Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:51

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғлини озод қилишни сўраб Мирзиëевга¸ халқаро ташкилотлар эса¸ Бишкек ҳукуматига мурожаат қилди(ВИДЕО)


Бобомурод Абдуллаевнинг 2018 йил баҳорида озодликка чиқарилиши халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини ҳурматлаш борасида Мирзиëев ҳукумати қўйган ижобий қадам сифатида олқишланган эди.
Бобомурод Абдуллаевнинг 2018 йил баҳорида озодликка чиқарилиши халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини ҳурматлаш борасида Мирзиëев ҳукумати қўйган ижобий қадам сифатида олқишланган эди.

Қирғизистон хавфсизлик идораси ҳибсхонасида қолаëтган ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг кекса онаси 11 август куни Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб¸ “туҳмат билан қамалган” ўғлини озод қилишни сўради.

Айни пайтда¸ демократия¸ инсон ҳақлари ва матбуот эркинлиги ҳимояси билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар кетма-кет эълон қилган баëнотларда қирғиз ҳукуматидан Абдуллаевни зудлик билан озод қилиш сўралди.

Бобомурод Абдуллаев 9 август оқшомида Бишкекдаги кафелардан бирида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қирғиз хавфсизлик идораси журналистнинг Оилавий ва жиной ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги 1993 йилги Минск конвенциясига асосан Ўзбекистон сўрови билан қўлга олинганини билдирди.

Суд қарори билан 8 сентябрга қадар ҳибсда қолдирилган Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Абдуллаевнинг онаси яна Шавкат Мирзиëевга мурожаат қилди

Ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси¸ 73 яшар Гавҳаржон Мадаминова 11 август куни президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаат қилди.

Бишкекда ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси президент Мирзиëевга мурожаат қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:56 0:00

Ўзбекистон прокуратураси сўровига биноан Бишкекда ҳибсга олинган журналистнинг онаси¸ ўғлининг “душманлари унга туҳмат қилаëтгани”ни таъкидлаб¸ бу вазиятдан ўғлини фақат президентгина олиб чиқиши мумкинлигини айтади.

Гавҳаржон Мадаминова ўғлининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси қўйган айблов билан ҳибсга олиниши ортида¸ уни жисмонан йўқ қилиш ҳаракати ëтганидан қаттиқ қўрқувда эканини айтади.

-Болам сизни ҳамма вақт қўллаб-қувватлаб келган. “Мирзиёев бўлмаганда, мен ҳеч қачон озодликка чиқмас эдим, мени Мирзиёев чиқарди”, деган эди. Сиздан илтимосим – мен она сифатида қўрқиб турибман, чунки олдинги суд пайтида тергов изоляторидагилар боламга: “Сен бугун чиқиб кетяпсан, яна сен бизнинг қўлимизга тушасан, янаги сафар бошқача қилиб сени қўлга туширамиз. Сени бир йилга қаматсак ҳам, шу ердан тирик чиқмайсан, суякларингни тош майдалагичда майдалаб, онангга суякларингни жўнатамиз”, дейишганди. Болам бу сўзларни суд залидаям, видеочиқишларидаям айтган эди. Илтимос, менга ёрдам беринг. Мени боламга туҳмат қилиб, қаматиб, уни йўқ қилиб юборишмоқчи. Мен Мирзо Улуғбек туман прокуратураси қўйган айбловдан норозиман. Бу боламга уюштирилган туҳмат, деб биламан.

Озодликнинг қирғиз хизмати маълумотига кўра, Тошкентдан келган ҳужжатларда Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш”) ва 159-моддасида (“Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш”) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Журналист ўзбек ҳуқуқ тизимлари томонидан Facebook ва Telegram тармоқларида “Қора мерган” тахаллуси билан тарқатилаëтган чиқишлар муаллифи эканликда айбланмоқда. Кескин мухолифат руҳидаги бу чиқишларда Ўзбекистон олий ҳокимияти¸ хусусан¸ биринчи оила ичидаги низо¸ коррупция¸ қолаверса¸ Шавкат Мирзиëевнинг Бош вазир ва Жиззах вилояти ҳокими лавозимида ишлаган давридаги ишлари ҳақидаги иддаолар илгари сурилмоқда.

Гавҳаржон Мадаминова¸ ўғлининг “Қора мерган”га алоқаси йўқлиги ҳақида қамалишидан олдин махсус видеобаëнот қилгани¸ қолаверса¸ у қамоққа олингандан сўнг ҳам бу чиқишларнинг давом этаëтгани¸ Абдуллаевнинг “Қора мерган”га алоқаси йўқлигини кўрсатишини айтади.

- “Қора мерган” - бу Бобомурод” деб, Интернетда бир-икки одам мақола ёзганидан кейин мен боламга телефон қилдим хавотир олиб. “Болам, шундай деб ёзишяпти” десам, “Онажон, менинг “Қора мерган”га умуман алоқам йўқ, мен уни билмайман, мен Қуръон китобини ушлаб, Оллоҳ номи билан онт ичаман, менга душманларим туҳмат қилишяпти, улар яна бир нарсани режалаштиришяптилар”, деди. Мен боламга ишонаман, болам тўғри сўзли, у ҳеч қачон алдамайди. Шундан кейин болам 26 июль куни видеомурожаат қилиб, “Қора мерган”га умуман алоқаси йўқлигини, “Қора мерган”нинг мақолалари билан ўзининг мақолалари ўртасидаги фарқни, битта-битта айтиб берди. Ва шундан кейин “Ким энди бир нарса ёзса, Бобомурод бўлаверадими?” деди. Агар менинг болам “Қора мерган” бўладиган бўлса, мақолалар ёзадиган бўлса, 9-10-11 августдаги “Қора мерган” чиқараётган мақолаларни ким ёзган? Ёки менинг болам Бишкек изоляторида ўтириб, шу мақолаларни ёзяптими? Шуларни инобатга олишингизни илтимос қилиб сўрайман¸ дейди Шавкат Мирзиëевга қарата журналистнинг онаси.

Гавҳаржон Мадаминова 2017 йил 16 октябрида ҳам Шавкат Мирзиëевга мурожаат қилиб¸ ўғлини Озодликка чиқаришни сўраган эди. Ўшанда МХХ ертўласида сақланган Бобомурод Абдуллаев “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остидаги мақолалар муаллифи сифатида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда айбланган эди.

Ҳибс пайтида қийноққа солинганини билдирган Абдуллаев 2018 йил 7 май куни суд залидан озод қилинган ва бу ҳаракат халқаро ташкилотлар¸ Ғарб ҳукуматлари томонидан Мирзиëев ҳукумати даврида матбуот эркинлиги вазиятининг яхшиланаëтгани аломати сифатида олқишланган эди.

Халқаро ташкилотлар Бишкек ҳукуматига мажбуриятларини эслатди

Бобомурод Абдуллаевнинг Бишкекда ҳибсга олингани хабари чиқиши ортидан бир гуруҳ нуфузли халқаро ташкилотлар қирғиз ҳукуматига мурожаат қилиб¸ уни зудлик билан озод этишни сўради.

Amnesty International, Association for Human Rights in Central Asia (AHRCA), Civil Rights Defenders, International Partnership for Human Rights (IPHR), Freedom House, Freedom Now ва Norwegian Helsinki Committee (NHC) гуруҳларининг қўшма баëнотида Абдуллаевга қўйилаëтган айбларнинг “уюштирилан”и¸ у Ўзбекистонга экстрадиция қилинган тақдирда уни қийноқ ва 20 йилгача қамоқ жазоси кутаëтгани айтилган.

Баëнотда¸ Қирғизистон ҳукуматига Қийноқларга қарши халқаро конвенция аъзоси сифатида Абдуллаевни қийноқлар мавжуд давлатга жўната олмаслиги¸ қолаверса¸ қочқинлик мақоми сўраган шахсни ҳам у қочган давлатга қайтариш халқаро инсон ҳақлари нормаларига зид экани эслатилган.

Бундай чақириқларга қўшилган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Committee to Protect Journalists) ҳам¸ Бишкек ҳукуматини Ўзбекистон хавфсизлик кучлари қўлида бундан олдин ҳам қийноққа солинган мустақил журналистни Ўзбекистонга бериб юбориш оқибатларидан огоҳлантирди.

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистоннинг экстрадиция сўровини рад қилиб¸ Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод этиши керак”¸ дейилади қўмита баëнотида.

10 август куни Бишкекдаги Биринчи май туман суди судьяси Абдразақ Бўрўмбаев Бобомурод Абдуллаевни жорий йил 8 сентябригача ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди.

Журналист бу вақт оралиғида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасида тутиб турилади.

XS
SM
MD
LG