Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:40
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Санкт-Петербург шаҳри ҳукумати меҳмонхоналарда яшаётган украинларни қидирмоқда

Шаҳарнинг Туризмни ривожлантириш қўмитаси меҳмонхоналар ва йирик хостеллар маъмурларига йзллаган хатда яшаб турган украинлар ҳақида маълумот бериш талаб қилинган. Бу ҳақда хабар қилган “Ротонда” телеграм-каналига кўра, бундай хат камида 400 адресатга жўнатилган.

Шундай хатлардан бирини ўз манбаси олганини “Эхо Москви” радиоси журналисти Арсений Веснин ҳам билдирган. Настояшчее время телеканали хатнинг метамаълумотларидан (яширин маълумотлар) аниқлашича, хат 2022 йил, 2 мартда ёзилган.

Кулеба: Украинага 19 давлат қурол жўнатмоқда, 16 давлатдан кўнгиллилар келмоқда

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 2 март куни Украинага 19 давлат қурол жўнатаётганини ва 16 давлатдан кўнгиллилар келаётганини билдирди.

“Биз урушга қарши халқаро коалицияни жалб қила олдик. Бу коалиция камида 86 давлатдан ва 15 та халқаро ташкилотдан иборат. 19 давлат Украинага қурол бермоқда, улардан айримлари бу ишни ўз тарихларида илк марта амалга оширмоқда. 10 давлат молиявий ёрдам, 22 давлат гуманитар ёрдам бераяпти. 16 давлатдан украин халқи билан елкама-елка туриб, агрессорга қаршилик кўрсатиш учун кўнгиллилар келаяпти. Бугунги кунда уларнинг сони минг кишидан ошди ва кўнгилли бўлишни истаганлардан яна кўплаб аризалар келмоқда”,-деди Кулеба 2 март куни ўтказилган брифингда.

1 мартдан бошлаб Украинада кўнгиллилар учун визасиз режим жорий этилди.

Кулебанинг айтишича, 38 давлат Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Яқин орада Россия кемалари учун ҳам портлар ёпилиши кутилмоқда. Айни пайтда Канада ва Британия рус кемалари учун ўз ҳудудини ёпди.

Урушнинг 7 кунида 830 минг украин қочқинга айланди, тинч аҳолидан 2 мингги ҳалок бўлди

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ўтган 7 кун мобайнида 830 мингдан кўпроқ украин қочқинга айланди, деб билдирди БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссари Шабиа Манту.

Украина Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги эса 7 кун ичида Россия ҳарбийлари отган ўқлардан 2 мингга яқин украиналик ҳалок бўлган.

Украина Омбудсменининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 21 нафари балоғатга етмаган болалардир, бундан ташқари яна 55 бола яраланган.

Европа Иттифоқи Россияга евро сотиш ва етказишни тақиқлади

Европа Иттифоқи Россияга евро сотиш, етказиш ва экспорт қилишни тақиқлади, деб хабар берди ЕИ расмий журнали. Бу чеклов банкларгагина эмас, балки жисмоний шахслар ва компанияларга ҳам тегишлидир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG