Ўзбекистонда 16 май куни маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди. Сайловларнинг биринчи куни Қашқадарё вилоят, Яккабоғ туманида ўнлаб одам сайлов адолатсиз ўтаётганидан туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаевга шикоят қилиб келишган.