Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:00 27.12.2022

Украина Россияни БМТга аъзоликдан чиқариш ташаббусини кўтарди

Санкт Петербургда Путин бошчилигида тўққиз президентнинг машварати давом этаётган бир пайтда Украина Россияни БМТга аъзоликдан чиқариш ташаббусини кўтарди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу борада баёнот эълон қилиб, БМТга аъзо мамлакатларни Россия Федерациясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши таркибида бўлиши нақадар легитимлилиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга чақирди.

Баёнотдаги иддаога кўра, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Россиянинг БМТга аъзолик мақоми масаласи СССР тарқаб кетган 1991 йил декабридан буён тартибга солинмаганлигича қолмоқда.

Баёнотда исталган мамлакатнинг БМТга аъзоликка қабул қилиниши Хавфсизлик кенгаши тавсиясига кўра Бош Ассамблея томонидан амалга оширилиши, бироқ Россияга нисбатан бундай процедура бўлмагани айтилган.

Украиналик дипломатлар фикрича, БМТ низомига мувофиқ, мазкур халқаро ташкилотга фақат тинчликсевар мамлакатларгина аъзо бўла олади, Россия эса Украинага қарши тажовузкорона уруш олиб боряпти ва бошқа мамлакатларга нисбатан ҳам куч қўлланган, шунинг учун у БМТга аъзо бўлишга ҳақли эмас.

Россия ва бошқа мамлакатлар Украина ТИВнинг бу баёнотига ҳали муносабат билдирганларича йўқ. Аввалроқ АҚШ дохил Ғарб мамлакатлари Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидаги жойидан маҳрум қилишнинг юридик механизмлари йўқлигини бир неча бор билдирганлар.

18:03 27.12.2022

Путин саккиз президентга узук совға қилди

Россиянинг Украинага уруши давом этаётган бир пайтда Владимир Путин постсовет давлатларининг саккиз раҳбарини Санкт-Петербургга йиғди.

Путин меҳмонларга янги йил байрамига биттадан узук совға қилган.

Беларусь президенти Александр Лукашенкога яқин деб кўриладиган “Пул Первого” Телеграм канали Путиннинг узугини биринчилардан бўлиб Лукашенко бармоғига тақиб олгани ҳақида хабар қилди.

Меҳмонлар орасида бўлган Шавкат Мирзиёевнинг узукни таққан-тақмагани маълум эмас. Унинг матбуот хизмати ҳозирча жим.

Путин ҳамкасбларига нимага айнан узук бергани номаълум. Узук оқ ва сариқ тилла қоришмасидан тайёрлангани айтилмоқда.

18:08 27.12.2022

Путин: МДҲда хатарлар йилдан йилга кучайиб бормоқда

"Норасмий" деб таърифланадиган МДҲ давлатларининг йил якунидаги учрашувларига одатда Россия мезбонлик қилиб келади.

Санкт-Петербургда ўтган икки кунлик йиғилишга Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Беларус, Озарбайжон ва Арманистон президентлари ташриф буюрган. Сиёсий етакчилар қарийб 7 соат мулоқот қилган.

Рус матбуотига кўра, Путин учрашувни “дўстона давра” деб атаб, “МДҲ маконида чинакам стратегик ҳамкорлик”ни давом эттириш ҳақида гапирган.

"МДҲ давлатлари ҳамкорлигининг яна бир асосий йўналиши Евроосиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни сақлашдир. Афсуски, бу соҳада ташқаридан келаётган таҳдид ва хатарлар йилдан йилга кучайиб бормоқда. Шуни ҳам тан олишимиз керак, МДҲ давлатлари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд. Лекин энг муҳими шундаки, биз доимо ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Баҳсли масалалар юзага келган тақдирда ҳам бир-биримизга дўстона ёрдам кўрсатиб, уларни биргаликда ҳал қилишга интиламиз”, деган Путин.

18:16 27.12.2022

Лукашенко: Биз айримлар учун йиллар талаб қиладиган муваффақиятга эришдик

Александр Лукашенко Санкт Петербургдаги норасмий йиғилишда Путин билан алоҳида учрашиб, ушбу тадбирда Россия ва Беларус “айрим давлатлар учун йиллар талаб қилиши мумкин бўлган” муваффақиятга эришганини айтди:

"Агар кимдир, сиз тўғри айтганингиздек, бизни фақат чой ичади, деб ўйлаётган бўлса, шуни айтишим керакки, биз кеча нафақат чой ичдик, балки уйга қайтаётганда ҳам кўп масалаларни муҳокама қилдик. Баъзи давлатлар учун йиллар керак бўлади бунга. Биз иккимиз - сиз ва мен кечқурун жуда кўп масалаларни аниқлаштирдик."

Ўтган ҳафта Лукашенко Путинни Минскда қабул қилган эди, бу Россия президенти учун камдан-кам хорижий сафарлардан бири бўлди.

Минск учрашуви Путиннинг Беларусни Украинадаги урушга тортмоқчи бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бундай режалар ҳақидаги хабарларни «асоссиз» ва «аҳмоқона» деб атади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG