Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:51
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россияда "Дождь" ва "Эхо Москвы" сайтлари ëпилди

Россия Бош прокуратураси мамлакатда қолган сўнгги мустақил ахборот манбаларидан бўлган бу иккала сайтни "экстремистик фаолият ва зўравонликка чақириш"¸ Россия ҳарбийларининг Украинадаги "махсус ҳарбий амалиëтлари" ҳақида атайин ëлғон маълумот тарқатишда айблади.

Бош прокуратура сўрови асосида Роскомнадзор "Дождь" телеканали ва "Эхо Москвы" радиоси сайтини 1 март куни тўсиб қўйди¸ иккаласи ҳам эфирдан узилди.

"Новая газета" иккала сайтнинг тўсилгани ва уларнинг "Ростелеком", "Мегафон", "Теле-2", "Билайн", МТС, Yota ва "2КОМ" операторлари орқали очилмаëтганини билдирди.

Россиядаги сўз эркинлигининг ўзига хос тимсоли бўлиб келган "Эхо Москвы" радиостанцияси биринчи марта 1990 йилнинг 22 августида «Радио-М»номи билан Москвада эфирга чиққан.

1991 йилнинг 19-21 август кунлари юз берган давлат тўнтаришини қоралагани ортидан мамлакатда эркин матбуот минбари сифатида оммалашган эди.

Украинага Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақоми берилди

Европа парламенти Украинага аъзоликка номзод мақомини бериш бўйича резолюцияни қабул қилди.

Украина агентликларининг хабар беришича¸ Европарламент президенти Роберта Метсола эълон қилган овоз бериш натижасига кўра¸ Украинага бундай мақом берилици учун 637 депутат¸ қарши бўлиб 13 нафар депутат овоз берган.

Европа парламентининг 26 вакили овоз беришдан сақланган.

Бу резолюция эндиликда тегишли қарор чиқариш учун Европа иттифоқи тузилмалари ва аъзо давлат ҳукуматларига тақдим этилади.

Мазкур резолюцияда Россиянинг Украинага бошлаган агрессияси ҳам кескин қораланди.

1 март куни Европа парламентига видеоалоқа орқали мурожаат қилган Украина президенти Владимир Зеленский депутатларни ўз мамлакати иттифоққа аъзолик ҳақида топширган аризани зудлик билан кўриб чиқишга чақирган эди.

28 февраль куни шарқий ва марказий Европанинг саккиз давлати раҳбари ЕИни Украинани тезлаштирилган тартибда иттифоққа аъзо қилишга чақирган эди.

Россия ҳарбийлари Киев телеминорасига зарба берди

Киевнинг "Дорогожичи" метроси станцияси тепасида жойлашган телеминора 1 март куни Россия ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилинди. Украина ИИВ хабарига кўра¸ телеканаллар жонли эфирдан узилган¸ ҳозирча уларнинг заҳирадаги кўрсатувлари намойиш этилади.

Ҳужум оқибатида инсоний талофат йўқлиги ва миноранинг снаряд зарбасига дош бергани билдирилди.

385 метрлик Киев телеминораси 90-110 километр радиусдаги телевизион сигнални қабул қилади. Телеминора полиция кучларини ҳам алоқа билан таъминлайди. Мобиль алоқа операторлари бу минорадан фойдаланмайди.

Ижтимоий тармоқларда Киев телеминорасига қилган ҳужуми акс этган видеолар тарқамоқда.

Мазкур ҳужум арафасида Россия Мудофаа вазирлиги Киевдаги қатор ҳарбий объектларга зарба берилишидан огоҳлантирган эди.

БМТ дипломатлари Сергей Лавров нутқ сўзлаётган пайтда зални оммавий равишда тарк этишди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров нутқ сўзлаётган пайтда БМТ дипломатлари зални оммавий равишда тарк этишди. Россия самолётлари учун кўплаб давлатлар ҳаво йўлагини ёпиб қўйгани ортидан Лавров йиғилишда шахсан иштирок эта олмади, у видеоалоқа орқали нутқ сўзлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG