Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:43

Хидирназар Аллақулов: “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси таъсис қурултойини тез кунларда ва албатта ўтказамиз”


Хидирназар Аллақулов
Хидирназар Аллақулов

26 февраль куни тушдан сўнг Андижон вилоят ИИБ ходимлари томонидан Тошкентдан олиб кетилган 65 ёшли Хидирназар Аллақулов 27 февраль эрталаб 10 лардан бошлаб тиббий экспертизадан ўтказилган ва сўнгра шу вилоятнинг Булоқбоши туман ИИБ га олиб борилган. Аллақулов 27 февраль кеч соат 10 гача Булоқбоши ИИБ терговчиси саволларига жавоб берган.

Бу маълумотни Озодликка Хидирназар Аллақулов 28 февралда Тошкентдаги уйидан туриб берди.

Аллақуловнинг айтишича, у Булоқбоши туман ИИБга Жиноят кодексининг 1412-моддаси (Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) бўйича очилган жиноят иши доирасида гувоҳ сифатида чақиртирилган.

“Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал демократик партияси ташаббускорлари гуруҳи раҳбари Хидирназар Аллақулов 26 февралда уни Тошкентдан Андижонга ИИБ ходимлари куч ишлатиб олиб кетганини айтди.

Аллақуловнинг фикрича, унинг Андижонга куч ишлатиб олиб кетилиши ортида сиёсий мотивлар мавжуд, чунки 26 февралда “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтиши керак эди.

“Мақсад шу партиянинг тузилишига йўл қўймаслик эди ва ҳозирча мақсадларига эришдилар, бироқ биз барибир партия таъсис қурултойини тез кунларда ва албатта ўтказамиз”, деди Озодликка Хидирназар Аллақулов.

Воқеа юзасидан Андижон вилоят ИИБ ва Булоқбоши туман ИИБдан изоҳ олишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 27 декабрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ўтказилган учрашувда сиёсий мухолифат ҳақида гапираркан, бундай деган эди:

"Ижтимоий тармоқларда мухолифат муҳокама қилинмоқда. У бизга қандай фойда келтирди? Мен Президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Бироқ у ўзимизда пайдо бўлиши учун муҳит яратишимиз керак. Бу шахслар халқнинг дардини билиши, улар билан барча муаммоларни бошидан кечириши ва шу ернинг нонини еб, сувини ичиши керак".

XS
SM
MD
LG