Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:53

АҚШнинг ATACMS ракеталари Украина урушида мувозанатни ўзгартира оладими?


Армия тактик ракета тизими (ATACMS) синови. 14 декабрь, 2021 йил. АҚШ Мудофаа вазирлиги
Армия тактик ракета тизими (ATACMS) синови. 14 декабрь, 2021 йил. АҚШ Мудофаа вазирлиги

Россия 2,5 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг тез суръатда Украина шарқидаги ҳудудларни эгаллаб олаётган бир пайтда, унинг иттифоқчиси Шимолий Корея фронтга минглаб янги аскарларини юбормоқда.

Шу билан бирга, Украинанинг урушдаги энг катта ҳомийси бўлган Қўшма Штатлар президентлигига Доналд Трамп сайланди. У Украинага катта миқдорда берилаётган ёрдамни танқид қилган эди. АҚШ қўллаб-қувватлови камайиши Киевни тинчлик эвазига ҳудудларидан воз кечишга мажбурлаши мумкинлигидан хавотирлар пайдо бўлди.

Шунингдек, Украинанинг Европадаги ҳамкорлари АҚШ ёрдами ўрнини тўлдириш масаласида келиша олмаётганидан ташвишлар ҳам бор.

Аммо Россиянинг янги қарши ҳужуми бошланиши билан аёз қиш яқинлашаётган бир пайтда, Украинанинг энг катта ҳарбий сўровларидан бири амалга ошадиганга ўхшайди. АҚШ оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ниҳоят Киевга Россия ҳудудига АҚШнинг кучли узоқ масофали қуроллари билан зарба бериш учун рухсат берди.

"Бу Кремлга биз қўл қовуштириб, Трампни кутаётганимиз йўқ, Қўшма Штатлар таслим бўлмаган, деган пайғомдир," деди 2014 йилдан 2017 йилгача Европадаги АҚШ армияси кучларига қўмондонлик қилган истеъфодаги АҚШ генерал-лейтенанти Бен Ходжес Озодлик радиосига.

Украинага босқин: 996-кун | Россия Украина урушини тўхтатиш бўйича музокараларга очиқ - Россия элчиси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:48 0:00

Эскалациядан хавотир

Бу қадам Буюк Британия ва Франция учун ҳам йўл очади, бу эса Украинага урушнинг ҳал қилувчи палласида Россияга зарба бериш имконини беради. Украина келгусидаги музокараларда асқатиши мумкин бўлган Россиянинг Курск вилоятидаги эгалланган ҳудудни сақлаб қолишга интилмоқда.

Киев бир неча ойлардан бери Байден маъмуриятидан рус бомбардимончи ва қирувчи самолётлари жойлашган аэродромларни йўқ қилиш учун мамлакат ичкарисига чуқур зарба беришга рухсат сўраб келган эди.

Жорий йил бошида Украина президенти Владимир Зеленский Россия Украинага ҳар ой 3000 тагача қанотли бомбаларини ташлаётганини айтган эди. Бу бомбалар Украина қўшинларини торм-мор келтириб, унинг инфратузилмасини вайрон қилди, янги ҳудудларни босиб олиши учун йўл очди.

Уруш бошланганидан бери Украинага кучли қурол-яроғ тизимларини етказиб беришда эҳтиёткор бўлган Байден маъмурияти эскалациядан хавотирланиб, Киевнинг илтимосини рад этганди. Маъмурият, шунингдек, Буюк Британиянинг узоқ масофали зарбалар учун рухсат беришига тўсқинлик қилди, чунки унинг "Storm Shadow" қанотли ракеталарида ҳам АҚШ берадиган қисмлардан фойдаланилган.

Баъзи экспертлар таъкидлашича, Байден маъмурияти Трамп сайлов кампанияси давомида кенгроқ уруш хавфини уйғотадиган узоқ масофали зарбага рухсат берилганидан ҳам фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда эди. Трамп ҳокимиятга келганидан сўнг тез орада урушни тўхтатишга ваъда берган.

Оқ уй узоқ масофали зарбаларга рухсат бериш тўғрисидаги қарори Россия Украинага 210 та ракета ва дронларни учирганидан бир кун ўтиб эълон қилинди. Бу 2022 йил февраль ойида кенг кўламли босқин бошланганидан бери Россиянинг энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири эди.

Маълумотларга кўра, Россия Курскни қайтариб олиш учун 50 минг киши, жумладан, минглаб Шимолий Корея аскарларини сафарбар қилган. Ҳарбий таҳлилчилар таъкидлашича, Путин музокарада қўли баланд келиши учун 20 январда Трамп ҳокимият тепасига келишидан олдин минтақани тўлиқ назоратга олишни хоҳлайди.

Эҳтимолий таъсир

Узоқ масофали зарба беришга рухсатнинг жанг майдонидаги таъсири Украинага қанча ATACMS, яъни 300 километргача бўлган масофага учувчи ракеталар берилишига ҳамда улардан фойдаланишга қўйилган чекловларга боғлиқ бўлади. New York Times ва Washington Post газеталари Украинага фақат Курск вилоятига зарба беришга рухсат этилгани ҳақида хабар берди.

Байден маъмурияти эълонидан сўнг, Франциянинг Le Figaro газетаси Буюк Британия ва Франция ҳам Украинага ўзларининг Storm Shadow ва SCALP ракеталаридан Россия ҳудудида зарба бериш учун фойдаланишга рухсат беришини маълум қилди. Бу эса ҳозиргача ўзининг "Taurus" ракеталарини Украинага етказиб беришдан бош тортиб келаётган Германияга босимни кучайтиради.

ATACMS ҳақида кўп ёзган канадалик мудофаа таҳлилчиси Колби Бадҳварнинг айтишича, Қўшма Штатларда 2023 йил декабрь ҳолатига кўра 2400 га яқин узоқ масофали ракета мавжуд бўлиб, уларнинг тахминан ярми муддати ўтган. Унинг сўзларига кўра, ўтган йил давомида захирага 500 дан ортиқ ATACMS қўшилган. Бироқ, Пентагон уларни кўп миқдорда етказиб беришга иккиланмоқда.

Украинага босқин: 995-кун | Кўп болали ўзбекистонлик аёл Россия тарафида урушмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:50 0:00

Аскар сони

Истефодаги генерал-лейтенант Ходжеснинг фикрича, Украина етарли миқдордаги ракета таъминоти билан Россиянинг Курскдаги қарши ҳужумини заифлаштириши мумкин.

"Агар штаб-квартира, таъминот ва артиллерияни йўқ қила оладиган етарли аниқ қуролларга эга бўлсангиз, катта кучни мағлуб этишингиз мумкин," дейди у.

Жорий йил бошида, Қўшма Штатлар Россия ҳудудида ATACMSдан фойдаланишга рухсат бериши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кучайган пайтда, Кремль ўзининг баъзи ҳарбий воситаларини узоқроқ олиб кетган эди.

Бадҳвар ўз твитида зарба етиб борадиган масофада ҳали ҳам кўплаб рус ҳарбий кучлари борлигини таъкидлади.

Бироқ, ATACMSнинг муваффақиятли зарбалари ҳам Украинанинг жанг майдонидаги асосий муаммосини ҳал қилмайди, бу борада Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари ёрдам бера олмайди: бу ерда аскар сони масаласи бор.

Украина қўшимча куч тўплашни кеч бошлади ва энди доимий рус қўшинлари ҳужумларини қайтариш учун етарлича одам жалб қилиш ва тайёрлашга қийналмоқда. Россия Украинага қараганда кўпроқ – кунига 1500 кишигача йўқотишига қарамай, Кремль ҳали ҳам ўз кучларини тўлдира олади.

Форум

XS
SM
MD
LG