Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:20

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:37 17.3.2024
RUSSIA-ELECTION/CRIME
RUSSIA-ELECTION/CRIME

“Cайлов комиссиялари фаолиятига халал бериш”га доир 15 та жиноят иши очилди

Россияда сайловнинг биринчи куни “сайлов комиссиялари фаолиятига халал бериш”га доир камида 15 та жиноят иши қўзғатилди. Мазкур рақам сайлов қутиларига бўёқли моддалар тўкиш, шунингдек сайлов участкаларидаги ўт қўйиш ҳолатларини ўз ичига олади.

Бу ҳақда “Новая газета Европа” газетаси ёзмоқда. Нашр жиноят ишларини ҳудудий тергов қўмиталарининг хабарларига кўра ҳисоблаган.

Сайлов участкаларида ўт қўйишга уринишлар Москва, Петербург, Иваново, Когалим ҳамда Воронежда қайд этилиб, барча ҳолатларда жиноят ишлари очилган.

Шунингдек, Москва, Сочи, Краснояр ўлкаси, Великий Новгород, Волгоград, Ростов ва Воронеж вилоятлари, Қорачой-Черкасия ҳамда аннексия қилинган Қримнинг Симферопол шаҳрида сайлов варақалари устидан зелёнка ва бошқа бўёқли моддалар қуйиш ҳолатлари янги жиноят ишлари очилишига сабаб бўлган.

Жиноят ишлари сайлов ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш ҳақидаги модда бўйича қўзғатилмоқда: мазкур моддада 5 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Сайлов варақаларини яроқсизга чиқаришга уринишлар иккинчи куни ҳам давом этди.

Екатеринбургдаги 13-сонли гимназияда зелёнкаси бор аёлни ушлаганлар. Воқеа иккита участка сайлов комиссиялари ишлаётган бинода юз берган.

17:34 17.3.2024

Санкт-Петербургдаги сайлов участкасига молотов коктейли улоқтирилди

Россиянинг иккинчи шаҳри Санкт-Петербургдаги сайлов участкасига жума куни “Молотов коктейли” улоқтирилди, деб хабар берди маҳаллий “Фонтанка” ахборот сайти.

Рейтерс қўлга киритган кузатув камераларида аёлнинг сайлов участкасига киравериш томон югуриб, сўнг шиша идишни бино ташқарисига улоқтирганини кўриш мумкин. Шундан сўнг, аёл кириш зинапояси ёнаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳодисадан сўнг воқеа жойига полиция етиб келган ва бинога киравериш жойи ўраб олинган.

Жума куни эрталаб Москвада овоз бериш кабинасини ёқиб юборган аёл қўлга олинган эди.

17:31 17.3.2024

Украинанинг дрон ҳужумидан кейин Краснодар нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққан

Воқеа гувоҳлари Краснодар ўлкасидаги Славянск нефтни қайта ишлаш заводида катта ёнғин чиққани акс этган видеотасвирларни тармоқларга жойлади. Маҳаллий ҳокимият Украина заводга бир нечта дрон билан ҳужум қилганини тасдиқлади.

Минтақа оператив штаби дронлар зарарсизлантирилгани бироқ дронлардан бири қулаб тушиб, ёнғинга сабаб бўлганини маълум қилди. ТАСС давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳужум оқибатида нефтни қайта ишлаш заводининг бир ишчиси жароҳатланган.

Россия Украинани мамлакатда ўтаётган президентлик сайловларини бузиш учун «террордан» фойдаланганликда айблади

Рейтерс гувоҳларнинг видеоларидаги жойлашувни тасдиқлашга муваффақ бўлди, бироқ видео санасини аниқлай олмади.

17:27 17.3.2024

Украина президентлик сайловларининг иккинчи кунида Россияга зарба берди

Шанба куни Украина ракетаси Россия билан чегарадош Белгород шаҳрига зарба берди.

Россиянинг Осторожно Новости нашри чоп этган видеода турар-жой биносидан тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Россиянинг Самара вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғинга ҳам дрон зарбаси сабаб бўлди.

Украинанинг бу ҳужумлари Россия президенти сайловларининг иккинчи кунида содир бўлди.

Россия президенти Владимир Путин Киевни вазиятни бузишга уринаётганликда айблади.

Шу ҳафтада Украина Россия ҳудудига, хусусан, нефтни қайта ишлаш заводларига бир неча бор зарбалар берди.

Кремл мамлакат Путин ортида бирлашганини намойиш қилиш учун сайловда юқори иштирок этишига умид қилмоқда.

Бу сайлов деярли Путинга яна олти йил вақт беради.

Путиннинг етакчи танқидчилари қамоқда ёки хорижга қочиб кетган, бу эса мухолифатга сайлов сохта ўтяпти дейишига асос бўлади.

Баъзи энг юқори кўрсаткичлар - тахминан 70% - Украинанинг Белгород вилояти ва Россия назоратидаги вилоятларида қайд этилган, Киев эса ўз ҳудудида Россия сайловлари бўлишини ноқонуний деб ҳисоблайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG