Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:46

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:43 15.12.2022

Херсон ўққа тутилиши оқибатида 8 ёшли бола нобуд бўлди

Бу ҳақда Озодликнинг украин хизмати Херсон шаҳри мудофаа кучлари матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Плетенчукка таянган ҳолда хабар берди.

Мулозим аввалроқ шаҳар ўққа тутилганида уч нафар тинч фуқаро – икки аёл ва бир эркак ўлганини билдирган эди.

Чоршанба куни Россия армияси Херсоннинг турар-жой даҳаларига ва вилоят маъмурияти биносига яна бир карра ҳужум қилди.

Артиллерия зарбалари Россия қўшинлари шаҳардан чиқиб кетганидан бери тўхтагани йўқ.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 14 декабрдаги хабарномасида Россия қўшинлари Бахмут ва Авдеевка йўналишларида ҳужум ҳаракатларини олиб бориш учун куч тўплашда давом этаётганини билдирди.

Телеграм-каналлар Россиянинг Бахмут остонасидаги марралари миномётлардан ўққа тутилгани акс этган видеоларни ёйинлади,

Озодлик эса бу жойлар Planet.com’нинг 14 декабрь куни сунъий йўлдошдан олинган тасвирларида қандай кўринишини намойиш этади.

18:46 15.12.2022
ITALY-POLITICS/
ITALY-POLITICS/

Италия бош вазири Полша Россия билан қарши қарама-қаршиликнинг олдинги чизиғида турганини таъкидлади

Италия бош вазири Жоржио Мелони Полша Россия билан қарши қарама-қаршиликнинг олдинги чизиғида турганини айтди:

"Мен Полша ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиб бораман. Полша Европадаги украин халқининг ташвишини ўз зиммасига олган давлат", - деди Мелони Сенатга мурожаатида

"Полша бизнинг дўстимиз эмас деб Россияга қандай сигнал берган бўламиз? Биз ўзимиз учун устувор бўлган масалаларда эҳтиёт бўлишимиз керак, жаноблар”, — дея қўшимча қилди Мелони.

Италия бош вазири Европа Иттифоқи Украинага ёрдам бериш борасида бирдамликни сақлаши, шу билан бир қаторда ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириши зарурлигини айтди.

Жоржио Мелони Европа Иттифоқи саммити олдидан Италия парламентига мурожаат қилар экан, ўт очишни тўхтатишга эришиш учун дипломатик имкониятлар “жуда чекланганлиги”, бироқ Италия бунга эришилиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилишини билдирди.

19:39 15.12.2022

Украина: Қочқинлар ва мамлакат ичкарисида кўчган шахслар сони 12 миллионга етди

Россия Украина ҳудудида кенг кўламли уруш бошлаганидан сўнг мамлакатнинг қарийб 12 миллион фуқароси ўз уйларини тарк этди, дея маълум қилди Олий Раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец.

Улардан 4,9 млн нафари Украинанинг хавфли ҳудудларидан бирмунча хавфсиз жойларга кўчиб ўтган бўлса, 7 миллион киши (ёки мамлакат аҳолисининг 20 фоизи) хорижга йўл олган.

Шунингдек, Лубинецга кўра, Украинанинг 13 миллион фуқароси “қизғин жанглар бўлаётган” ва Россия қўшинлари босиб олган ҳудудларда қолмоқда.

19:44 15.12.2022

Украина омбудсмени: Херсондаги қийноқхоналардан бирида “болалар камераси” топилди

Херсонни Россия оккупация қилиб турган вақтда қийноқхоналардан бирида вояга етмаган шахслар сақланган алоҳида хона бўлган. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец маълум қилди.

“Биз болалар қийноққа солингани фактини биринчи марта қайд этдик”, дея омбудсмендан иқтибос келтиради “Крим.Реалии”.

Айтилишича, омбудсмен офиси ходимлари Херсонда вояга етмаган шахслар сақланган алоҳида камерани топишган. “Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу камерада украин болалари сақланган. Босқинчиларнинг ўзи уни “болалар камераси” деб аташган”, дейди Лубинец.

Омбудсменга кўра, Россия ҳарбийлари болаларга кунора сув беришган ва овқатдан сиқишган, бунинг устига уларга руий тазйиқ ўтказишган, хусусан, гўё ота-оналари улардан воз кечганини айтишган.

“Масалан, 14 ёшли бир болани мажақланган рус танкини суратга олгани учунгина ўша ерга қамаб, қийноққа солганлар”, деди Лубинец.

Херсон вилоятининг босқиндан озод этилган қисмида 10 та қийноқхона топилгани, шундан тўрттаси Херсон шаҳрида бўлгани айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG