Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:40
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Украинага Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақоми берилди

Европа парламенти Украинага аъзоликка номзод мақомини бериш бўйича резолюцияни қабул қилди.

Украина агентликларининг хабар беришича¸ Европарламент президенти Роберта Метсола эълон қилган овоз бериш натижасига кўра¸ Украинага бундай мақом берилици учун 637 депутат¸ қарши бўлиб 13 нафар депутат овоз берган.

Европа парламентининг 26 вакили овоз беришдан сақланган.

Бу резолюция эндиликда тегишли қарор чиқариш учун Европа иттифоқи тузилмалари ва аъзо давлат ҳукуматларига тақдим этилади.

Мазкур резолюцияда Россиянинг Украинага бошлаган агрессияси ҳам кескин қораланди.

1 март куни Европа парламентига видеоалоқа орқали мурожаат қилган Украина президенти Владимир Зеленский депутатларни ўз мамлакати иттифоққа аъзолик ҳақида топширган аризани зудлик билан кўриб чиқишга чақирган эди.

28 февраль куни шарқий ва марказий Европанинг саккиз давлати раҳбари ЕИни Украинани тезлаштирилган тартибда иттифоққа аъзо қилишга чақирган эди.

Россияда "Дождь" ва "Эхо Москвы" сайтлари ëпилди

Россия Бош прокуратураси мамлакатда қолган сўнгги мустақил ахборот манбаларидан бўлган бу иккала сайтни "экстремистик фаолият ва зўравонликка чақириш"¸ Россия ҳарбийларининг Украинадаги "махсус ҳарбий амалиëтлари" ҳақида атайин ëлғон маълумот тарқатишда айблади.

Бош прокуратура сўрови асосида Роскомнадзор "Дождь" телеканали ва "Эхо Москвы" радиоси сайтини 1 март куни тўсиб қўйди¸ иккаласи ҳам эфирдан узилди.

"Новая газета" иккала сайтнинг тўсилгани ва уларнинг "Ростелеком", "Мегафон", "Теле-2", "Билайн", МТС, Yota ва "2КОМ" операторлари орқали очилмаëтганини билдирди.

Россиядаги сўз эркинлигининг ўзига хос тимсоли бўлиб келган "Эхо Москвы" радиостанцияси биринчи марта 1990 йилнинг 22 августида «Радио-М»номи билан Москвада эфирга чиққан.

1991 йилнинг 19-21 август кунлари юз берган давлат тўнтаришини қоралагани ортидан мамлакатда эркин матбуот минбари сифатида оммалашган эди.

Зеленский НАТО дан Украина устидан учишни тақиқлашни сўради

Украина президенти Владимир Зеленский 1 март куни Россия ҳарбийлари ҳаво ва қуруқликдан ҳужумга тутаëтган Киев марказидан туриб CNN ва Reuters мухбирларига интервью берди.

Украинанинг Россия агрессиясига қарши жасоратли кураши фонида глобал майдонда қаҳрамонга айланган Зелинский суҳбати CNN сайтида “Мен эмас¸ Украина муқаддас” деган сарлавҳа билан тақдим этилди.

Макзур суҳбат давомида Зеленский ўт очмаслик масаласида музокара бошлашдан аввал Россия Украина шаҳарларини бомбалашни тўхтатиши лозимлигини таъкидлади.

Қаттиқ қўриқланаëтган ҳукумат биносида ўтказилган суҳбат давомида Зеленский шунингдек НАТО давлатларини Россия бомбардимонини тўхтатиш учун Украина ҳаво ҳудудини учиш тақиқланган зона деб эълон қилишга чақирди.

Зеленский бу сўровнинг НАТОни Россияга қарши урушга тортиш уриниши эмас¸ балки украин давлатчилиги ва халқини сақлаб қолиш учун кўриладиган чора эканини таъкидлади.

Reuters мухбирининг айтишича¸ суҳбат давомида Зеленский агар НАТО Россия босими остида Украина учун эшикларини ëпса¸ ўз мамлакати учун ҳуқуқий кучга эга хавфсизлик мажбурияти тақдим этилишини сўрашини билдирган.

Украинага босқин: 6-кун | 65 километрлик рус колоннаси

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG