Юнусободдаги снос: Дўконлари бузилган тадбиркор ҳибсда
Ўзбекистонда блэкаут юз берган 25 январь куни тадбиркор Ашраф Нажмиддиновга тегишли Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 14 та савдо дўкони бузилишга тушди. Шу куни воқеага блогерлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари аралашгач, бузиш ишлари ярим тунда тўхтатилган. Воқеадан 5 кун ўтиб тадбиркор ҳибсга олинди.