Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:57
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.

Украина ҳужум остида: Зеленский Киев мудофаасида; ЕИ Путин ва Лавров активларини музлатди

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони: Урушнинг илк кунида Россияга тегишли 170 дан зиёд техника йўқ қилинди

Гостемель шаҳри яқинида украиналик ҳарбийлар томонидан уриб туширилган Россия вертолёти
Гостемель шаҳри яқинида украиналик ҳарбийлар томонидан уриб туширилган Россия вертолёти

Ўтган кеча-кундузда Украина армияси томонидан Россияга тегишли 30 та танк, 130 та зирҳли машина, 5 та учоқ ва 6 та вертолёт йўқ қилинган. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний маълум қилди.

Залужнийга кўра, украиналик ҳарбийлар Херсон учун кураш олиб бормоқда, жанглар шимолий йўналишда Победа қишлоғи ва Глухов шаҳри атрофида давом этяпти.

Чернигов йўналиши бўйлаб россиялик ҳарбийлар Белоус дарёси яқинида тўхтатилган, Слобожаншчина йўналишида Украина армияси Довжанка, Харьков, Ахтирка, Суми аҳоли пунктларда мудофаада турибди.

Шунингдек, Украина авиацияси Россия қўшинлари томонидан бўлаётган ҳужумларни қайтариб, Новая Збуровка, Купянск, Новая Каховка аҳоли пунктларидаги рус колонналари ҳамда Гостомелдаги рус десантига қарши зарбалар бермоқда.

Россияда Украина билан урушга қарши митингга чиққан 1800 чоғли одам қўлга олинди

Россиянинг ўнлаб шаҳрида 24 февраль куни Украина билан урушга қарши норозилик чиқишлари бўлиб ўтди. Расмийлардан рухсат олинмай ўтказилган бу акциялар ортидан, ОВД-инфо томонидан 25 февраль Москва вақти билан соат 03:42 га қадар тарқатилган маълумотга кўра, Россиядаги 58 та шаҳри бўйлаб 1773 киши тутилган .

Энг кўп сонли норозилик акциялари Москва ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтган, уларда бир неча минг киши иштирок этган. Москвадаги акциялар чоғида камида 900 киши, Петербургда эса 400 дан зиёд одам қўлга олингани айтилмоқда.

Урушга қарши митингларга йиғилганлар “Йўқолсин уруш!” дея ҳайқирганлар. Гувоҳларга кўра, норозилик тадбирларига чиққанларга қарши Росгвардия ва полиция вакиллари томонидан куч қўлланилган.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси “рухсат этилмаган акциялар уюштириш ва ўтказиш ҳаракатлари”ни содир этганлар жавобгарликка тортилишига оид огоҳлантириш билан чиққан.

Зеленский: Мен "биринчи рақамли нишон” бўлсам-да, Киевда қоламан

Украина президенти Владимир Зеленский 25 февралга ўтар кечаси навбатдаги видеомурожаат билан чиқиб, Россия агрессиясининг биринчи кунини сарҳисоб қилди.

Зеленскийнинг айтишича, мамлакат Қуролли кучлари душманга муносиб жавоб қайтарган.

Дастлабки маълумотга кўра, Россиянинг Украинага қилган ҳужумининг биринчи кунида 137 нафар украиналик ҳарбий ва тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Зеленский, шунингдек душман уни “биринчи рақамли нишон” сифатида белгилаганини таъкидлаб, Киевда қолишини айтди. Президент сўзларига кўра, Киевга қўпорувчи гуруҳлар ташланган ва шунинг учун ҳам комендантлик соатига амал қилиш керак.

Зеленский сўзларига кўра, у НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари билан иттифоққа қабул қилишлари ҳақида гаплашган, лекин “уларнинг ҳаммаси қўрқади”. Президентнинг айтишича, у Россия билан мулоқотдан қўрқмайди, жумладан мамлакатнинг нейтрал мақоми ҳақида гаплашишдан ҳам. Лекин у аввало мамлакат хавфсизлигини талаб қилади. Зеленскийнинг айтишича, у музокараларга тайёр, аммо ҳозир мамлакат тақдири армияга боғлиқ.

Зеленский: 137 ҳарбий ҳалок бўлди

Россиянинг Украинага қилган ҳужумининг биринчи кунида 137 нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский баёнот берди.

“Бизнинг 137 нафар қаҳрамонимиз, бизнинг ватандошимиз ҳалок бўлди, уларнинг ўн нафари зобитлар. 316 киши ярадор бўлди. Змеиный оролида барча чегарачилар қаҳрамонларча ҳалок бўлди, лекин чекинмади. Уларнинг ҳаммасига Украина қаҳрамони унвони билан(вафотидан сўнг) тақдирланади”.

Бундан аввал расмий Киев 57 нафар ҳарбий ва тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG