Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:39

Ўқув йили арафасида Андижоннинг Бўстонида 14 ўқитувчидан коронавирус чиқди


Андижон вилоят, Бўстон туманида 28-29 август кунлари суртма олинган 978 ўқитувчидан 14 нафарининг тести мусбат чиқди.
Андижон вилоят, Бўстон туманида 28-29 август кунлари суртма олинган 978 ўқитувчидан 14 нафарининг тести мусбат чиқди.

28 августдан 4 сентябргача Бўстон туман мактабларининг 1070 ўқитувчисидан Covid-19 тестини ўтказиш учун суртма олинди. 28-29 август кунлари суртма олинган 978 ўқитувчидан 14 нафарининг тести мусбат чиқди.

Бу маълумотни Озодлик Андижон вилоят, Бўстон туман (собиқ Бўз) Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭОМ) врачидан олди. Врач туман СЭО маркази олдида 28 августда суратга олинган видеода акс этган ҳолатнинг юзага келишида халқ таълими мутасаддиларини айблади. SizdanTelegram рукнига келган видеода СЭО биноси олдида тест топширгани келганлар тиқилинчини кўриш мумкин.

Айни пайтда, баъзи жойларда, мактаб раҳбарлари ўқувчиларни Covid-19дан тилхатлар ёрдамида сақлаб қолишга уринмоқда.

Тўполоннинг видеоакси

31 сонияли қисқа видеода бир неча қаватли бинонинг кираверишидаги зиналар устида ва атрофда юзига тибниқоб таққан бир неча ўн киши, асосан аёлларнинг очиқ эшик томон интилаётганини кўриш мумкин. Эшик очиқ турганига қарамай, бир-бирига ёпишиб турганларнинг олдга ҳаракати сезилмаётганидан эшик олдида кимдир турганини, у ҳеч кимга ичкарилашга изн бермаётганини тахмин қилиш мумкин. Ҳамма бирданига гапирганидан ҳосил бўлган ғала-ғовур орасидан бир аёлнинг “Малоҳат бу ёққа келинг”, бошқа аёлнинг “10- мактаб” деган сўзларинигина илғаб олса бўлади.

Видео муаллифи уни Озодлика жўнатар экан, мана бу матнни илова қилган:

СЭС ходимларининг ўзлари карантин қоидаларига риоя қилмай, таълим ходимларини бир кунда, бир вақтда, бир жойга тўплаяпти. Ушбу ҳолатда вирус тарқалмаслигига ким кафолат бера олади?

“Андижон вилояти Бўстон туманидан ёзяпмиз. Ўқитувчи ва мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари туман СЭС бўлимида янги ўқув йили арафасида коронавирусга анализ топшириши керак. Аммо СЭС ходимларининг ўзлари карантин қоидаларига риоя қилмай, таълим ходимларини бир кунда, бир вақтда, бир жойга тўплаяпти. Ушбу ҳолатда вирус тарқалмаслигига ким кафолат бера олади? Карантин қоидаларига аввало тиббиёт ходимлари ва СЭС вакиллари тўлақонли риоя қилишсин”.

Врач: Ҳа, шундай воқеа бўлди

Бўстон туман СЭОМ врачи (ўзини таништиришни истамади) видеодан хабари борлигини, унда акс этган вазият 28 августда бўлганини тан оларкан, деди:

"Биз тумандаги мактабларнинг ярми тушгача, қолгани тушдан кейин келсин, деб Xалқ таълими бўлимига хат чиқарганмиз. Лекин соатлар белгиланмаган, тўғри. Ўқитувчилар рўйхатини беришди. Рўйхат бўйича чақирсак, кўпчилик келмаган экан. 10-10:30 ларда бирдан одам кўпайиб кетиб қолди. Тушдан кейин келиши кераклар ҳам келиб олибди".

Врачнинг айтишича, видеода акс этган вазият ярим соатгина давом этган, кейин тартиб ўрнатилган:

Ҳар бир туманга бир кундан вақт беришибди. Масалан, биз 28 августда улгурганимиз йўқ, 29 августда ҳам давом эттирдик. Икки кунда 978 ўқитувчидан суртма олдик.

Бўстон туман СЭОМ вакилининг фикрича, Covid-19 тести топшириш жараёнида юзага келган бошбошдоқлик учун халқ таълими мутасаддилари айбдор. “Ҳар бир туманга бир кундан вақт беришибди. Масалан, биз 28 августда улгурганимиз йўқ, 29 августда ҳам давом эттирдик. Икки кунда 978 ўқитувчидан суртма олдик. Бу иш шу кунгачаям давом этяпти. Вақтида топширмаганлар келиб топшираяпти. Шу кунгача 1070 кишидан суртма олинди”.

Ўқитувчилар Covid-19 тестини топшириши учун кўпроқ вақт ажратилса бўлмасмиди? Бу саволга жавобни на Бўстон туман Xалқ таълими бўлимидан, на Андижон вилоят Xалқ таълими бошқармасидан олиб бўлди: бўлим телефонини кўтарган ходим саволни эшитиб, алоқани узди, бошқарма телефонларини ҳеч ким кўтармади.

Маълум бўлишича, туманлар СЭО марказлари тест топширувчидан суртма олади, холос. Суртмалар таҳлили вилоят СЭОМ ЎХЮК (Ўта хавфли юқумли касалликлар) лабораториясида ўтказилади.

Covid-ҳужжат

Озодликда тилга олинган лабораторияда 28 августда Covid-19 га ўтказилган таҳлиллар натижасига оид ҳисобот нусхаси бор. Афтидан вилоят бўйича тузилган ва бир неча варақдан иборат бўлган катта ҳисоботнинг бир варағи бўлган бу ҳужжатда ҳаммаси бўлиб 16 кишининг исм-фамилияси, туғилган санаси, яшаш манзили каби маълумотлар қайд этилган. Ҳисоботда унда келтирилганларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва ҳаммасида вирус аниқлангани белгилаб қўйилган.

Андижон вилоят СЭОМ ЎХЮК лабораториясида 28 августда ўтказилган тестларга оид ҳисобот. Ҳужжатдан унда келтирилган фуқароларнинг шахсига оид барча маълумотларни Озодлик ўчирди.
Андижон вилоят СЭОМ ЎХЮК лабораториясида 28 августда ўтказилган тестларга оид ҳисобот. Ҳужжатдан унда келтирилган фуқароларнинг шахсига оид барча маълумотларни Озодлик ўчирди.

Ҳисоботда қайд этилган 16 кишининг 3 нафари Избоскан туманидан, қолган барчаси Бўстондан. 13 нафари аёл.

Демак, 28 августда Covid-19га тест топширган бўстонлик ўқитувчилардан 13 нафаридан вирус чиққан. Бўстон туман (СЭОМ) врачининг 4 сентябрда Озодликка айтишича, 28 августдан буён тест топширган 1070 ўқитувчининг 14 нафаридан вирус чиққан.

Covid-ҳужжатдагилар

Озодлик ҳисоботда исми қайд этилганлардан бир нечаси билан боғланди. Улардан бири, Эркин опанинг айтишича, у азадорлиги туфайли 28 август кундузи тест топширишга боролган эмас:

Ўша куни кеч соат 9 ларда бориб топширувдим. Икки кундан кейин вирус чиққанини айтишди. Дориларни олиб келиб беришди. 14 кун уйда ўтирар эканман.

“Мактаб директори телефон қилди. Опа, азадорлигингизни биламиз, лекин бориб топшириб қўйсангиз яхши бўларди. Ҳозирча бепул, эртага пуллик бўлиб қолиши мумкин, деди. Ўша куни кеч соат 9 ларда бориб топширувдим. Икки кундан кейин вирус чиққанини айтишди. Дориларни олиб келиб беришди. 14 кун уйда ўтирар эканман”.

Эркиной опанинг айтишича, у ишлайдиган мактабда яна бир ўқитувчининг тести мусбат чиққан. Озодликка унинг ҳам исм-фамилияси ҳисоботдан маълум.

Озодлик Андижон вилоят СЭОМ ЎХЮК (Ўта хавфли юқумли касалликлар) лабораториясининг 28 августда ўтказилган тестларга оид ҳисоботида келтирилган яна бир бўстонлик ва бир избосканлик ўқитувчи аёл билан боғланди. Уларнинг айтганлари ҳисоботда келтирилган маълумотларни тўлиқ тасдиқлади.

Covidга тилхат қалқон?

Бўстон туман СЭОМ врачининг айтишича, ўқитувчилар Covid-19 тестидан, Бош вазир Абдулла Ариповнинг топшириғига биноан, бутун мамлакат бўйича ўтказилмоқда. Бироқ жойларда, касалликдан сақланишнинг ғаройиб йўлларини ўйлаб топмоқдалар. Масалан, Намангандан хабар қилишларича, шаҳардаги мактабларда “фарзандим мактабда ковид юқтирса эътирозим йўқ” деган мазмунда кафолат хати олиняпти”. Бу ҳақда хабар қилган наманганлик тилхат намунасини ҳам Озодликка жўнатди.

Республика махсус комиссияси карантин талабларини юмшатиш мақсадида 5 сентябрдан болалар боғчалари ва мактаблар фаолиятига рухсат берди.

Қарорда таъкидланишича, бу масалада ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашларининг таклифлари инобатга олинган. Мактаб ва боғчалар фаолияти анъанавий ва масофавий шаклда олиб борилиши мумкин.

Халқ таълими вазирлигига кўра, янги ўқув йилида мамлакат бўйлаб 9 минг 942 та мактаб ишлайди, 480 мингдан ортиқ ўқитувчи дарс беради, 6,2 миллиондан ортиқ ўқувчи таълим олади.

XS
SM
MD
LG