Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:26

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

17:00 31.10.2022

Украиналиклар Россия армияси отган 50 та ракетадан 44 тасини уриб туширди

Россия армияси 31 октябрь тонгидан Украинанинг энергетик инфратузилмасини ўққа тута бошлаган.

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра , россиялик ҳарбийлар отган 50 та ракетанинг 44 таси ҳавога қарши мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.

Эрталабки ҳужум ортидан Киев вилоятининг бир қисми узоқ вақтга электр таъминотисиз қолгани ҳақида айтилмоқда.

11:16 31.10.2022

Жаҳон бозорида ғалла нархлари кескин кўтарилди

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Россия Украинадан денгиз орқали дон экспорт қилиш келишувидан чиққани оқибатида жаҳон бозорида ғалла нархлари кескин кўтарилди.

Чикаго биржасида ғалланинг бир бушели 31 октябрда 7,7 фоизга кўтарилиб, 8,9325 долларни ташкил қилди. Сингапур биржасида эса нарх 5,9 фоизга ўсди.

Маккажўхори 2,8 фоизга, соя мойи 3 фоизга қимматлади. Бу эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари инфляциясини ҳамда жаҳонда очарчиликни кучайтириши мумкин.

29 октябрда Россия Мудофаа вазирлиги Москва Украинага ўз донини Қора денгиз орқали экспорт қилиши имконини берган ташаббусни тўхтатишга қарор қилгани тўғрисида билдирган эди.

Вазирликка кўра, Қора денгиз флоти ва бошқа кемалар, жумладан, Қора денгиз "дон йўлаги" хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланувчи кемалар Украина дронлари ҳужумига учраганидан кейин шундай қарор қабул қилинган.

30 октябрда Россия “дон йўлаги”ни тўсиб қўйгани ортидан Украина денгиз орқали ғалла экспортини тўхтатишга мажбур бўлди.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия сентябрь ойидаёқ озиқ-овқат инқирозини чуқурлаштира бошлаган. Унга кўра, бугунги кунда “дон йўлаги”да 176 кема қамалиб турибди. Жазоир, Миср, Яман, Бангладеш, Вьетнам ва бошқа давлатларга ғалла олиб чиқиши керак бўлган кемалар уч ҳафтадан бери йўлини давом эттира олмаяпти.

Европа Иттифоқи Россияни ўз қарорини бекор қилишга чақирди. АҚШ президенти Жо Байден Москва қарорини “жуда ёмон қарор” деб атади.

22 июль куни Россия ва Украина Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Қора денгиздаги учта муҳим портдан озиқ-овқат ва ўғит экспортига йўл очиш тўғрисида шартнома имзолаган эди.

10:02 31.10.2022

Huawei Россияни бутунлай тарк этмоқда

Хитойнинг Huawei ширкати Россияга тўғридан-тўғри смартфонлар етказиб беришни тўхтатди ва Россия бозорини тарк этиши кутилмоқда.

Озодлик радиоси рус хизматининг билдиришича, ҳозирча ширкат дўконларида мазкур бренд остидаги смартфонлар сотилишда давом этмоқда, бироқ улар аввал Россияга олиб кирилган ва омборда сақланган ортиқча маҳсулот эди.

Таҳмин қилинишича, Huawei Россияга онлайн орқали маҳсулот сотишни ҳам тўхтатади, яъни ширкат Россиядаги интернет дўконларини ҳам ёпади.

07:36 31.10.2022

Украина денгиз орқали ғалла экспорт қилишни тўхтатди

Россия “дон йўлаги”ни тўсиб қўйгани ортидан Украина денгиз орқали ғалла экспортини тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Украина инфраструктура вазири Александр Кубраков маълум қилди.

У твиттер саҳифасида Оддесса бандаргоҳида IKARIA ANGEL кемаси қамалиб қолганини ёзди. Унга кўра, кема 40 минг тонна ғаллани Эфиопиянинг очлик ёқасида қолган аҳолисига етказиб бериши лозим эди.

29 октябрда Россия Мудофаа вазирлиги Москва Украинага ўз донини Қора денгиз орқали экспорт қилиши имконини берган ташаббусни тўхтатишга қарор қилгани тўғрисида билдирган эди.

Вазирликка кўра, Қора денгиз флоти ва бошқа кемалар, жумладан, Қора денгиз "дон йўлаги" хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланувчи кемалар Украина дронлари ҳужумига учраганидан кейин шундай қарор қабул қилинган.

30 октябрь куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россияни эришилган келишувни бузганликда айблади ва халқаро ҳамжамиятни Россиядан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга чорлади.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия сентябрь ойидаёқ озиқ-овқат инқирозини чуқурлаштира бошлаган. Унга кўра, бугунги кунда “дон йўлаги”да 176 кема қамалиб турибди. Жазоир, Миср, Яман, Бангладеш, Вьетнам ва бошқа давлатларга ғалла олиб чиқиши керак бўлган кемалар уч ҳафтадан бери йўлини давом эттира олмаяпти.

Европа Иттифоқи Россияни ўз қарорини бекор қилишга чақирди. АҚШ президенти Жо Байден Москва қарорини “жуда ёмон қарор” деб атади.

22 июль куни Россия ва Украина Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Қора денгиздаги учта муҳим портдан озиқ-овқат ва ўғит экспортига йўл очиш тўғрисида шартнома имзолаган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG