Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:46

Канададаги ўзбек мутахассис: ССВ COVID-19 дориларининг салбий таъсиридан бирдек огоҳлантирмаяпти


Канаданинг Альберта провинциясида COVID-19 беморлари билан ишлаётган ўзбекистонлик тиббиёт ходими Обид Мамадалиев.
Канаданинг Альберта провинциясида COVID-19 беморлари билан ишлаётган ўзбекистонлик тиббиёт ходими Обид Мамадалиев.

Канадада COVID-19 беморлари билан ишлаётган 51 яшар ўзбекистонлик тиббиёт ходими Обид Мамадалиев ижтимоий тармоқларда ўзининг тажриба ва кузатишларини мунтазам эълон қилиб боради.

Телеграм ва YouTube даги сўнгги чиқишларида у юртдошларини бу касаллик учун қўлланилаётган айрим дори воситаларининг салбий таъсиридан огоҳлантирди.

Асли касби химик бўлган Мамадалиев Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) тавсия қилган айрим препаратлар қатор ривожланган давлатларда муомаладан чиқарилганини таъкидлайди.

Айни пайтда у Ўзбекистонда коронавирусни даволашда қўлланаётган оғир препаратларнинг "қора бозор”да мавжудлигини "шармандали ҳол" деб атади.

Мутахассисга кўра, бу уй шароитида даволанаётган беморларнинг ҳаётини хавф остига қўяди.

Канаданинг Альберта провинцияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги лабораторияда COVID-19 беморларидан таҳлил олиш ва уларнинг натижаларини тайёрлаш билан шуғулланаётган ўзбекистонлик 51 яшар тиббиёт ходими Обид Мамадалиев ватанидаги вазиятни мунтазам кузатиб бораётганини айтади.

Мутахассиснинг Озодлик билан суҳбатда таъкидлашича, коронавирусни даволашда ишлатилаётган қатор дори воситалари нотўғри ёки ортиқча қўлланса, инсон организми учун оғир салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинда аҳолини “дексаметазон” препаратининг инсон танаси учун оғир оқибатларидан огоҳлантирди. Лекин, мисол учун, Ўзбекистонда коронавирусни даволашда ишлатилаётган “гидроксихлорин” дориси бор-ку, бу жигар ва буйракка жуда оғир салбий таъсир қилади. Бепул дори қаторида ҳаммага беряпти, лекин салбий оқибатлари ҳақида ҳеч кимни огоҳлантирмаяпти, – дейди О. Мамадалиев.

Шу йилнинг 9 октябрь куни ССВ Ўзбекистонда коронавирус беморлари томонидан айрим дори воситалари, хусусан, "Дексаметазон" препарати уйида даволанаётган беморлар ва уларнинг шифокорлари томонидан нотўғри қўлланаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Вазирлик баёнотида айнан шу препаратдан инсон организмига келадиган жиддий хавф алоҳида тилга олинди.

"Тавсия этилаётган дори воситалари рўйхатига назар солсак, «Дексаметазон», «Меропенем» каби, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 3-4 хил гуруҳга мансуб «Амикацин», «Левофлоксацин», «Цефазолин сульбактам», «Цефаперазон» ва микробга қарши «Метронидазол» каби дори воситалари ҳам бир вақтнинг ўзида фойдаланилаётганини кўриш мумкин. Бу дорилар алоҳида ишлатилганда ҳам кучли восита ҳисобланиб, фақатгина Covid-19’нинг энг оғир даражаларида стационар шароитда ишлатиш тавсия этилади", дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.




Обид Мамадалиевнинг айтишича, ССВ бу каби оғир препаратларининг хавфли оқибатларидан қанчалик огоҳлантирмасин, дорилар “қора бозор”да сотиларкан, аҳоли саломатлиги учун жуда жиддий хавф сақланиб қолаверади.

Ўзбекистонда шу йилнинг 5 июлидан бошлаб, COVID-19 касаллигини енгил ўтказаётган беморлар уй шароитида даволанмоқда. Мамадалиев, мавжуд “қора бозор”дан келадиган хавф энг аввало уйида даволанаётган беморлар учун жуда жиддийдир, деб ҳисоблайди.

Қуйида О. Мамадалиев билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:28 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG