Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:34

Германия клиникаси Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний заҳарланганлигини тасдиқлади


Алексей Навальний
Алексей Навальний

Германиянинг Charité клиникаси шифоркорлари россиялик мухолифатчи Алексей Навальний заҳарланганини тасдиқлашди, дея хабар беради Твиттерда унинг матбуот котиби Кира Ярмиш.

Немис клиникаси: Навалний заҳарланган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:37 0:00

"Клиник маълумотлар холинэстераз ингибиторлари деб номланувчи фаол моддалар гуруҳига оид моддадан заҳарланганини кўрсатмоқда. Аниқ модда ҳозирча номаълум, шу сабабли яна битта экспертиза ташкиллаштирилди", – дея хабар берди Берлин шифохонаси матбуот хизмати.

Навальний организимида холинэстераз ингибиторлари борлиги бир неча бор мустақил лабораторияларда аниқланди, шу сабабли сиёсатчига антидот – атропин белгиланди.

Немис врачларининг таъкидлашича, Навальний ҳамон сунъий кома ҳолатида қолмоқда, унинг ҳаётига хавф йўқ.

Кира Ярмишнинг ёзишича, сиёсатчининг аҳволи барқарор.

Ярмишнинг хабар қилишича, Навальнийнинг заҳарланиши юзасидан жиноят иши ҳозирча очилмаган. Айтилишича¸ Навальний яқинлари бу борадаги аризани пайшанба куни берган , терговчилар уч кун мобайнида қарор қабул қилишлари керак эди, аммо ҳамон бу борада қарор қабул қилинмаган.

20 август куни эрталаб Томскдан Москвага учаëтган Навальний самолётда ўзини ёмон ҳис қилгани ортидан самолёт Омскка фавқулодда қўнишга мажбур бўлди ва мухолифатчи маҳаллий шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилди. Оиласи ва сафдошлари Навальнийнинг чойга аралаштирилган токсин билан заҳарланганини айтиб келмоқда.

Омскдаги 1-сонли касалхонада Навальнийни даволаган врач Александр Мураховский 21 август куни баёнот бериб, Навальнийнинг оғир аҳволга тушишига моддалар алмашинуви сабаб бўлганини айтди ва мухолифатчининг организмида ҳеч қандай заҳар топилмаганини билдирди.

Навальний Cinema For Peace жамғармаси томонидан уюштирилган махсус тиббий самолётда Германияга олиб келинди.

Германия канцлери Ангела Меркель ва ташқи ишлар вазири Хайко Маас Россия расмийларига мурожаат қилиб Алексей Навальнийнинг заҳарланишига оид барча тафсилотларни зудлик билан ўрганиш, айбдорларни топиб, жазога тортишга чақирди.

"Россия сиёсий мухолифатида жаноб Навальнийнинг роли эътиборга олинган ҳолда ҳукуматдан ҳозир зудлик билан бу жиноятнинг икир-чикиригача тергов қилиш талаб қилинади – бу иш шаффоф бўлиши керак" – дейилади Меркель ва Маас баёнотида.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG