Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:31 15.3.2024

Макрон: Россия урушда ғалаба қозонса, Европага нисбатан ишонч “ўлади”

Франция президенти Эммануэл Макрон TF1 ва France 2 телеканаллари билан интервьюсида, келгусида Украинага Ғарб мамлакатларидан ҳарбийлар жўнатилиши мумкинлиги ҳақидаги яқинда айтган сўзлари юзасидан тушунтириш берди:

“Украинада бизнинг Европа ва Франциямиз учун экзистенциал аҳамиятга эга бўлган уруш авж олмоқда. Биз Россия билан уруш қилаётганимиз йўқ. Аммо биз “Россия ғалаба қозониши йўл ққўйиб бўлмайди” дея рўй-рост айтмоғимиз лозим. Акс ҳолда Европа ортиқ хавфсиз бўлмайди”.

Франция лидерига кўра, Россия урушда ғалаба қозонса, Европага нисбатан ишонч “ўлади”.

Макрон Украинага француз ҳарбийлари юборилиши “эҳтимолдан холи эмас”лиги ҳақидаги аввалги сўзларини яна қайтарди, бироқ бу шу бугуннинг эмаслигини ва нима бўлганда ҳам француз аскарлари бирон бир ҳужумда иштирок этмаслигини урғулади.

18:30 15.3.2024

«Венгриянинг Россия билан «яқин ва тобора кенгайиб бораётган» муносабатлари»

Айни пайтда, НАТО иттифоқчилари Венгриянинг Россия билан «яқин ва тобора кенгайиб бораётган» муносабатлари хавф-хатарларидан огоҳлантирмоқда.

АҚШнинг Будапештдаги элчиси Агар бу шундай давом этса, «биз ўз хавфсизлик манфаатларимизни қандай ҳимоя қилишни ҳал қилиб олишимиз керак», дея таъкидлади.

АҚШ элчиси Девид Прессман Венгриянинг НАТО ҳарбий иттифоқига аъзолигининг 25 йиллигига бағишланган нутқида Венгрия «ҳеч кимга ўхшамайдиган иттифоқчи» эканлигини таъкидлаб, Будапештнинг ҳозирги сиёсати ишонч ва дўстликка путур етказиши мумкинлигини айтди.

Орбан ҳукумати ва президент Жо Байден маъмурияти ўртасидаги таранглик охирги ҳафталарда янада кучайди.

Орбан Флоридада Трамп билан учрашганидан сўнг, Трамп Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатиб, Украинадаги урушни тугатиши мумкин бўлган АҚШ президентлигига ягона номзод, дея таъкидлади.

Будапешт Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши, бироқ Орбан Киевга қурол юборишдан бош тортди ҳамда Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини бир неча бор танқид келган.

18:29 15.3.2024

Украинага ёрдам бермаслик “жиддий тарихий хато”

НАТО аъзолари “жиддий тарихий хато”га йўл қўймаслик учун Украинага зудликда қўшимча ҳарбий ёрдам беришлари керак.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шундай баёнот берди. “Украинларда жасорат етарли, лекин ўқ-дори етишмаяпти”, дея урғулади у.

“Биз биргаликда Украинани барча зарур нарсалар билан таъминлай оламиз. Бунинг учун сиёсий иродамизни намойиш этмоғимиз лозим”, дея Столтенбергдан иқтибос келтирмоқда РБК-Украина.

Бош котиб, шунингдек, НАТО мамлакатлари тезликда ҳаракат қилиши кераклигини, чунки сусткашлик “жанг майдонида оғир оқибатларга олиб келиши”ни таъкидлади.

Бундан ташқари, НАТО бош котиби Столтенберг, Россия Украинада 350 мингдан ортиқ аскар йўқотди, деб маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилмоқда.

2023 йилнинг ноябрида Столтенберг Россия Украинага қарши урушда ўлганлар ва ярадорлар бирга 300 минг аскар йўқотганини айтган эди.

Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 14 март ҳолатига Россиянинг ҳалок бўлган ҳарбийлари сони 427 840 кишини ташкил қилади.

Россия томони ўз йўқотишларини очиқламаяпти. Би-би-си ва “Медиазона” ҳисоб-китобига кўра, фронтда Россиядан камида 46 678 ҳарбий ҳалок бўлган, улардан 5 565 нафари – сафарбарлик бўйича аскарлар ва 8 599 нафари эса маҳкумлардир.

18:28 15.3.2024

The Guardian: Еврокомиссия Россия активлари бўйича таклифини эълон қилади

Таклиф бош вазирларнинг келгуси ҳафта Брюсселда ўтказиладиган учрашувига қадар билдирилиши мумкин, деб ёзади The Guardian. Мулозимлар Россия активларининг даромадларини мусодара қилиш борасида келишувга эришишга умид қилишмоқда.

Бироқ ушбу маблағлардан қандай фойдаланиш хусусида ихтилоф мавжуд – айрим давлатлар бу пуллар украин армиясини молиялаш учун йўналтирилишига қарши чиқиб, Украинани тиклашга ва гуманитар мақсадларга сарфланиши керак, деб ҳисобламоқда.

The Guardian манбаларига кўра, Еврокомиссия айни пайтда маблағлардан фойдаланишга доир вариантлар таклиф қилмайди.

Ғарб мамлакатларида Россия Марказий банкига тегишли қарийб 300 миллиард доллар музлатиб қўйилган. Шунинг 70 фоизга яқини Euroclear халқаро депозитарийсида сақланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG