Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:38

Сооронбай Жээнбеков хатолари учун Қирғизистон халқидан кечирим сўради ва парламентда расман истеъфо берди


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков уч йил президентлик қилди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков уч йил президентлик қилди.

Сооронбай Жээнбеков парламентнинг 16 октябрда ўтган йиғилишида расман президентлик лавозимидан истеъфо берди ва йўл қўйган хатолари учун Қирғизистон халқидан кечирим сўради.


Йиғилишда парламент спикери Канат Исаев президент ваколатини вақтинча бажаришдан бош тортгани ортидан депутатлар Бош вазир Садир Жапаровни президент вазифасини бажарувчи сифатида сайлади.


Садир Жапаров ўз фаолияти давомида ҳеч кимга сиёсий босим ўтказмасликка ва таъқиблар бўлмаслигига ваъда берди.


16 октябрь куни президент Сооронбай Жээнбеков парламентда истеъфога чиққани тўғрисида баёнот берар экан, сўзи аввалида Қирғизистон фуқаролик жамияти ва медиа ҳамжамиятига ташаккур билдирди:


-Мен аввал ҳам “Бизнинг фуқаролик жамияти кучли ва очиқ”, деб айтиб келганман. Фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларининг сўнгги кунлардаги фаолияти Қирғизистон ҳуқуқий давлат эканини исботлашга қаратилди. Мана шундай фуқаролик позицияси учун барчага миннатдорчилик билдираман.


Сооронбай Жээнбеков шундан сўнг уч йиллик президентлик фаолияти давомида алоқалар совуқлашган қўшни давлатлар билан муносабатларни илиқлаштиришга муваффақ бўлгани, коррупцияга қарши кураш олиб борганини алоҳида таъкидлади ва президент сифатидаги амбицияси Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриб битказиш бўлганини айтди. У янги ҳукуматга бу лойиҳани давом эттиришни тавсия қилди.


Сооронбай Жээнбеков сўзида давом этар экан:


-Мен учун мамлакатимиз яҳлитлиги, халқимизнинг бирдамлиги, жамиятнинг аҳиллиги барча мансаблардан улуғроқдир. Мен учун ҳар бир ватандошимизнинг саломатлиги, ҳар бир ватандошимизнинг ҳаёти ҳамма нарсадан қиммат. Шунинг учун президентлик лавозимидан истеъфо беришга қарор қилдим,-деб айтди.


Шундан сўнг собиқ президент йўл қўйган хатолари учун Қирғизистон халқидан кечирим сўради:


-Иш бор жойда камчилик ҳам бўлар экан. Йўл қўйган барча камчиликларим учун халқимдан кечирим сўрайман.


Сооронбай Жээнбеков нутқини депутатлар гулдурос олқишлар билан қабул қилдилар ва бир неча дақиқалардан сўнг уни гулдурос қарсаклар билан залдан кузатиб қўйшди.


Йиғилишда парламент спикери Канат Исаев президент ваколатини вақтинча бажаришдан бош тортгани ортидан депутатлар Бош вазир Садир Жапаровни президент вазифасини бажарувчи сифатида сайлади.


Садир Жапаров парламентда қилган чиқишида ўз фаолияти давомида ҳеч кимга сиёсий босим ўтказмасликка ва таъқиблар бўлмаслигига ваъда берди.


Садир Жапаров 4 октябрда ўтган парламент сайлови ортидан бошланиб кетган норозилик намойишлари ортидан 5 октябрь куни Оқ Уй ва Миллий хавфсизлик хизматини забт этган намойишчилар томонидан қамоқдан озод этилган эди.

У 2017 йилнинг мартида 11 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Жапаров 2013 йилнинг октябрида Қорақўл шаҳрида «Қумтор» олтин конига қарши намойишлар давомида вилоят ҳокимини ўғирлаб кетиб, асир олишда айбдор деб топилган.


Орадан бир кун ўтиб Жапаров 30 нафар депутат тўпланган меҳмонхонада бош вазир лавозимига номзод ўлароқ кўрилаётган эди.

Мажлисда кворум бўлмагани аниқ – кворум бўлиши учун йиғинда 61 депутат қатнашиши керак. Жапаровнинг бош вазир этиб тайинланганини унинг тарафдорларидан бошқа ҳеч ким тан олмади.

10 октябрь куни Бишкек ташқарисидаги президент резиденциясида яна бир парламент мажлиси ўтказилди.

Кун тартибидаги асосий масала - Жапаровни бош вазир этиб тайинлаш эди. Депутатлар бу ташаббусни қўлладилар.

Аммо 13 октябрь куни Жапаров ва унинг тарафдорлари учун вазият салбий томонга ўзгарди. Президент Жээнбеков депутатларнинг Жапаровни бош вазир этиб тайинлаш қарорини рад этди.

14 октябрь куни мамлакат парламенти кворум билан йиғилди ва Садир Жапаровни Бош вазир лавозимига сайлади.

4 октябрда ўтган парламент сайловида ҳукуматпараст партияларнинг ғалаба қозонгани эълон қилингани ортидан мухолифат тарафдорлари оммавий норозилик намойишларига чиқишган эди.

Вазият кескинлашган кунларда пойтахтни талончилар ва турли жиноятчилардан асосан ёшлардан иборат “Халқ қўшини” ҳимоя қилди.

XS
SM
MD
LG