Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:53

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:24 17.3.2024

Якшанбага ўтар кечаси Россия вилоятларига Украина дронлари ҳужум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Москва, Белгород, Калуга, Орлов, Ростов, Ярославл ва Курск вилоятлари осмонида 35 та ўзиучар қурилма уриб туширилганини билдирди. Дронларнинг энг кўпи – 17 таси – Краснодар ўлкасида уриб туширилган.

Дрон келиб урилиши ортидан Славянск-Кубандаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққан ва бир киши ўлган.

Россия қўшинлари тунда Украинанинг Харков, Донецк ва Чернигов вилоятларини бошқариладиган зенит ракеталари билан ўққа тутди.

Бундан ташқари, Украина ҳаво кучлари Одесса вилояти устида “Шаҳид” русумли 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди – ҳужум чоғида икки агрокорхонага зарар етган.

Россия Украинани ҳар куни ўққа тутмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги гўё фақат ҳарбий объектларга зарба бераётганини иддао қилади.

Айни чоғда Россия ҳудудига дронлар ҳужуми ҳам сўнгги пайтларда деярли ҳар куни содир бўлмоқда.

Россия бунда Украина Қуролли кучларини айблайди. Украина қўмондонлиги эса одатда ҳужумлар юзасидан изоҳ бермайди.

Сўнгги 24 соат ичида Россия қўшинлари Украинанинг ҳарбий позициялари ва аҳоли пунктларига 6 та ракета ва 62 та ҳаво зарбаси берди, кўплаб ракета тизимларидан 125 та ҳужумни амалга оширди.

Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби ҳисоботида маълум қилинган.

Чернигов, Суми, Харков, Луганск, Донецк, Запороже, Днепропетровск, Херсон ва Николаев вилоятларидаги 140 дан ортиқ аҳоли пункти артиллериядан ўққа тутилди.

Россия ҳужумлари натижасида тинч аҳоли орасида яраланганлар бор, хусусий ва кўп хонадонли турар-жой бинолари ва бошқа фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлган ва зарар кўрган, дейилади хабарда.

17:21 17.3.2024

Зеленский Украина армиясинининг дрон салоҳиятини мақтади

Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида Украина Россиянинг ўз услубини ўзига қарши ишлата олиши мумкинлигини таъкидлади.

Зеленский украин қуролли кучлари, хавфсизлик хизмати ва разведка бошқармасига «Украинанинг ҳаводаги янги имкониятлари учун» миннатдорлик билдирди:

«Украина мустаҳкамлиги учун ишлаётган мудофаа саноатидаги ҳар бир инсонга раҳмат. Эндиликда бизда ҳам узоқ масофага уча оладиган дронлар бор. Украина энди ҳар доим ҳавода зарба берувчи кучга эга бўлади».

Шанба куни эрталаб Украинанинг дрон ҳужуми натижасида Краснодардаги нефтни қайта ишлаш заводи бир неча соат аланга ичида қолди. Бу ҳафта Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводлари бир неча бор Украинанинг дрон ҳужумларига учради.

16:15 17.3.2024

Россиядаги президентлик сайловининг учинчи - якунловчи кунини "Настояшая время"нинг жонли ёйинида кузатинг:

15:00 16.3.2024

Россияда сайловларнинг иккинчи куни - сайлов участкаларига ўт қўйиш уринишлари бўлган

Россияда сайловларнинг иккинчи куни сайлов қутиларига яшил бўёқ сепилиши, сайлов участкаларига ўт қўйиш уринишлари билан боғлиқ ўнлаб холатлар қайд этилди.

Хавфсизлик кучлари аллақачон жиноий иши очган.

Россия президенти Владимир Путин Украинани дрон ҳужумлари ва қуролли гуруҳлар билан президентлик сайловларини бузишга уринишда айблади.

"Афсуски, тинч аҳоли орасида қурбонларимиз бор. Уларнинг барчасига ва уларнинг оила аъзоларига, шубҳасиз, барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилади. Душманнинг бу зарбалари жазосиз қолмайди", деди Путин.

Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилояти губернатори 15 март куни дрон ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Вилоятдаги маъмурий ва турар жой бинолари вайрон бўлган.

Россиянинг иккинчи шаҳрида Санкт-Петербургдаги сайлов участкасига “Молотов коктейли” улоқтирилди.

Россиянинг Москвадаги давлат тергов идоралари мамлакатдаги президентлик сайловларида овоз бериш жараёнига халақит беришга уринган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.

Мамлакатнинг ўнлаб бошқа шаҳарларида сайловчилар сайлов қутиларига сиёҳ сепиб, ўт қўйишди.

Москвада, Алтуфевское шоссесидаги сайлов участкасида ёш қиз сайлов қутисига яшил сиёҳ қуйди - воқеа видеоси База нашрида чоп этилди.

Россия ФСБси айни пайтда Свердловск вилоятидаги Транс-Сибир темир йўлини портлатишга уринганликда гумон қилинган шахсни қўлга олинганини маълум қилди.

Самарадаги нефт заводида ёнғин

Самара вилоятидаги Сизран нефтни қайта ишлаш заводида 16 мартга ўткар кечаси ёнғин содир бўлди.

Маҳаллий ҳокимият баёнотига кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва сабаблари ўрганилмоқда.

База телеграм-канали ёнғин дрон ҳужуми туфайли бўлгани ҳақида ёзди. Нашрга кўра, ҳозирда ёнғин майдони 500 квадрат метрни ташкил этмоқда. Айни вақтда Новокуйбишевский нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳам дрон ҳужум қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Самара вилоятидаги дрон ҳужуми ҳақида хабар бермади.

Ҳафта бошидан бери Россиянинг камида учта йирик нефтни қайта ишлаш заводига учувчисиз учоқлар ҳужум қилди. Чоршанба куни эрталаб йилига 17, 1 миллион тонна нефт ишлаб чиқарадиган Москва яқинидаги Россия ҳудудлари учун асосий мотор ёқилғиси етказиб берувчи Рязан нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирилди.

Ростов вилоятидаги Новошахтинский нефт маҳсулотлари заводи ҳам дрон зарбаларига учрагани хабар қилинди, натижада завод фаолиятини тўхтатди. Сешанба куни учувчисиз учоқ Нижний Новгород яқинидаги Кстово шаҳридаги Лукойл нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарар етказди.

Блумберг маълумотларига кўра, ушбу учта нефтни қайта ишлаш заводи Россия нефтни қайта ишлаш қувватининг тахминан 12 фоизини ташкил қилади.

БМТ Россиянинг босиб олинган Украина ҳудудларида сайлов ўтказиш уринишини қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 50 дан ортиқ давлат Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида президентлик сайловларини ўтказишга уринаётганини қоралади.

БМТнинг 56 нафар элчиси Украинанинг БМТдаги элчиси Сергей Кислица ёнида туришди. Украина элчиси Россия Украина минтақаларини ноқонуний аннексия қилишга уриниши халқаро ҳуқуққа мувофиқ эмаслиги ҳақидаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясини эслатди.

“Украина ҳудудида ўзга давлатнинг президентлик сайлови деб аталмиш тадбирни ташкил этишга уриниши ноқонуний ҳисобланади ва сайловни ташкил этишга ёрдам берган ҳам бир киши Украина жиноий қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади”, деди Сергей Кислица..

Одесса мотамда

Украина расмийларига кўра, Россиянинг Қора денгизи соҳилидаги порт шаҳар Одессада жума куни Россия ракета зарбаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Бу Москванинг сўнгги ҳафталарда амалга оширган энг қонли ҳужуми бўлди.

Одессага ҳужум Москва томонидан босиб олинган Қрим яриморолидан амалга оширилган. Россиянинг Қримдан учирган иккита “Искандер-М” ракетаси Одессадаги турар-жой ҳудудига урилган.

Одесса вилояти раҳбари Олег Кипернинг айтишича, шифокор ва қутқарувчилар биринчи зарбада жабрланганларга ёрдам бериш учун келганида иккинчи ракета урилган ва улар ҳалок бўлган.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати томонидан эълон қилинган видеода қутқарувчилар термал адёл остида ўз ҳамкасбининг жасади ёнида мотам тутаётгани акс этган.

Қутқарувчилар умумий майдони қарийб 120 квадрат метр майдонда қувур линияси ва хусусий уйдаги ёнғинларни ўчирмоқда.

Россия сўнгги ҳафталарда жанубий шаҳарни деярли ҳар куни дрон ёки ракеталар билан ҳужумга тутмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ўзининг “ёвуз” зарбалари учун “адолатли жавоб” олишига ваъда берди.

"Мудофаа кучларимиз, албатта, россиялик қотиллар бизнинг адолатли жавобимизни ҳис қилишлари учун ҳамма нарсани қилади", деди Зеленский.

Украинанинг энг йирик портларидан бири сифатида Одесса узоқ вақтдан бери Россия ҳужумлари нишонига айланган.

Ҳужумлар Москва Қора денгиз орқали Украина донининг хавфсиз ўтишини таъминловчи БМТ воситачилигидаги келишувдан чиққанидан кейин кучайди.

Москва Украинага 2022 йил февралида бошлаган кенг миқёсли босқинда тинч аҳолини нишонга олганини рад этади. . . гарчи кўпчилик Россиянинг тез-тез зарбалари натижасида ҳалок бўлган.

Белгород олов ичида

Россия жанубидаги Белгород шаҳрида деярли ҳар куни ҳаво ҳужуми сиреналари тинмайди .

Украина билан чегарадан атиги 25 километр узоқликдаги Россиянинг бу шаҳрида 2022 йил февралидан бери Украинанинг дрон ва ракета зарбалари оқибатида кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлди.

15 март куни уч кунлик президентлик сайловлари бошланганида, ракета сигнали сайлов идоралари вакилларини бошпанага беркинишга мажбур қилди.

Россиянинг РИА давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, овоз бериш қисқа муддатга тўхтатилган.

Доимий ҳужумларга қарамай Путинга овоз берувчилар кам эмас.

Чегарадан атиги тўрт чақирим нарида жойлашган Шебекино шаҳрида яшовчи нафақахўр Валентина шундай фикрда.

"Мен Путинга овоз бераман. Яна кимни танлаган бўлардим? У ақлли одамга ўхшайди, мен шундай деб ўйлайман. Гарчи қайнонам мендан рози бўлмаса ҳам. Лекин мен унга: "Йўқ, биз Путинга овоз беришимиз керак, дейман", дейди Валентина.

Ўтган йилнинг май ва июн ойларида ҳужумга тутилган шаҳарчадан 600 дан ортиқ бола кўчирилган эди.

Валентина уруш тез орада тугашига ва кетганлар қайтиб келишларига умид қилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG