Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:53

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:34 14.3.2024

Белгород вилояти яна ўққа тутилди

14 март тонггида Белгород шаҳри ўққа тутилиши туфайли бир киши ўлиб, тўрт киши яраланди.

Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилмоқда.

Мулозимга кўра, белгородлик эркак “енгил автомобилга снаряд келиб тегиши натижасида” ҳалок бўлган. Яна икки аёл ва бир эркак қутқарув хизматларидан ёрдам сўрагани, икки уй ва бир автомашинага шикаст етгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Белгород вилоятининг Грайворон шаҳри ҳам ўққа тутилган. Гладковга кўра, бир киши жабрланган: у қўлидан енгил яраланган, касалхонага ётишни истамаган. Бир неча бино ва автомобиллар шикастланган.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, кечаси Белгород вилояти узра – 11 та дрон, бугун тонгда эса 8 ракета уриб туширилган.

18:30 14.3.2024

Магадан вилоятида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради

Магадан вилоятида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Самолётда 20 киши бўлган, бир кишининг ўлими маълум, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Узоқ Шарқ транспорт прокуратураси хабар берди.

Вертолёт 14-март куни эрталаб Эвенскдан 75 километр узоқликдаги Шимолий-Эвенский туманидаги Кварцевая тепалиги яқинида қулаган. Узоқ Шарқ транспорт прокуратураси “фавқулодда қўниш содир бўлгани” ҳақида хабар берди. Вертолёт бортида 20 киши, жумладан уч экипаж аъзоси бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи бошлиғи Павел Клочков давлат идораларига маълум қилишича, бир киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.

Федерал ҳаво транспорти агентлигининг аниқлик киритишича, ярадорларнинг аҳволи оғир.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга двигателнинг носозлиги сабаб бўлган. Департамент суриштирув ишларини бошлаган.

18:28 14.3.2024

Путин аннексия қилинган ҳудудларидаги одамларни ҳам президентлик сайловларида овоз беришга чақирди

Владимир Путин Украинанинг аннекция қилинган ҳудудларидаги аҳолини президентлик сайловларида қатнашиш орқали Россия келажагини белгилашда бирлашишга чақирди:

«Сиз нафақат овоз беришингиз керак, балки ўз иродангиз ва интилишларингизни, Россиянинг янада ривожланишидаги шахсий иштирокингизни қатъий эълон қилишингиз керак. Чунки сайловлар келажакка қадамдир».

2000 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келаётган 71 ёшли Путинга жума куни бошланадиган сайловда учта номзод рақиблик қилади. Уларнинг ҳеч бири сайловолди кампаниясида Путинни танқид қилмаган.

Оммавий сўровларга кўра, Путинни кўпчилик россияликлар қўллаб-қувватламоқда. Ўтган ойда ўтказилган сўровномада респондентларнинг 75% Путинни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Путин 2022 йил февралида Украинага бостириб киришга буйруқ берди. Ўн минглаб рус қўшинлари пойтахт Киевни олишга бўлган дастлабки муваффақиятсиз уринишидан сўнг, ўз саъй-ҳаракатларини Украина шарқи ва жанубига қаратди.

Украина 2022 йил охирида катта ҳудудларни қайтариб олди, бироқ Россия мустаҳкам мудофаа чизиғи туфайли ўз позицияларини сақлаб турибди. Ўтган ой рус қўшинлари Авдеевка шаҳрини эгаллаб олишди.

18:25 14.3.2024

Кремль: Путиннинг ядро қуроли ҳақидаги изоҳлари бу қуроллардан фойдаланишни англатмайди

Кремль матбуот пайшанба куни Россия президенти Владимир Путиннинг давлат матбуотига берган интервьюсида айтган изоҳлари ядро қуролидан фойдаланиш учун таҳдидидини юзага келтирмаслигини айтди

Путин Ғарбга Россия техник жиҳатдан ядро урушига тайёр эканлигини ва агар АҚШ Украинага қўшин юборса, бу можаронинг сезиларли даражада кучайиши сифатида баҳоланиши ҳақида сигнал берган эди.

Дмитрий Песков Путин шунчаки журналистнинг саволларига жавоб бергани ҳамда Россия назарий жиҳатдан ядро қуролидан фойдаланишга мажбур бўлиши мумкин бўлган барчага маълум ҳолатлар ҳақида сўзлаганини таъкидлади:

"Ғарбдагилар Путиннинг жанговар ҳаракатлар мобайнида содир бўлган турли вазиятларга қарамай, тактик ядро қуролидан фойдаланиш унинг хаёлига ҳам келмагани ҳақидаги сўзларини онгли равишда эътибордан четда қолдирди. Бу контекстни қасддан бузиш ва президент Путинни эшитишни истамаслик”, деди Песков.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG