Москвада, сайловда қатнашганларга озиқ-овқат ва иссиқ ичимликлар тарқатишди.
Бунга қадар элчихона олдида овоз беришни истовчи меҳнат муҳожирларининг фавқулодда тиқилинч навбати акс этган видеолар тармоқларда ёйилди.
Москвадаги ўзбекистонликларга кўра, элчихонада тузилган сайлов участкаси ва консуллик ходимлари, Россия пойтахтидаги йирик иш берувчи корхоналарга ўзбекистонлик ишчиларни овоз бериш участкасига юбориш ҳақида ёрдам сўраб, гўёки мурожаат қилган.
Натижада, меҳнат муҳожирлари автобусларда элчихонага ташилгани, айрим ҳолларда овоз беришга мажбурлангани айтилмоқда.
Tik-Tok тармоғида эса муҳожирлар овоз беришга мажбурланганини тасдиқлайдиган видео тарқалди.
Унда Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Саиднўъмон Мансуров "сайловда овоз бериш мажбурий эмас" деб таъкидлайди.