Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:35
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россия босиб олган Купянск аҳолиси рус ҳарбийларига қарши намойиш ўтказмоқда

Харьков вилоятининг Россия томонидан босиб олинган Купянск шаҳри аҳолиси Украина байроқларини кўтариб олиб, рус ҳарбийларига қарши норозилик намойишига чиқди. Улар “Купянск-Украинаники”, деган шиорларни ҳайқирмоқда.

Бошқа бир видеода рус ҳарбийлари Купянск аҳолисини шовқинли гранаталар билан тарқатишга ҳаракат қилгани акс этган. Аҳоли чекинган, лекин намойишни тўхтатган эмас.

Украинадан икки кун ичида 762 ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 1 март куни Тошкент вақти билан соат 15:05 да Украинадан эвакуация қилинган 253 ўзбекистонлик Польшанинг Катовице шаҳридан Uzbekistan Airways’нинг учинчи махсус самолёти воситасида ватанга учиб кетган. Самолёт Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 20:45 да етиб келади.

Вазирлик бу билан Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар сони 762 кишига етганини билдирди. 1 март куни Польшадан Ўзбекистонга яна иккита рейс ташкил этилиши кутилмоқда.

“Ўзбекистон фуқаролари “Карчова” назорат пунктига келишда давом этмоқда. Тез орада улар ҳам Ўзбекистонга қайтарилади”,-дейилади расмий хабарда.

Президент Зеленский Россияни “террорчи давлат” деб эълон қилди

“Харьковдаги Озодлик майдонига зарба берганидан сўнг Россия террорчи давлатга айланди”,- деб баёнот берди Украина президенти Владимир Зеленский 1 март кунги видеомурожаатида.

“Бу майдонда ҳеч қандай ҳарбий мўлжаллар бўлмаган. Харьковнинг реактив артилерия томонидан бомбардимон қилинаётган бошқа тинч аҳоли яшайдиган туманлари ҳам худди шундай. Марказий майдонга ракета отилиши, бу очиқдан-очиқ ва ҳеч қандай сабаблар билан оқланмаган террордир”,-деди Зеленский.

Россия томонидан Харьков марказий майдонига берилган ракета зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакиллари, жумладан, ҳиндистонлик талаба ҳалок бўлган. Айни пайтда қанча киши ҳалок бўлгани ошкор этилмаяпти.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса журналистлар билан телефон орқали ўтказган брифингида “Россия қўшини фуқаровий инфраструктурага зарба бермаяпти”, деб баёнот берди. Песков Украинада “уруш бўлмаётгани”ни таъкидлади.

“Президент Путин Бош қўмондон сифатида махсус амалиёт ўтказишга буйруқ берган, махсус амалиёт ўтказилмоқда”,-деди Песков.

Visa ва Mastercard бир қатор Россия банкларини блоклади

Американинг Visa ва Mastercard тизимлари Кремль Украинага уруш очгани ортидан Ғарб қабул қилган санкцияларга таянган ҳолда, Россиянинг қатор банкларини блоклади.

Блокланган банклар мижозлари бундан буён хориж давлатларида ва интернет-магазинларда Visa ва Mastercard карталаридан фойдалана олмайди. Google Pay ва Apple Pay дастурлари ҳам улар учун ишламайди. Visa ва Mastercard карталаридан фақат Россия ичкарисида фойдаланиш мумкин бўлади.

Мазкур икки тизим айнан қандай банклар блокланганини маълум қилмади. Аммо аввалроқ Ғарб ВТБ, БМ-Банк, Саровбизнесбанк, "Откритие" банки, Совкомбанк, Новикомбанк, РГС Банкларга санкция жорий этган.

Visa ва Mastercard ҳар бири Украинага икки миллион доллардан, жами 4 миллион доллар гуманитар ёрдам жўнатишини эълон қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG