Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:54 26.12.2022

Зеленский: Москва 2022 йилнинг сўнгги кунларида ҳам Украинани “зулмат ва қийинчиликда” қолдириш ниятида

Киевда Янги йилга ўтар тунда ҳам комендант соати бекор қилинмайди, шу кунда комендантлик соати тунги соат 23.00 дан тонгги соат 05.00 гача давом этмоқда.

Айни пайтда, пойтахтдаги София майдонида 19 декабрь куни мамлакатнинг бош арчаси – “Енгилмаслик арчаси” ўрнатилди.

Якшанба оқшомида украиналикларни Рождество байрами билан табриклаган президент Владимир Зеленский байрам кунлари одамларни ҳаво тревогасига оид хабарларга диққатли бўлишга ҳамда энг яқин жойдаги бомбапаноҳ қаердалигини олдиндан аниқлаб қўйишга чақирди.

Владимир Зеленский, Москва 2022 йилнинг қолган кунларида ҳам Украинани “зулмат ва қийинчиликда” қолдириш ниятида, деди:

"Йил тугашига саноқли кунлар қолди. Душманимиз қолган кунларни ҳам биз учун зулмат ва қийинчилкда ўтишини хоҳлайди. Россия ўтаётган йилда жуда кўп нарсани йўқотди. Лекин Kремль ўз йўқотишларини ёлғон пропаганда билан яширишга ҳаракат қилмоқда. Улар бизнинг энэргетика инфратузилмамизга зарбалар бериб вайрон қилмоқда. Бироқ шунга аминманки, зулмат босқинчиларни ер тишлатишимизга тўсқинлик қилмайди. Шу билан бирга биз ҳар қандай воқеалар ривожига тайёр бўлишимиз керак”.

Худди шу куннинг ўзида Владимир Путин Украинадаги урушда иштирок этаётган барча томонлар билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини билдирди. Бироқ Путинга кўра, Киев ва унинг ғарбдаги иттифоқдошлари музокаралардан бош тортган.

Кремл барча мақсадларига эришмагунча курашамиз демоқда, Киев эса охирги рус аскарини чиқариб юбормагунча тўхтамаслигини айтади.

Россиянинг октябрь ойидан бери давом этаётган тинимсиз ракета ва дрон ҳужумлари Украина энергия тизимига катта зарар етказди, йирик шаҳарларни сув ва иссиқлик таъминотисиз қолдирди.

20:54 26.12.2022

Украин-белорус чегарасида ҳарбийлар машқ учун йиғилди

Беларус билан чегарага яқин ҳудудда Украина Қуролли Кучлари Миллий гвардияси ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Украина Қуролли кучлари матбуот хизмати эълон қилган видеода ҳарбий хизматчиларнинг тактик ҳаво-десант ҳужуми олдини олишни машқ қилаётгани акс этган.

Сўнгги ҳафталарда Беларус ва Россия билан ҳарбийлари, бу ерга яқин чегараолди ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.

Украина расмийлари, Россия Беларус ҳудуди орқали Украинага янги ҳужумга ўтишга тайёрланяпти, деб хавотир қилмоқда.

20:55 26.12.2022

Херсон 3 кун ўққа тутилди

24, 25 ва 26 декабрь куни декабрь кунлари Россия армияси Херсон вилоятини тинимсиз ўққа тутди.

Украина томонига кўра, биргина 24 декабрь куни ҳаво ҳужумлари сони 71 тага етган ва асосан, аҳоли гавжум нуқталарга қилинган.

Бу ҳужумларда 16 киши ўлган, 68 киши жароҳатланган. Ракеталарнинг аксари шаҳар марказига ташланди. Украина томонига кўра, ҳужумларда Рождество байрамига бозор қилишга чиққан тинч аҳоли қурбон бўлган.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган бу маълумотларни тезкор текшириш имконига эга эмас.

Вилоят кенгаши раҳбари Александр Самойленко, кетма-кет ҳужумлар аввалдан режаланган ҳолда айнан гавжум объектларга қаратилганди, деб Россия томонини айблади:

«Шанба куни - биласизми, менда шундай тасаввур борки, бу ҳақиқатан ҳам русларнинг эрмаги бўлиб қолди - шаҳар ва қишлоқларни ўққа тутмоқда. Шанба куни 16 киши ўлди, 68 киши жароҳатланди. Бу бутун Херсон вилояти бўйлаб… Мен тушунмайман, жума оқшом шаҳар марказидаги полклиникани нега ўққа тутилди, фақат шу бинони вайрон қилиш учундир. Шанба оқшомида, яна Рождество байрами арафасида марказий бозорни ўққа тутишдан мақсад - бу жой одамларни тортиб туради… Жума, шанба, якшанба кунлари - бу бозор кунлари, одамлар фақат харид учун эмас. Бир-бири билан гаплашиш учун ҳам бозорга йиғилади. Шу боис, меничма ҳаммаси аввалдан аниқ режаланган херсонликлар, украинлар ва инсониятга қарши геноцид».

20:56 26.12.2022

Саратовда ҳарбий базага яна дронлар ҳужум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги 26 декабрда Саратов вилоятидаги ҳарбий база устида Украина дронлари уриб туширилиши оқибатида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб баёнот берди.

“26 декабрь куни Москва вақти билан тахминан 01:35 да Украина дронлари Саратов вилоятидаги Энгелс ҳарбий авиабазасига яқинлашаётган вақтда уриб туширилди. Дрон бўлаклари қулаши натижасида авиабазада бўлган техник ходимларнинг уч нафари ўлган”, дейилади баёнотда.

Россия ОАВлари аввалроқ Россиядаги ҳарбий авиабазада портлашлар содир бўлганини хабар қилган эди. Бу жорий ойда базага иккинчи дрон ҳужуми бўлди. Россия иккала ҳужумда ҳам Украинани айблаган.

Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин ўзининг Телеграм каналида воқеа ҳақидаги маълумотлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширилаётганини ёзди. Бусаргин фуқаролик инфратузилмасига зарар етмаганини маълум қилди.

Саратов вилоятидаги авиабазага биринчи ҳужум шу йил 5 декабрь куни содир бўлганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG