Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:51 15.12.2022
oleg Nilov
oleg Nilov

Давлат Думаси депутати “киевлик Вова деган бола”га Янги йилга ракеталар жўнатишга ваъда берди

“Справедливая Россия - За правду” партиясидан сайланган Давлат Думаси депутати Олег Нилов болаларга бағишланган “Тилаклар арчаси номли” хайрия тадбири чоғида “Вова исмли киевлик бола”га Россия ракеталарини совға қилиб юборишга ваъда берди. Бу воқеа акс этган видео ўнлаб ОАВ ва телеграм-каналларда ёйинланди.

“Тилаклар арчаси” Давлат Думасининг анъанавий Янги йил олди тадбири бўлиб, унда депутатлар имконияти чекланган болалар, муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда етим болалар откриткаларга ёзиб жўнатган тилакларини ўқиб эшиттирадилар ва рўёбга чиқарадилар. Бу йил сафар қилинган россияликларнинг фарзандлари, шунингдек Украинанинг Россия оккупация қилган ҳудудларида яшовчи болалар ҳам откриткаларга ўз тилакларини битиб, жўнатишган эди.

Депутат Олег Нилов арча шохидан битта откриткани олиб, ўқиди: “Киевлик Вова исмли болакай ракеталарни орзу қилар экан. Вова, сенга ракеталар боради, бир оз сабр қил”. Шундан сўнг Нилов “ҳазиллашдим” деб қўшимча қилди, аммо орқароқда турган Думанинг ёшлар сиёсати қўмитаси раиси Артём Метелёв унинг ишидан хижолат бўлгандек кафти билан юзини тўсди.

Уруш бошланганидан бери Россия қўшинлари Украина шаҳарларига ўн минглаб ракета отди. БМТ маълумотига кўра, декабрь ойи бошларигача ҳарбий ҳаракатлар натижасида 6702 нафар тинч украин фуқароси, жумладан 424 бола қурбон бўлган, лекин ҳақиқий талафот бундан анча кўп бўлиши мумкин.

20:05 16.12.2022

“Газпром” ва “Роснефть” ходимларига чет элга чиқиш ман қилинди

Бу ҳақда “Вёрстка” нашрига Россия нефт-газ ширкатларидаги аноним манбалар маълум қилишган.

“Газпром”нинг Петербург офисида ишловчи ўртача лавозимдаги раҳбар унга ва ходимларига “ҳатто Туркияга чиқиш норасмий тарзда тақиқланган”ини айтган. Тақиқ нафақат ходимларга, балки уларнинг энг яқин қариндошлари – хотинлари ва болаларига ҳам тааллуқли экан.

“Бизга ҳар қандай чет эл сафарларини ман қилиб қўйишди. Оқибатлари айтилмади, лекин биз фаҳмлаб турибмиз”, деган “Вёртска”нинг “Газпром”даги бошқа манбаси ушбу маълумотни тасдиқлар экан.

Унинг айтишича, ходимлар чекловни бузмаслиги учун уларни хавфсизлик хизмати кузатади. Янги қоида атиги бир неча кун олдин эълон қилингани айтилмоқда.

“Кўплар аллақачон билет сотиб олган ва Янги йил таътилига меҳмонхоналардан жой брон қилиб қўйган эди. Лекин, таътил тугул, даволанишга бориш ҳам мумкин эмас. Одамлар қаттиқ норози бўлишяпти”, дея Россия газ ширкатидаги манбасидан иқтибос келтирган “Вёрстка” нашри.

Менежментга нисбатан айни тақиқлар “Роснефт” ширкатида ҳам жорий этилган. Давлат ширкати бўлимларидан бирининг бошлиғи “Вёрстка” билан суҳбатда ходимлар хорижга ҳар қандай сафарни тақиқловчи қўшимча шартнома имзолашга мажбур қилинганини билдирган.

20:06 16.12.2022

Россияда окоп қазиш учун ёппасига ишчи ёлланмоқда

Рус ширкатлари Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари ва Россиянинг Белгород вилоятида окоп қазиш, истеҳком қуриш учун ёппасига ишга олмоқда.

Озодлик радиоси рус хизмати хабарида айтилишича, HeadHunter порталида, “Авито” сайтида ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида ўнлаб эълонлар пайдо бўлган.

Эълонларда иш вахта услубида, ойига 89 минг рублдан 258 минг рублгача иш ҳақи бўлиши. Бундан ташқари ишчиларга бепул ётоқ, овқат ва транспорт ваъда қилинган.

“Можем объяснить” телеграм каналининг ёзишича, эълонларнинг кўпчилигида буюртмачи сифатида "СтройКом" ширкати кўрсатилмоқда. Мазкур ширкат Қрим кўприги, Сочи аэропорти, Нижний Новгороддаги стадион, Петербургдаги "Лахта-центр" осмонўпар биноси қурилишига ишчи ёллаб берган.

Журналистлар интернетда мазкур ширкат тўғрисида кўплаб негатив шарҳлар топган. Жумладан, бу ширкат ишга ёллаган шахслар маиший шароит оғирлиги, ойлик вақтида берилмаслиги, баъзан эса умуман берилмаганидан шикоят қилганлар.

Украина контрҳужумга ўтгач, куз ойларидан Россия армияси, аннексия қилинган Қримнинг Херсон вилояти билан чегарадош ҳудудида окоплар қазий бошлагани хабар қилинган. Кейинроқ мудофаа истеҳкомлари Россиянинг Белгород ва Курск вилоятларида ҳам қурилаётгани маълум қилинган.

20:07 16.12.2022

АҚШ россиялик тадбиркор Владимир Потанинга санкция қўллади

АҚШ Давлат департаменти баёнотида, Вашингтон Россиянинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлмиш Потанин ва унинг рафиқаси, вояга етган фарзандларига ҳамда Потанин назоратидаги Интеррос инвестиция холдинг компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилди, дея хабар берди.

61 ёшли Потанин, Норникелнинг энг йирик улушига эгалик қилади, ширкатнинг 36% акцияси унга тегишли. Норникель дунёнинг энг йирик палладий ва тозаланган никель ишлаб чиқарувчи компанияси бўлиб, Россия саноатининг совет иттифоқи парчаланганидан кейин ташкил топган энг катта ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Шунингдек, АҚШ Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидан четлатилишини истайди, бироқ бунақа имкониятни кўраётгани йўқ, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

Аввалроқ АҚШ Конгрессига Россияни БМТ Хавфсизли кенгаши аъзолигидан чиқаришга чақирилган резолюция киритилган эди. Ҳужжатни АҚШ ҳукумати ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари риояси устидан назорат олиб борувчи мустақил ташкилот раҳбарлари бўлмиш икки америкалик конгрессмен тақдимот қилишган.

Аммо БМТ Низомида ташкилот Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларини четлатиш тартиб-таомиллари назарда тутилмаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG