Лақайлар: Тожикистондаги Иброҳимбек қўрбоши авлодларининг ўтмиши ва бугуни
Тожикистонда норасмий маълумотларга кўра 300 мингдан 400 мингга яқин лақай яшайди. Уларнинг ўзига хос тили, бошқа туркий элатлардан фарқли ўлароқ ўз маданияти ва урф-одати бор. Бу фильм ана шу жўмард, бироз қайсар ва танти лақайлар ва уларнинг миллий қаҳрамони Муҳаммад Иброҳимбек ҳақида.