Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:39

Косонча шоу: "Ҳоким ўринбосари мени ёлғон гапиришга мажбурлаб, видеога олиб кетди"


Шоймардон бобо ҳокимлик коняк ичириб, ўз гапига раддия беришга мажбурланганини иддао қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:53 0:00

Шоймардон бобо ҳокимлик коняк ичириб, ўз гапига раддия беришга мажбурланганини иддао қилди

Қашқадарё вилоят, Косон туман, Дўстлик маҳалласида яшайдиган 76 яшар Шоймардон Жумаев Озодликнинг “Sizdan Telegram” каналида маҳалла кенгаши ва туман ҳокимлиги камбағал оилага ҳеч қандай ёрдам бермагани ҳақидаги танқидий чиқишидан сўнг, туман ҳокими ўринбосари ва ахборот хизмати раҳбари келиб, уни ёлғон гапиришга мажбурлагани ҳақида OzodMikrofonга шикоят қилди.

Косонлик 76 ёшли қария: Ҳоким ўринбосари мени ёлғон гапиришга мажбурлаб, видеога олиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:57 0:00
Бевосита линк

Бундан аввал “Sizdan Telegram” каналида 16 август куни косонлик Шоймардон Жумаевнинг видеоси эълон қилиниб, унинг камбағал оиласига ҳеч қандай моддий ёрдам берилмаганидан шикоят қилган эди:

“Қашқадарё Косон тумани Дўстлик МФЙ Усмон Носир кўчасидан мурожаат қиляпман. Пенсия пули етмайди. Эҳтиёжмандмиз. Аммо маҳалла негадир ёрдам бермаяпти. Президентимиздан бизга ҳам ёрдам беришларини сўраймиз”.

18 август куни Koson.uz расмий Телеграм канали ҳокимлик ахборот хизматининг Шоймардон Жумаевнинг оҳори кийимда, чиройли бир хонада олинган видеорепортажини эълон қилди:

“Бугун Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур мурожаатни масъуллар иштирокида ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, отахонга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Ҳар ой икки маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турилган. Қолаверса, бундан бир йил аввал уйининг том қисмини ёпишда ҳокимлик маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиб берган”.

Видеода Шоймардон Жумаев маҳалла ва ҳокимликдан хурсанд эканлигини, унга доим моддий ёрдам берилаётганини айтади.

Аммо, 2 сентябрь куни Озодлик билан боғланган Шоймардон Жумаевнинг иддао қилишича, ҳоким ўринбосари Убайдулло Очилов туман ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев ва маҳалла раиси Али Хўжаев билан бирга келиб, аввал отахонни қамаш билан таҳдид қилган, сўнгра спиртли ичимлик ичтириб, улар айтган гапни видеога айткизган:

- Ҳоким ўринбосари Очилов, Дилшод деган журналист, маҳалла раисимиз Аливой бирга келиб, мени уйга қамаб, эшикни маҳкамлаб, орқасига одам қўйиб қамаймиз деб аввал қўрқитди. Кейин ош билан коньяк олиб келиб, мени ичишга мажбурлашди. Мен ўзим арақ ичмайман, намоз ўқийман. Сўнгра, алжиратиб бир нима нарсаларни айтиб туришди ва видеога ёзиб олишди. Аслида мен биринчи сизларга юборилган видеода ҳамма гапни тўғри айтганман. Ҳозир яна айтаман, менга фақат 220 минг сўм президентни ёрдами берилган. Ёрдам келган бўлса, тадбиркорлар ўзлари саховат қилишган. Мана уйимнинг томини ёпиб берилди, деб ҳокимлик мулозим видеода айтибди. Лекин томим ёпилган йўқ, ҳозир ҳам чаёну илонлар тушиб туради. Ҳокимлик кўрсатган видеода менинг уйимни асл ҳолатини кўрсатишмаган. Мана уйнинг асл ҳолати”

Шоймардон Жумаевнинг уйидан олинган бу видео ва расмлар унинг ҳақиқатда қандай шароитда яшаётганини кўрсатади:

Шоймардон Жумаев ва унинг келини ҳокимлик вакиллари келиб уларни ёлғон гапиртиргани ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00

Шоймардон Жумаев қашшоқ яшаётган бўлса ҳам кам таъминланганлар рўйхатига киритилмаган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:16 0:00
67 яшар Шоймардон Жумаев оғир шароитда яшаётганидан, маҳалла ва ҳокимлик ёрдам бермаётганидан шикоят қилади.
67 яшар Шоймардон Жумаев оғир шароитда яшаётганидан, маҳалла ва ҳокимлик ёрдам бермаётганидан шикоят қилади.
Шоймардон Жумаев ҳовлиси
Шоймардон Жумаев ҳовлиси

Шоймардон Жумаевнинг ҳокимлик таъмирлаб берилди деган уйининг томи
Шоймардон Жумаевнинг ҳокимлик таъмирлаб берилди деган уйининг томи

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG