Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:31

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг адвокатлари Қирғизистон Бош прокуратурасига ариза ёзди


Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўровига кўра 9 август куни Бишкекда қўлга олинган эди.
Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўровига кўра 9 август куни Бишкекда қўлга олинган эди.

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Бишкекдаги адвокатлари Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси устидан Бош прокуратурага шикоят аризаси киритади. Бу ҳақда адвокат Тимур Карабаев Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилди.

Адвокатларга кўра, Бобомурод Абдуллаев қочқин мақомини сўраб тегишли ташкилотларга ариза берган. Лекин шунга қарамай, Миллий хавфсизлик қўмитаси уни Ўзбекистонга топшириб юборган.

Шунингдек, адвокатлар аризасида Миллий хавфсизлик қўмитаси журналистни ноқонуний равишда қамоққа олгани қайд этилган.

22 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон сўровига биноан журналист Бобомурод Абдуллаевни Тошкентга топширганини маълум қилганди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг қайд этишича, Ўзбекистон томони журналистга ҳимоя учун барча имкониятларни тақдим этишга, қийноқ қўлламасликка, шафқатсиз муомала қилмасликка ҳамда зарур бўлган тақдирда, керакли тиббий ёрдам кўрсатишга кафолат берган.

Бишкекдан Тошкентга олиб келинган Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон ДХХ ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан уйига қўйиб юборилди. Шундан сўнг журналист президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, видеомурожаат эълон қилган.

Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўровига кўра 9 август куни Бишкекда қўлга олинган эди.

Бобомурод Абдуллаев ҳибс, экстрадиция, озодлик, президентга ташаккур ва ДХХ муносабати ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:33 0:00

XS
SM
MD
LG