Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:18

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:46 14.9.2022

Санксиялар туфайли Россиянинг нефт ва газ даромадлари бир йил ичида минимал даражага тушди

Бу ҳақда Блумберг ҳисоботида айтилади. Агентлик маълумотларига кўра, бу нефт ва газ нархларининг сезиларли даражада ошишига қарамай содир бўлган.

Ҳисоботга кўра, Россиянинг одатда мамлакат бюджетининг учдан биридан кўпроғини ташкил этувчи қазиб олинадиган ёқилғиларни сотишдан тушган даромади август ойида қарийб 672 миллиард рублгача қисқарган. Бу ўтган йилнинг июн ойидан бери энг паст фойда. Шу билан бирга, бу кўрсаткич бир ой олдингига нисбатан 13 фоизга, бир йил аввалгига нисбатан 3,4 фоизга кам. Ушбу ҳисоб-китобларнинг барчаси Россия Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланади.

Буларнинг барчаси, ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, Россия бюджетига жиддий таъсир қилади. Россия Молия вазирлигининг 2022 йил январ-август ойлари учун бюджет харажатлари ва даромадлари тўғрисидаги ҳисоботидан маълум бўлишича, биринчи тўққиз ойда бюджет профицити атиги 137 миллиард рублни ташкил этган.

Ва ҳар ойда ортиқча пасайиш давом этмоқда. Агар январ-май ойларида бу деярли 1,5 триллион рублни ташкил этган бўлса, январ-июл ойларида у атиги 482 миллиард рублни ташкил қилди.

20:24 15.9.2022

Зеленский Харков Россия қўшинларидан “деярли бутунлай” озод қилинганини айтди

Зеленский ўзининг одатий тунги видеомурожаатида Киев бу ҳудудга қарши ҳужум бошлаганидан бери 400 га яқин аҳоли пункти қайтариб олинганини таъкидлади:

"Мен озод қилинган Харков вилоятида бўлдим. Бугунги кунга келиб, деярли бутун вилоят қайтариб олинди. Бу жангчиларимизнинг мисли кўрилмаган жасорати натижаси. Украиналиклар яна бир бор имконсиздек кўринган ишни уддалаб, муваффақият қозонишди. Фаол амалиётларнинг дастлабки кунида қўшинларимиз 18 километр олдинга силжиди. Беш кунлик жангларда 110 километр йўл босиб ўтилди. Жами 400 га яқин аҳоли пункти озод қилинди. Бу ҳудудлардаги 150 минг украиналиклар яна ўзларини хавфсиз ҳис қилиб, одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда. Россия армияси Харков вилоятида беш ойдан ортиқ вақтдан бери бўлганига қарамай, бу вақт мобайнида босқинчилар халқ учун ҳеч нарса қилишмаган. Улар фақат вайрон қилган, тортиб олган ва олиб кетган".

Рус қўшинлари баъзи ҳудудларда чегара томон сиқиб чиқарилган бўлса-да, Россия ҳали ҳам фронт чизиғидан туриб зарба бермоқда.
Россия Кривой Рог яқинидаги сув омбори томон ракета отган. Маҳаллий расмийлар аҳоли хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун фавқулодда ишлар олиб борган. Маълумот учун Кривой Рог Зеленскийнинг туғилган шаҳри ҳисобланади.

20:26 15.9.2022

Европа комиссияси раиси Киевга яна бир бор ташриф буюрди

Бугун, 15 сентябр куни Киевга Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ташриф буюрди. Бу унинг Россия босқини бошланган феврал ойидан бери Украинага учинчи сафаридир.

Фон дер Ляйен хонимни Украинанинг Евроинтергация масалалари бўйича вазири Олга Стефанишина кутиб олди. Шу куниёқ у президент Владимир Зеленский билан учрашиши керак эди. Олдинроқ Еврокомиссия раҳбари блок босқин пайтида вайрон бўлган мактабларни тиклаш учун 100 миллион евро ажратишини эълон қилганди.

20:29 15.9.2022

Владимир Зеленский кортежи Киеда автоҳалокатга учради

Шу куниёқ у президент Владимир Зеленский билан учрашиши керак эди.

Бу учрашувда Украина ва Европани бирлаштириш ва Европа иттифоқига қўшилиши масаласи муҳокама қилиниши керак эди.

Расмийлар сўзларига кўра, ўтган тунда Владимир Зеленский аварияга учраган, бироқ жиддий жароҳат олмаган. Президент матбуот котиби Зеленский жиддий жароҳат олмаганини айтиб, қанақа жароҳат ҳақида гап кетаётганини аниқлаштирмади.

Ҳодиса Кивда содир бўлгани, енгил машина президент кортежига тўнашиб кетгани айтилмоқда.

Президент Зеленский Харков вилоятида озод этилган Изюм шаҳридан қайтаётганида аварияга учраган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG