Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:35
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.

Украина ҳужум остида: Зеленский Киев мудофаасида; ЕИ Путин ва Лавров активларини музлатди

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.

АҚШ вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашида Россиянинг Украинага бостириб киришига оид резолюция овозга қўйишмоқчи

БМТ Хавфсизлик кенгаши 25 февраль куни Россиянинг Украинага бостириб кириши қораланган ва россиялик ҳарбийларнинг барчасини Украинадан олиб чиқиб кетиш талаб қилинган резолюция бўйича овоз беришга йиғилади, дея хабар қилди Fox.News нашри.

Нашрга кўра, америкалик юқори лавозимли мулозим Байден админстрацияси Россия бу чорага вето қўйишини билиши, бироқ Россиянинг халқаро миқёсдаги изоляциясини урғулаш учун резолюцияни овоз қўйишни муҳим деб ҳисоблашини маълум қилган.

Резолюциянинг якуний лойиҳаси Хавфсизлик кенгашининг “халқаро даражада тан олинган чегаралари доирасида Украина суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги”га содиқлигини тасдиқлаши лозим эди, деб ёзган Fox.News.

Украина расмийлари Киев яқинида портлашлар бўлаётганини билдирмоқда

Украина ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашченко Киев яқинда олта портлаш бўлгани ҳақида маълум қилди.

Мулозимга кўра, зарбалар “қанотли ёки баллистик ракеталар” воситасида берилмоқда. Украина ИИВ маълумотига мувофиқ, Киев осмонида Россиянинг “учувчи аппарати” уриб туширилган.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Киевга Россиянинг диверсион гуруҳлари киритилгани тахмин қилинаётгани, улар президентга суиқасд режалаётгани бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.

Бу орада Суми вилояти раҳбари Дмитрий Живицкий россиялик ҳарбийлар Суми вилоятидан Киев томон ҳаракатлана бошлагани ҳақида билдирган. Унга кўра, вилоятдаги Конотоп шаҳри қуршаб олинган.

“Униан” агентлиги хабарига кўра, расмийлар Песочина ва Винницада ҳаво тревогаси эълон қилишган.

“Новая газета”нинг янги сони рус ва украин тилларида чиқди

Москвада нашр этиладиган “Новая газета”нинг бугунги сони рус ва украин тилларида чиқди.

Нашр бош муҳаррири, Нобель мукофоти лауреати Дмитрий Муратов изоҳига кўра, бу ҳаракат “Новая газета” таҳририяти Украинани душман деб, украин тилини эса ёв тили деб ҳисобламаслигини намойиш этиш учун амалга оширилган.

“Бу сайёрадаги ҳаётни россияликларнинг урушга қарши ҳаракатигина қутқариб қолиши мумкин”, дея қўшимча қилган Д. Муратов.

Anonymous ҳакерлар гуруҳи Москвага қарши “киберуруш” эълон қилди

Anonymous халқаро ҳакерлар гуруҳи Россия расмийларига қарши “киберуруш” бошлаган. Бу ҳақда гуруҳ вакиллари Твиттердаги ўз саҳифалари орқали маълум қилишган.

Anonymous жамоасига кўра, Россия давлат телеканали бўлмиш Russia Today сайти ишдан чиқарилган.

Ҳужум ортидан мазкур телеканалга тегишли www.rt.com сайти бир неча соат ишламай турган, www.russian.rt.com сайти эса ҳали ҳам очилаётгани йўқ.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг компьютер инцидентлари бўйича миллий мувофиқлаштирув маркази айни пайтда киберхавф даражасини “ўта юқори” дея баҳоламоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG