуллаевга оид электрон манзилдан келмаганиини сайт архивини текшириб аниқладик ва бу маълумотни судга тақдим қилдик¸ дейди Солиҳ.

Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма беришни тугатди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:24 0:00
Бевосита линк

Бобомурод Абдуллаевнинг журналистик фаолияти

Тошкент Давлат университетининг рус филологияси факультетини тугатган 44 яшар Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонда футбол журналисти сифатида танилган.

Абдуллаев 1998-2000 йиллар мобайнида Ҳафизуллоҳ тахаллуси билан Озодлик радиосининг Тошкентдаги бюроси билан ҳамкорлик қилган.

2001 йилдан 2004 йилга қадар Абдуллаев Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR)нинг Тошкентдаги мухбири бўлиб ишлаган.

Бораëтган судда қилган ўз эътирофига кўра¸ Абдуллаев 2003 йилдан “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида зиддиятли ва аксилҳукумат мазмунидаги мақолаларни эълон қила бошлаган.

2004 йилда Абдуллаев "Озод овоз" мустақил веб сайтини ташкил қилиб¸ унда сиëсий мавзудаги мақолалар эълон қила бошлаган.

2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Абдуллаев "Озод овоз" сайтини ëпиб¸ футбол журналистикаси билан шуғуллана бошлаган.

Бобомурод Абдуллаевнинг спорт мавзуидаги мақолалари Ўзбекистон Футбол федерацияси ва терма жамоа мураббийларини кескин танқид қилиши билан ажралиб турган.

Унинг танқидий мақолалари Ўзбекистондаги футболга оид веб саҳифаларда чоп қилинган.

Бобомурод Абдуллаев 2017 йил сентябрь ойида ҳибсга олингунга қадар хориж оммавий ахборот воситалари¸ хусусан Озодлик радиосининг спорт¸ қолаверса айрим сиëсий мавзулардаги давра суҳбатларида қатнашиб келган.

Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаëт Насриддиновлар Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан бери ҳибсга олинган биринчи журналистлардир.

XS
SM
MD
LG