Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:37

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

Талдиқўрғонда Назарбоев ҳайкали қандай бузилганди?

“Дождь”: Қозоғистон ҳукумати пойтахтни “Нур- Султон” деб аташни тўхтатди

Қозоғистон ҳукумати расмий хабарларда мамлакат пойтахтини “Нур-Султон” деб аташни тўхтатди. Бу ҳақда Orda.kz журналисти Гулнара Бажкеновага таяниб хабар қилган “Дождь” телеканалига кўра, эндиликда қозоқ ҳукумати фақат "мамлакат пойтахти" деган иборани қўлламоқда.

Мамлакатдаги норозилик чиқишлари ортидан Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан озод қилинган.

ORDA хабарига кўра, Назарбоев ва унинг қизлари ўз оилаларини олиб Қозоғистонни тарк этганлар. Мамлакатда фақат унинг акаси Болат Назарбоев қолган.

Икки кун аввал Талдиқўрғон шаҳрида Назарбоев ҳайкали ағдариб ташланди.

Бойқўнғирда уч кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб кўчага чиқиш тақиқланди

“Фуқароларнинг оила аъзоларини мустасно қилганда, уч кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб юриши, шунингдек вояга етмаганларнинг катталар ҳамроҳлигисиз ҳаракатланиши мумкин эмас”, дейилади Бойқўнғир маъмурияти сайтида эълон қилинган хабарномада.

Шаҳарда алкоголли ичимликлар чакана савдоси бутунлай тақиқланган, транспорт ҳаракати ва одамларнинг тунги 23.00 дан эрталаб 06.00 гача назорат-текширув жойларидан ўтиши чекланган.

Комендантлик соати вақтида фуқаролар турар-жойини фақат ҳаёти ва соғлиғига тўғридан-тўғри таҳдид бўлган ҳолларда ёки хизмат тақазосига кўра (тегишли ҳужжатлар бўлиши шарти билан) тарк этишлари мумкин.

Мазкур чора-тадбирлар жамоат тартибини сақлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишини тўхтатиш зарурати билан изоҳланмоқда. 7 январдан 19 январгача шаҳарда юқори (“кўк”) даражали террористик хавф эълон қилинган.

Қозоғистондаги КХШТ ҳарбийлари сони қанча?

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти – КХШТ Бош котиби Станислав Зась матбуотга берган маълумотига кўра, Қозоғистонга жўнатиладиган "тинчликпарвар кучлари" сони 2500 кишини ташкил қилади ва агар зарурат туғилса, ҳарбийлар сони 3600 нафарга етказилди

Россия, Белорус ва Арманистон ҳарбийлари Қозоғистонга етиб борган. Қирғизистон парламенти Қозоғистонга 150 нафар ҳарбий юборишни маъқуллади.

6 январь куни Станислав Зась Қозоғистонга киритилган "тинчликпарвар кучлар"нинг агар "қуролли тўда" ҳужум қилса, уларга қарши қурол ишлатиш ҳуқуқи борлигини айтди. Бу ҳақда РИА "Новости" агентлигига берган интервьюсида гапирган Зась "тинчликпарвар кучлар"нинг Қозоғистонда қолиш муддати ушбу мамлакат мудофаа вазирлиги билан шартнома орқали белгиланишини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG