Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:47

Янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради


“Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:37 0:00

“Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради

Янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари 31 март куни яна ҳужумга учради.

Партияни рўйхатдан ўтказиш учун имзо йиғаётган фаолларга бир аёл ва бир эркак ҳужум қилди. Улар партия вакилларидан бу ерда йиғилмаслик ва ҳудудни тарк этишни талаб қилди.

Партия етакчиси, профессор Хидирназар Аллақулов буни ўзларига қарши махсус уюштирилган ҳужум, дея қоралади.

Партиянинг шу ой бошида ўтган Таъсис қурултойи арафасида унинг етакчиси Аллақуловни ИИВ ходимлари Андижон вилоятига терговга олиб кетган эди.

Пойтахтнинг Юнусобод тумани, 17 мавзесида ижарага олинган бино олдига йиғилган фаоллардан баъзилари шахси номаълум ҳужумчилар томонидан калтакланди.

Ҳужумчилар идора учун олинган стол-стулларни синдириб ташлади. Улар ўзларини шу маҳалла яшовчилари, дея тақдим қилган, аммо шахсини очиқламаган.

Ҳужумчилардан ташқари, воқеа жойига йиғилган бир неча маст-аласт шахслар ҳам партия фаолларидан манзилни тарк этишни талаб қилган, уларга халақит беришга уринган.

30 март куни фаоллар айни ҳудудга келган бир гуруҳ лўлилар ҳужумига учраганликларини айтишган. Улар баъзи фаолларнинг автомобилларига ҳужум қилган.

Айни пайтда “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси ташаббускорлари партия офисига киролмаётир. ИИВ ходимлари идора эшигига қулф солиб, стол-стулларни ташқарига чиқариб ташлаган.

Фаолларнинг айтишларича, ички ишлар ходимлари сўнгги ҳодисаларда ҳужумларни тўхтатишга уринмаган, уларни фақат тасвирга олиш билан чекланган.

“Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси етакчиси, профессор Хидирназар Аллақулов буни ўзларига қарши махсус уюштирилган ҳужум, дея қоралади. Бунга қадар партиянинг 12 мартга режаланган йиғилиши бир гуруҳ номаълум аёллар ва блогерлар томонидан бузилганди.

Янги таъсис этилган мухолиф партия йиғилиши "блогер ва аёллар босқини" туфайли бузилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00

Шу ой бошида ўтган Таъсис қурултойи аарфасида партия етакчиси Аллақуловни ИИВ ходимлари Андижон вилоятига терговга олиб кетган эди.

Қаршиликларга қарамай, 8 март куни “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партияси таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Унда профессор Аллақулов партия раиси этиб сайланди.

Партия шу йил октябрида кутилаётган президентлик сайловида ўз номзодини илгари суришини айтган. Айни пайтда расмий рўйхатдан ўтказиш учун имзо йиғилмоқда.

Ўзбекистонда мавжуд сайлов қонунчилигига биноан президентликка номзодлар фақат сиёсий партиялардан илгари сурилади. Мамлакат парламентидаги мавжуд бешта партиянинг ҳаммаси ҳукуматпараст партиялардир.

Ўзбекистонда қарор топган сиёсий анъанага кўра, айнан шу партияларнинг раҳбарлари президент сайловларида амалдаги президент Шавкат Мирзиёевга "рақиб" бўлади.

Президент Мирзиёев келаётган сайловлар билан боғлиқ режаларини эълон қилганича йўқ, аммо кўпчилик унинг иккинчи муддатга номзодини қўйиши ва сайланишига шубҳа қилмайди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистонда 2019 йил декабрида ўтган сўнгги парламент сайловларида нисбатан эркин матбуот ҳақиқий мухолифатнинг ўрнини босолмаганини айтган.

Мирзиёевнинг ўзи хориждаги ўзбек мухолифатининг ватанга қайтишига қарши экани, мухолифат мамлакат ичкарисидан чиқиши кераклигини айтган. Аммо ўтган 4 йил давомида биронта ҳам янги мустақил сиёсий партия рўйхатга олинмаган.

XS
SM
MD
LG