Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:42
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россияда PayPal тўлов хизмати ўз ишини тўхтатди

Бу ҳақда компания бош директори. Компания баёнотида айтилишича, бундай чоралар 3 мартдан кучга кирган.

Booking.cоm Россия ва Беларус билан ишлашни тўхтатди

Бу ҳақда Ширкат бош директори Гленн Фогел Линкед ижтимоий тармоқда ёзган.

"Ҳар куни Украинадаги уруш вайроналари ортган сари, минтақада бизнес юритишдаги қийинчиликлар ҳам ортиб бормоқда. Ушбу қийинчиликлар туфайли. . . қатор давлатлар санкциялари туфайли сезиларли чекловлар киритилди, биз Россия ва Беларусияда хизматларни тўхтатмоқдамиз", деди Вогел.

4 март куни бутун дунё бўйлаб шахсий турар-жойларни қисқа муддатли ижарага олиш бўйича онлайн хизмат – АirB&B ҳам Россия ва Беларусда ўз фаолиятини тўхтатганди. Бу ҳақда компания бош директори Браян Чески ўзининг Тwиттеръида ёзган.

Киев яқинида Россия ҳаво зарбалари оқибатида тинч аҳоли орасидан 6 киши ҳалок бўлган

Россия ҳаво зарбалари оқибатида Киев яқинидаги Мархаливка қишлоғида олти киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят полицияси.

Киев вилояти полицияси ҳам ҳаво ҳужуми оқибатида икки катта ёшли ва икки бола яраланиб, шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги идораси 24 февралда Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Украинада тинч аҳоли орасида 331 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, Украинада тинч аҳоли орасида қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Россия баъзи шаҳарларга парвозлар чекланганини тасдиқлади

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмидаги аэропортларга парвозларни вақтинча чеклаш 14-март, Москва вақти билан соат 03: 45 гача узайтирилганини тасдиқлади. Парвозлар вақтинча қуйидаги аэропортларга чекланган: Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов-на-Дону, Симферопол, Элиста.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG