Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:31

“Деловой” юз йиллик ариқни кўмиб, устига чойхона қурди, минглаб хонадоннинг томорқаси қуриб қолди”


Фарғона вилоят, Марғилон шаҳар, Тоғлиқ МФЙдан OzodMikrofonга арз қилган 67 яшар Абдулла Аҳмедовнинг айтишича, учта маҳалланинг томорқаси ва чорваси сув ичадиган юз йиллик ариқни маҳаллий тадбиркорлардан бири (исм-фамилияси Озодликка маълум) кўмдириб, чойхона қурган:

Чойхонасининг тўртта хонаси учун ўн беш мингдан ортиқ аҳоли сувга зор.

“2017 йилда Фарғона шаҳар, Сурх-тепа МФЙ ҳудудидаги эски ёпилиб кетган қабристонни обод қилиш жараёнида 3 та чойхона девори йўлни бироз кенгайтириш учун орқароққа сурилди. Девор орқасидаги ариқ кўмилиб қолди ва оқибатда ариқдан фойдаланадиган учта маҳалла сувдан маҳрум бўлди. Биз арзу шикоят қилдик. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев комиссия билан келиб, аҳолининг ариғини очиб беринглар, девор бўлмасин деб кетган эди. Лекин у чойхоначи “деловой” ариқни очмай, унинг устига чойхона учун хоналар қурди. Мана уч йилдирки, томорқага бир нарса эколмаймиз, дарахтларимиз қуриб бормоқда. Судга мурожаат қилсак у ҳам, ўша валломат фойдасига қарор чиқариб берди. Прокуратурага мурожаат қилдик, хайрият у суд қарорига протест келтирди. Лекин ижро қилувчи одам йўқ. Чойхонасининг тўртта хонаси учун ўн беш мингдан ортиқ аҳоли сувга зор. Наҳотки, халқнинг тириклигига яраган юз йиллик ариғини очиб беришга вилоят ҳокимлигининг ҳам кучи етмаса?"

“Деловой” юз йиллик ариқни кўмиб чойхона қурди, минглаб хонадоннинг томорқаси қуриб қолди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:46 0:00
Бевосита линк

Абдулла Аҳмедов прокуратура протестининг нусхасини ҳам Озодликка тақдим этди.

Прокуратура протести
Прокуратура протести

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG