Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:55

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:32 23.12.2022

"Кремл қимматга тушган бу урушини оқлаш истагида"

Урушни ўрганиш институти навбатдаги кунлик ҳисоботида, Владимир Путин ва Валерий Герасимовларнинг охирги баёнотларини таҳлил қилди.

Институт хабарида ёзилишича, Россиянинг бу урушни имкон қадар тез тугатиш ҳақидаги баёноти - Кремлнинг қимматга тушган бу урушини оқлаш истаги ифодасидир.

Путин, Украина президенти Зеленскийни ўзига тенг ҳамкор сифатида кўрмаслигини писанда қилиш риторикаси, Украинани суверен давлат сифатидаги қонуний мавжудлигини рад қилишини давом эттирмоқда.

Урушни ўрганиш институти ўз ҳисоботида маълум муддат телеэфирларда кўринмай қолган Россия Қуролли кулари Бош штаби рахбари Валерий Герасимов баёнотига ҳам алоҳида тўхталган.

Герасимов ўз чиқишида яна бир бор, Россия гўёки, Украинанинг Донбасс ва Қримга режалаган ҳужуми олдини олиш учун, бу давлат ҳудудида махсус амалиёт бошлаган. Бу мулозимнинг бундай баёнот билан саҳнага чиқарилиши эса - айнан уни бу урушга масъул қилиб кўрсатиш уринишидир, деб баҳоламоқда институт экспертлари.

Россия армияси бош штаби раҳбари Валерий Герасимов фронт чизиғидаги вазият барқарор экани ва Россия эътиборини Украинанинг шарқий Донецк вилоятини “озод қилишни якунлаш”га қаратаётганини билдирди:

"Тезкор кучларнинг жанговар қобилиятини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар туфайли фронт чизиғидаги вазият барқарорлашди. Россия қўшинларининг асосий эътибори Донецк Халқ Республикаси ҳудудини озод қилишни якунлашга қаратилган. Қолаверса, Украинадаги муҳим энергия ва транспорт инфратузилмасига зарба бериш давом этмоқда”.

Россия апрель ойида Киевдан чекинганидан бери Луганск вилояти ва шарқий Донбас минтақасини тўлиқ назорат қилишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Луганск вилояти тўлиқ Россия кучлари назорат остида. Бироқ, Россия Донецк вилоятининг 60 фоизини назорат қилади. Вилоятнинг Бахмут шаҳри августдан буён шиддатли жанглар марказига айланган.

20:43 24.12.2022

Путин ғалаба учун харажат "чекланмаслиги"ни айтди

Путин Россия армияси Украинадаги 11 ойдан бери давом этаётган Кремл наздидаги "махсус ҳарбий операция" давомида учраган муаммолардан сабоқ олиши керак, деди. Шунингдек у, сафарбарлик кампанияси режалаштирилганидек ўтмади, деб тан олди.

Айни пайтда у, Путин ғалаба қозониш учун харажатлар "чекланмаслиги"ни ҳам алоҳида урғулади. Айни паллада, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия ғарбидаги Ижевск шаҳрида бўлган Калашников қурол заводига борди.

Шойгу Калашников заводи раҳбари Владимир Лепин ҳамроҳлигида заводдаги ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди ва давлат мудофаа тизими буюртмаси ижросини текширди.

Сергей Шойгуга заводда ишлаб чиқарилган энг сўнг автомат ва снайпер моделлари, юқори аниқликдаги ракета ва портатив зенит-ракета тизимлари намойиш этилгани хабар қилинди.

Чоршанба куни Россия мудофаа раҳбарлари ҳамда президент Владимир Путин иштирокида йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Шойгу Россия армиясига замонавий қурол-яроғ етказиб бериш тезлаштирилганини билдирди.

Ҳозирга келиб, кремлпараст блогерлар ҳам Россия генералларининг ҳаракатларидан, сафарбарликнинг тартибсиз боришидан ва Россия қўлга киритган ҳудудларини бой берганидан норозилик билдирмоқда.

20:51 24.12.2022

Россиялик сиёсатчи Путинни судга берди

Россия президенти ва раҳбарияти энг бошидан бери бу босқинни "махсус ҳарбий операция" деб атаб келди. Ҳозир танқидчилари, махсус ҳарбий операцияни Путиннинг ўзи уруш деб тилга олиб, ўзи чиқарган қонунни ўзи бузди демоқда.

Жумладан, Никита Юферев исмли Санкт-Петербурглик сиёсатчи, матбуот анжуманида "уруш" сўзини қўллагани учун Владимир Путиннинг устидан "Россия армиясининг хатти-ҳаракатлари ҳақида ёлғон хабарларни тарқатганлик" айби билан судга ариза берди.

Россия армиясининг ҳаракатларини оммавий равишда уруш, деб атаган кўплаб россиялик бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Юферев, Рейтерс агентлигига берган интервьюсида, унинг даъвоси инобатга олинмаслигини тахмин қилсада, “Путин ўзи қабул қилиб, имзолаган қарорларига ўзи амал қилмаётганига” жамоатчилик эътибор қаратиш муҳим, деди.

20:52 26.12.2022

Россия армияси Донецк вилоятида ҳужумларини кучайтирмоқда

Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти Павел Криленконинг маълум қилишича, Угледар, Курахова ва унга туташ ҳудудларда отишмалар кучайган.

Рус армиясининг босқинни кучайтираётганига оид бу хабарларни Украина ҳарбийлари ҳам тасдиқламоқда. Украин томонига кўра, бундай ҳужумларни ҳар кун қайтармоқдалар ва бунда рус аскарлари кўп нобуд бўлмоқда.

Уруш шароитида томонлар бераётган бу маълумотларни тезкор шаклда мустақил манбалардан тасдиқлаш имкони йўқ.

Настоящее Время телеканали журналисти Борис Сачалко Угледарда бўлиб, рус армияси ҳужумларига гувоҳ бўлди. Унинг хабар қилишича, украин аскарлари Россия армияси ҳужумини Американинг йирик калибрли "Браунинг" ва совет давридан қолган Дегтярев пулемётлари билан қайтармоқда.

Угледара – ҳозир Донбасс минтақасининг энг оловли нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда.

“Бу катта калибрли қурол, тез отар, узодан нишонга олади, 2 км.гачча масофадаги нишонни уради. Охирги марта, улар 26 киши эди. Ёмғир, туман. Биз бу 26 кишини "Браунинг" қуроли билан йиқитдик. "Браунинг"да ярадор қолмайди, унинг калибри шунақа катта”, дейди “Маэстро" лақабли командир.

Бу украин аскарлари жойини аниқлаш учун эса, Россия армияси дронларни қўллаётгани айтилмоқда.

Бу дронлар нафақат аскарлар жойини аниқлайди, баъзан ўша нуқталарга миналар ташлайди. Шу боис, дронлар фронтда пайдо бўлиши билан украин аскарлари яширинади.

"7 ўлимдан омон чиқасан, лекин вақти келса биридан қочолмайсан”, дейди командир ҳазиломуз.

Аммо, ҳар гал бу уруш бирма-бир сафдошларини олиб кетаётганини кўрганда ғуссага тушади:

"Бир сафдошимиз яраланди, яна бири - 300--чисини олиб кетишди. Ва буларнинг ҳаммасини кўз ўнгимда содир бўлади. Азоб. Яқин ва қадрдон кишилар учун юрагинг ачишади”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG