Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:36

OzodSuhbat: “Covidга чалинишни энг разил душманимга ҳам раво кўрмайман!”


Журналист Абдулазиз Муборак
Журналист Абдулазиз Муборак

44 яшар журналист Абдулазиз Муборакнинг айтишича, у куни кеча Covid-19 дан соғайди, бироқ унинг исми расмий статистикада акс этмаган: Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 26 550 кишининг (4 август соат 10:00 гача бўлган ҳолат) орасида эмас.

Абдулазиз Муборак тиббиёт муассасасида даволанмади, унга ташxис қўйилмади, бироқ Covid-19 га хос барча аломатларни ўз танасида ҳис қилиб, бошидан ўтказди ва охир-оқибат соғайди.

Журналистни OzodSuhbatга таклиф қилиб, касаллик қандай кечганини, қандай даволанганини, 20 кундан ортиқроқ давом этган азобларидан қандай хулосалар чиқарганини айтиб беришини сўрадик.

30 дақиқали суҳбат давомида Абдулазиз Муборак касаллиги тадрижининг баъзи муҳим нуқталари ҳақида буларни айтди:

  • 10 июль, жума. Ўзимда чарчоқ, вужудимда оғриқ сеза бошладим.
  • 11 июль. Иситмам 39 даражагача кўтарилиб кетди. Ўзимни назорат қила олмай, фикримни жамлай олмай қолдим.
  • 12 июль. Яна иситма кўтарилди.
  • 13, 14, 15 июль. Иситма. Бошқа аломатлар кучайди.
  • 16 ёки 17 июль. Хушимни йўқотишни бошладим. Биров гапирган гапни элас-элас тушунадиган, бироқ жавобни фақат ўйлайдиган, овоз чиқариб айтишга кучим етмайдиган даражага етдим.
  • 17 ёки 18 июль. Аҳволим ўта абгорлашиб қолгани учун, энди ўламан шекилли, деб хотинимга васиятнамо гапларни гапирдим.
  • 17 ёки 18 июль. Таъм ва ҳид билмай қолдим. Лимонли, малинали, асалли чойлар беришди. Бирортасининг ҳам таъмини сезмадим. Одатда қалампир емайман. Егандим, аччиқни сезмадим. Тутатилган исириқ ҳидиниям мутлақо туймадим.
  • Касаллик давомида барча кунлар: иштаҳам йўқолмади.
  • Касаллик авжида кунларда: Нафас олишим қийинлашди. Нафас олсам, томоғим ва ўпкамни биров тирноғи билан тирнагандай оғриқ сездим. Шунинг учун одатий нафаснинг 50 фоизини олишга ҳаракат қилдим. 60, 70 фоизга етказсам оғриққа чидашим қийин эди.

Касалликнинг дастлабки аломатларини 10 июлда сезган Абдулазиз Муборак 23 кун деганда “Бўлди, тузалдим”, деган хулосага келди.

Чалинган касаллиги аломатларига қараганда, журналист ўз бошидан Covid-19 ни ўтказди. Бироқ унинг қўлида шу касаллик билан оғриганини тасдиқловчи ҳужжат йўқ. Нега?

Абдулазиз Муборак 23 кун давомида бир кун ҳам касалхонада ётгани йўқ. Нега?

Касал журналист врачлар ёрдамидан фойдаланди. Қандай қилиб?

Журналист “Тез ёрдам”дан ёрдам ололмади. Нега?

Касалликни 23 кунда енгган журналист муайян хулосаларга келди. У қандай хулосалар?

Бу ва бошқа саволларнинг барчасига жавобларни қуйидаги суҳбатдан топасиз:

OzodSuhbat: “Covidга чалинишни энг разил душманимга ҳам раво кўрмайман!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG