Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:24

Сардоба тошқини оқибатида уйсиз қолганлар ва ҳокимият ўртасидаги зиддият давом этмоқда (ВИДЕО)


Сардоба сув омбори тўғонининг қулаши оқибатида чиққан тошқиндан Мирзаобод тумани Солин қишлоғидаги уйларнинг ҳаммаси бутунлай қулаб тушган.
Сардоба сув омбори тўғонининг қулаши оқибатида чиққан тошқиндан Мирзаобод тумани Солин қишлоғидаги уйларнинг ҳаммаси бутунлай қулаб тушган.

Сирдарë вилоят, Мирзаобод туман, Ҳақиқат МФЙдаги Солин қишлоғи аҳолиси икки ҳафтадан буён ўз талабини ҳокимият вакиллари қабул қилишини кутмоқда.

2 июль куни Озодликка мурожаат қилган солинликлар¸ 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг ëрилиши боис ўз уйлари буткул қулаб тушгани ва шундан бери ҳар жойда сарсон бўлишдан безиб¸ ўз ҳовлисида чайла қуриб яшаëтганини билдирди.

Тошқингача ҳар бирида 30-40 сотихлик ери бўлган қишлоқдаги 61 та хўжалик аҳли¸ айтишларича¸ асосан қовунчилик билан тирикчилик қилиб келган. Уйлари вайрон бўлган солинликларга республика махсус комиссияси қарори билан мазкур ҳудудда қурилаëтган 5 қаватли уйлардан 3 хонали квартиралар бериладиган бўлган. Бундан ташқари уларга 40 миллион сўм¸ 10 миллион сўмга баҳоланган Артел маиший техникаси ва деҳқончилик учун ер ҳам берилиши айтилган.

Аммо солинликлар¸ шунингдек¸ 2 июль куни Озодликка яна бир бор мурожаат қилган Сардоба туман, Дўстлик маҳалласидаги 28 та бузишга тушган уй эгалари¸ бундай компенсацияга кўнишни истамаслигини айтмоқда.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги мулозими талафот кўрганларга қандай компенсация¸ қайси шаклда ажратилиши тўғрисида республика махсус комиссияси қарор қабул қилгани ва уни пастдаги бўғинлар ўзгартириш ваколатига эга эмаслигини билдирди.

Ҳар иккала қишлоқдан Озодликка келган видеоларда уйсиз қолган аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасидаги зиддият давом этаëтгани кўрилади.

Иккала тумандаги жабрланувчилар ўз уйлари ўрнида уй қуриш талабидан воз кечмаслигини¸ Сирдарë вилояти ҳокимлиги расмийлари эса¸ Тошкентда тузилган Бош планга кўра¸ бу талаб қабул қилинмаслигини айтмоқда.

Сардоба суви тагида қолиб кетган Солин қишлоғидаги эътирозлар

Солин қишлоғидаги камида 61 та ҳовли¸ улар эгаларининг Озодликка айтишича¸ Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида бутунлай қулаб тушган.

1 май кунги техноген фалокат пайтида ўз жонини қутқаришга зўрға улгурган бу қишлоқ аҳли 7 май куни қишлоққа қайтишга изн берилганида¸ уйлари ўрнида вайроналарни кўрган.

Шундан сўнг солинликлар олдига келган республика¸ вилоят ва туман расмийлари¸ “президент ваъда қилган каби” уйлари ўрнида янги уй қуриб берилишини айтган.

Бизга ҳокимлик ва архитектурадагилар шу ҳовлиларингиз ўрнида янгисини қуриб берамиз¸ кадастрга мурожаат қилиб¸ бу ҳақда қарор чиқартириб олинглар¸ деди. Учта қишлоқдошимиз 470 минг сўм тўлаб¸ янги қурилишга рухсат ҳам олди. Рухсат берилди қурилишга деб¸ ҳаммамиз 40 миллион компенсация пулига қурилиш бошладик. Кейин бизга “йўлнинг нариги томонида қуриладиган домларга чиқасизлар¸ ҳовлиларингиз ўрнида қурилиш қилишга рухсат йўқ¸ 500 метр наридан янги ер берамиз”¸ дейишди. Биз 70-йиллардан бери шу ҳовли ва томорқадан тирикчилик қиламиз¸ боғ қилганмиз бу ерларни. Бизга берамиз деган ерлар оқариб ëтган чўл. Менинг 10 хоналик уйим сув босгандан кейин қулаб тушди. Олдиндан ҳеч ким огоҳлантирмади сув келяпти деб. Икки ëш болам ва 80 яшар энамни олиб¸ зўрға қочишга улгурдик. Бу ҳаммаси давлат¸ ҳокимиятдагиларнинг хатоси. Хонавайрон қилишгани етмагандек¸ яхши еримизни ўзларига олиб¸ бизни домга¸ сувсиз¸ уруғ кўкармайдиган чўлга ҳайдашмоқчи”¸ дейди солинликлардан бири.

Озодликка юборилган видео ва суратларда Солин қишлоғининг тошқиндан вайрон бўлган уйлари¸ қолаверса¸ бу уйлар ўрнидаги жорий манзара акс этган.

Тошқиндан кейинги вайронагарчилик
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Озодликка юборилган видеолардан бирида¸ қишлоқ аҳлининг ҳокимият расмийлари билан эҳтиросли тортишуви акс этган.

Сардоба тошқинидан зиëн кўрган мирзаободликлар ва сардобаликлар ўз уйлари бузилишига норозилик билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:06 0:00

Солинликларга кўра¸ Сирдарë вилоят ҳокими ўринбосари билан бу тортишув икки ҳафта олдин бўлган ва шундан бери улар билан ҳеч ким мулоқот қилмаган.

Ҳозир ҳаммамиз вайрон бўлган ҳовлиларимиз ўрнида чайла қуриб ëтибмиз. Бизга вилоят ҳокими ўринбосари устингга бульдозер солиб¸ суриб ташлайман¸ деб таҳдид қилди. 450 миллион сўмлик квартира қуриб берамиз¸ ношукурлик қилманг¸ деб дўқ қилди. Мен ўша уйни ўзинга 300 миллионга сотаман¸ оласанми¸ десам¸ индамади. Бизга доми керакмас¸ еримизга тегмасин¸ уйимиз ўрнида уй қуришга ëрдам берсин¸ бўлди”¸ деди 2 июль куни Озодлик гаплашган норозилардан яна бири.

Озодликка юборилган видеоларда солинликларнинг вайрон бўлган уйлари ўрнида янгидан қурилиш бошлагани кўринади.

Солин қишлоғининг 2 июль кунги кўриниши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00

"Бизга ҳокимиятдагилар бу қурилишларни бузамиз¸ кўтар ҳамма нарсангни¸ деяпти. Биз буларнинг ваъдабозлигидан неча марта хонавайрон бўламиз яна"¸ дейди Озодлик билан гаплашган қишлоқлик деҳқон.

Сардобанинг “Дўстлик” маҳалласида ҳам зиддият давом этмоқда

Сардоба сув тошқинидан жиддий талафот кўрган ҳудудлардан яна бири - Сардоба туман Дўстлик маҳалласидаги яроқсиз ҳолга келиб¸ бузишга берилган 28 та уй эгаси ҳам¸ бир ойдан бери ҳокимиятдан ўз талаби қабул қилинишини сўрамоқда.

Бу жабрланувчиларга ҳам айни компенсация - маҳалла ҳудудида қуриладиган 5 қаватли уйлардан 3 хонали квартира¸ 40 миллион сўм¸ 10 миллионга баҳоланган Артел техникаси ва ер бериш ваъда қилинган.

Дўстлик маҳалласидаги 28 та уй эгаси ҳам¸ бу компенсацияга кўнмасдан¸ тошқин туфайли бузилган коттежлари ўрнида уй қуриб берилишини талаб қилмоқда.

Сардобадаги уй эгаларининг яна бир мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00

Аввалига улар сўрови қондирилганини билдириб¸ уйлари ўрнида қуриладиган уй лойиҳасини тақдим қилган Сардоба туман ҳокими¸ кўп ўтмай бу ваъдасидан қайтган.

Шундан сўнг 28 та уй эгаси Тошкентга бориб¸ президент қабулхонасидан Омбудсман идорасигача шикоят қилган. Уларнинг бу мурожаатлари жавобсиз қолгани ортидан 2 июль куни бу уй эгалари яна бир бор президент Мирзиëевнинг ўзига видеомурожаат қилди.

Зиддият яна қанча давом этади?

Озодлик 2 июль куни Сирдарë вилоятининг Сардоба сув омборидаги техноген фалокатдан энг кўп талафот кўрган Сардоба ва Мирзаобод туманларидан келган видеомурожаатлар муносабати билан бевосита ушбу туманлар ва Сирдарë вилоят ҳокимлиги расмийлари билан гаплашди.

Ҳокимият вакиллари¸ талафот кўрганларга қандай компенсация¸ қайси шаклда ажратилиши тўғрисида республика махсус комиссияси қарор қабул қилгани ва уни пастдаги бўғинлар ўзгартириш ваколатига эга эмаслигини билдирди.

Қишлоққурилиш” ташкилоти лойиҳаси билан уйсиз қолганларга ҳар бири 450 миллион сўмлик квартиралар қуриляпти. Бу уйлар 1 сентябргача эгаларига топширилади. Кейин уларга 40 миллион сўм¸ 10 миллион сўмлик маиший техника ва томорқа ери ажратиляпти. Вилоят ҳокимимиз ташаббуси билан таъмирланган ҳовлида яшовчиларга биттадан қорамол¸ иккитадан қўй¸ 10 донадан товуқ ҳам бериляпти. Мирзаобод туманидаги Солин қишлоғи умуман шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган жой эди¸ на йўли бор¸ на бошқаси. Тошкентда қилинган генпланга кўра¸ бу қишлоқ ўрнида Экобозор ва қовун бозори қурилади¸ йўлнинг нарëғида ҳамма қулайликларга эга домлар қуриляпти. Солинликларга ери ўрнига 500 метр нардан айни ҳажмда ер берилади. Ҳеч кимни норози қилмоқчи эмасмиз”¸ деди Озодлик гаплашган Сирдарë вилояти ҳокимлиги расмийси.

Давлатга қарашли сув омборидаги техноген фалокат туфайли бор-будидан ажраган сирдарëликлар¸ ҳокимият вакиллари ўз "қонуний талабларини" қабул қилмаса¸ халқаро ташкилотларга ëрдам сўраб мурожаат қилишларини билдирди.

Президент уйинг ўрнида янгисини қуриб берамиз¸ ҳеч кимни норози қилмаймиз¸ деди. Ким домга кўнса¸ кўнаверсин. Биз эса¸ президент ваъдаси бажарилишини сўраймиз. Талабимиз қондирилмаса¸ халқаро ташкилотларга чиқамиз¸ мулк ҳуқуқи ҳимояланишини сўраб”¸ дейди Дўстлик маҳалласида яшовчилардан бири.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида¸ расмий ҳисоб-китобга кўра¸ 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган¸ 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.

Бу борада очилган жиноят иши тафсилотлари ҳозирча жамоатчиликка эълон қилинган эмас.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG