Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:55

Д. Исҳоқова: Бобомурод Абдуллаев охирги судга кўтаринки руҳда келди!


Бобомурод Абдуллаев суди бошланиши олдидан, 15 март, 2018 йил
Бобомурод Абдуллаев суди бошланиши олдидан, 15 март, 2018 йил

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида 26 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блоггер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки тадбиркор Равшан Салаев, Шавкатжон Оллоёровлар устидан маҳкама давом этди. Унда кўрсатма берган Бобомурод Абдуллаев ўзига нисбатан қийноқлар, хусусан, "терговчилар айбини бўйнига олмаса, 70 ёшли онасини кўз ўнгида зўрлашини" айтиб таҳдид қилганини айтди.

Судда қатнашган фаол Дилором Исҳоқовага кўра, журналист Абдуллаев судда 2005 йилга қадар Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан эълон қилинган мақолаларнинг бир қисмини ёзгани, бироқ Ўзбекистондаги давлат тузумини ағдаришга чақириқлар бўлган қисми муаллифи эмаслигини айтган.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон Халқ ҳаракатига алоқаси йўқлиги, Туркияда яшаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳга материал тўплашда ёрдам бермагани, аксинча, Солиҳ берган маълумотлардан фойдаланганини айтган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:32 0:00
Бевосита линк

26 март кунги маҳкамада Тошкентда ўтаëтган Афғонистон бўйича халқаро анжуманга борган чет эллик ва чет элдаги ўзбекистонлик журналистлар, ҳуқуқ фаоллари ва дипломатларнинг кўпчилиги иштирок этди.

Жумладан, судда кузатувчи бўлган Марказий Осиё бўйича москвалик эксперт Аркадий Дубнов жараёнда 60 одам қатнашгани, судга кириш учун ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаганини билдирди.

Суд залида судланувчиларнинг қариндошлари, ҳуқуқ фаоллари, халқаро кузатувчилар, мустақил журналистлар бўлган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев, блоггер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда тадбиркорлар Равшан Салаев, Шавкатжон Оллоёров устидан суд жараёни 7 март куни бошланган.

Ўшанда ҳакам қийноқ қўлланилгани тўғрисидаги баёнот ортидан Абдуллаевга нисбатан суд қайтадан тиббий экспертиза ўтказишни тайинлаган, аммо 15 март кунги маҳкамада экспертиза қийноқлар қўлланилганини тасдиқламагани эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG