Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:28

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:14 25.9.2022

Мобилизацияга меҳнат муҳожирлари тортилмоқда

Россияда фаол мобилизация ишлари меҳнат муҳожирлари орасида ҳам авж олгани кузатилмоқда. Шу кунларда ҳужжатларни расмийлаштириш идораларидаги ҳар бир ходим олдида ўзбек, тожик ва рус тилларида мана бундай эслатмани кўриш мумкин:

"Қуролли Кучларда шартнома бўйича ҳарбий хизматга киришда соддалаштирилган тартибда Россия Федерацияси фуқаролигини олишга қизиқасизми?"

Мана бу видеоларни ўзининг ФБ саҳифасига жойлаштирган Москвадаги блогер Лейла Мустафасайяр бундай ёзади:

Россия ўз ҳудудида меҳнат қилаётган муҳожирларга урушга ёлланиш учун яхши маош, гражданлик ва бошқа имтиёзларни таклиф қилмоқда.

19:20 25.9.2022

Россиядан кетаётганлар сони кескин ошиб кетди

Россия чоршанба куни қисман сафарбарлик эълон қилганидан кейин Россиядан ҳар қайси йўналишга авиачипталар нархи кескин кўтарилиб кетди. Жумладан Арманистонга. Кўплаб Россия фуқаролари тезлик билан ўз мамлакатини тарк этмоқда.

IТ мутахассиси Русланнинг айтишича, у бир томонлама чипта учун 100 минг рубл (1680 доллар) тўлаган. Мобилизация эълон қилингунгача одатда бу чиптанинг нархи тахминан 15 000 рубл (252 доллар) бўлган.

“Мен бу ерда масофадан туриб ишлайман. Бундан ташқари, мен янги ИТ малакасини олиш учун ўқийман. Блокчейнни ўрганаман. Ва кейин нима бўлишини билмайман. Балки Дубайга кетаман. Балки вазият нормал ҳолатга қайтса Россияга қайтаман”, дейди Руслан.

Президент Владимир Путин сафарбарлик тўғрисида буйруқ берганидан сўнг Финляндия ва Грузия билан чегара пунктларида тирбандлик кучайди, россиялик эркаклар оммавий тарзда мамлакатни тарк этишга шошилишди. Россиянинг Қозоғистон ва Мўғулистон билан чегараларида ҳам автомобилларнинг узун навбатлари юзага келган. Тошкентга Авиарейслар нархлари бир неча ўн баробарга ошиб, 10 минг доллардан ошгани кузатилмоқда.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни бўлиб ўтган конференция чоғида Россиядан жанговар ёшдаги эркакларнинг чиқиб кетиши ҳақидаги хабарлар “бўрттирилган” эканини айтди.

19:24 25.9.2022

Россия ИҲК аъзоси: Фуқаролик олган марказий осиёликлар хизмат қилиши керак!

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Марказий Осиёдан келган муҳожирларни армияда хизмат қилишга мажбурлашни таклиф қилди.

Хизмат қилишдан бош тортгани учун нафақат ҳарбий хизматга мажбур бўлганларни, балки уларнинг оила аъзоларини ҳам Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш таклиф этилади.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов бу таклифни ушбу мамлакатлар расмийларининг кўнгиллиларнинг махсус операцияда иштирок этишини тақиқлашига жавоб деб атади.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов Россия фуқаролигига ўн йилдан камроқ муддатга эга бўлган Марказий Осиёлик фуқароларни мажбурий ҳарбий хизматга чақириш ташаббуси тайёрланаётганини маълум қилди.

Кабанов бу ташаббусни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон расмийларининг ўз фуқароларига Россиянинг Украинадаги махсус операциясида ихтиёрий равишда иштирок этишини тақиқлаганига “адекват жавоб” деб атади.

- Ҳарбий бурчни бажаришдан бош тортиш нафақат ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсни, балки унинг оила аъзоларини ҳам Россия фуқаролигидан маҳрум қилишга олиб келиши керак.

Тожикистон фуқаролари чет элдаги ҳарбий можароларда ёлланиб қатнашгани учун жиноят моддасига мувофиқ 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Қозоғистонда бу муддат қисқароқ - беш йилдан тўққиз йилгача. Ўзбекистон қатор расмий идоралари ўз юартдошларини русларнинг махсус операциясида қатнашган тақдирда жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган. Қонунни бузганлар ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Қирғизистонда ҳам хорижда жанговар ҳаракатларга ёлланган 10 йилгача қамоққа маҳкум этилиши жазоси белгиланган.

19:28 25.9.2022

Украина президенти: Ўлгандан кўра, таслим бўлинг!

Украина президенти Владимир Зеленский шанба куни Киев қўшинлари билан бўлган жангларда ҳалок бўлиши ёки жароҳатланиши мумкин бўлган россиялик аскарларга хавфсиз таслим бўлишини кафолатлади.

Зеленский мобилизация қилинаётган россияликларга рус тилида мурожаат қилди.

- Россия томонидан эълон қилинган жиноий сафарбарлик фуқаролар томонидан бежиз "могилизация" деб аталмаяпти. Россия ҳукумати ўз фуқароларини ўлимга жўнатаётганини жуда яхши тушунади. Рус қўмондонлари русларнинг ҳаёти ҳақида қайғурмайди - улар фақат ўлик, ярадор, ташлаб кетилган ёки асирга олинган рус аскарлари қолдирган бўш жойларни тўлдиришлари керак. Ҳукуматингиз бу ўринларни ким тўлдириши билан қизиқмайди. Қуролларимиз зарбалари остида қолгандан кўра, Украина асирлигига таслим бўлганингиз маъқул, чунки Украина бу урушда ўзини ҳимоя қилмоқда, деди Зеленский.

Дарҳақиқат, халқ орасида мобилизация “могилизация” деган ном олди. Русча "могила" - "қабр" деганидир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG