Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:40
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

"Шунчаки солиштиринг"

Украин тилидаги тармоқлар вазирлари билан орасига масофа қўйган президент Путин ҳамда вазирлари билан елкама-елка турган президент Владимир Зеленскийларни солиштирмоқда:

"Шунчаки солиштиринг. Бункерга тиқилган ўзининг мудофаа вазири билан ва ўз юртининг ҳақиқий президенти".

Maxar Technologies: Россия қўшинлари Киев томон бормоқда

Якшанба куни сунъий йўлдошдан олинган тасвирларда кўп сондаги рус қуруқлик қўшинлари Украина пойтахти Киев томон бораётгани кўринди.

АҚШга қарашли Maxar Technologies Inc (MAXR.N) ширкати тақдим қилган суратларда, сафида танклар кўриган ҳарбий колонна Киевдан 64 километр узоқликда эди, деб хабар қилади Рейтерс агентлиги.

Ширкат берган маълумотга кўра, ҳарбий колоннанинг узунлиги 5 километр атрофида. Тасвирга тушган пайтида колонна, Украинанинг Иванкив шаҳри яқинида бўлган.

Maxar Россия қўшинлари ҳаракатини ҳафталардан буён кузатмоқда. Ҳозирча, янги суратлардаги маълумотлар бошқа мустақил манбалар орқали тасдиқлангани йўқ.

Иқтисодчи Отабек Бакиров, Россияга қўлланаётган санкциялар ҳақида:

"Янги санкцияларнинг моҳиятини шундай ифодалаш мумкин. Россия банклари, рус олигархлари ва ҳатто Россия Марказий банки ўлимга ҳукм қилинди, лекин қатл этилмади.

Ўлимни кутиш эса ўлимдан хафвли".

Украинага ҳужум: Дунё Путинни тўхтата оладими?

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG