Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:53

OzodTarmoq:"Соғлиқни сақлаш тизими қулади"


OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда айни кунларда жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлаëтган воқеа-ҳодисалар ҳақида билдирилаётган айрим мулоҳазалар эътиборингизга тақдим этилади. Воқеаларга берилаëтган баҳолар мутлақо муаллиф позицияси. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида ўзбек журналисти Нуриллоҳ Шарифнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида 17 июль куни эълон қилган постни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз. Матн таҳрирсиз берилмоқда.

"Соғлиқни сақлаш тизими қулади. Ростан қулади.

Синглим 6 кишилик оиласи билан Ковидга чалинган. 1,5 ёшлик жияним билан. Оиласида бола борлиги учун бир-бирига ёрдам бериш қийинлашяпти. Уларга битта доктор бириктирилиши керак. Лекин 4 кундан буён бир дона доктор топилмаяпти.

Бугун умуман скорий чақиролмадик. Улар ҳам, биз ҳам заявка бериб қўйганмиз. Келишидан дарак йўқ.

Биринчи кун поликлиникага қилдик. Докторлар отпускада дейишди. 1003 га қилдик, поликлиникага қилила дейишди. Поликлиникани жавобини айтдик, унда Оила марказига қилила дейишди. Оила марказидаги ходим билан гаплашдик албатта ёрдам берамиз дейишди. Бир кун ўтди натижа бўлмади.

Шайхонтоҳур СЭСи раҳбари Иномжон акага қилдик. Тестнинг жавоби чиқиши билан ёрдам берамиз деди.

Тестнинг жавоби чиқди. Қилдик. Бўлди, доктор бириктирамиз дейишди. Кейин натижани билиш учун қайта қилдик ,умуман телни олмади (номард). 1 кун тел қилдик. Фойдаси бўлмади.

1003 га қилдик. СЭС ходимларини жўнатишди. Ҳаммасидан яна тест олди. 5 кунда(!!!) жавоби чиқади деди. Назначения қиладиган шифокор топиб беринглар дедик. Биз анализ оламиз дейишди. Скорийга қилинглар дейишди.
Бугун эса умуман скорий чақиролмаяпмиз. Борган сари синглимни аҳволи ёмонлашяпти.

Энди жаноб Бош Прокурорга савол. Нега халқни алдадингиз? 15 дақиқа ҳам кечикмайдикан тез ёрдамингиз қани? Уялмайсизми ўз халқингиздан?

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. 4 ойдан бери наҳот шундай ҳолат учун тайёргарлик кўрилмаган. Қани дорилар захираси? Эргоферон, Арбидол, Азимак ва бошқа вирусга қарши дориларни умуман топиб бўлмаяпти!!! Одамлар уйларида жон беряпти!!! Халқ илдиз чайнаб юрибди!!! Уялмайсизми ўз халқингиздан?

Далада ер чоптириш бўлса докторларни уйидан судраб бўлса ҳам олиб чиқадиганлар қани? Бунақа вақтда нега докторлар отпускада? Уялмайсизми ўз халқингиздан?

4 ойдан бери Жаҳон банки, Осиё Тарақиёт банки, Европа тикланиш банки ва бошқа халқаро банклардан олинган пуллар қани? Наҳот тез ёрдам машиналарини 50-60 тага кўпайтиришга қурбингиз етмайди!? Уялмайсизми ўз халқингиздан?

Қўша-қўша cити қурганлар бир дона ҳали битмаган бўлса ҳам бир домни вақтинчалик касалхона қилишга бериб турсаларинг бўлмайдими!? Уялмайсизми ўз халқингиздан?

Миллий стадион нима қиб бўш ётибди? Ҳумо ареначи? Наҳот жаҳон тажрибасидан оддий элементар нарсани ўрганолмасак? Уялмайсизми ўз халқингиздан?

Халқ ҳукуматдан, унинг ваъдаларидан тўйди...

Уялинглар!

XS
SM
MD
LG