Олий Суд раиси соат 15:00 гача саловда овоз бериш жараёни билан боғлиқ қонунбузарлик, жанжал ёки низо ҳақида маълумот келиб тушмади, деб баёнот берди.
Шунингдек, сайловолди кампанияси бошланган 20 сентябрдан шу кунга қадар қоидабузарлик учун бирон-бир шахс маъмурий жавобгарликка тортилмагани маълум қилинди.
Соат 15:00 гача сайловчиларнинг 65 фоизга яқини овоз бериб бўлгани маълум қилинди
Марказий сайлов комиссияси, маҳаллий вақт билан соат 17:00 гача сайловчиларнинг 71 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлди, деб эълон қилди.
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси, амалдаги президент ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов ҳам оиласи билан бирга сайловда овоз берди.
Телеграм саҳифасида у "Келажагим учун овоз бердим!" деб ёзди ва #Мирзиёев21 хэштагини қолдирди.