Ўзбекистонда коронавирус юқтирган сайёҳларга 3 минг доллар миқдорида компенсация тўланади.
Ўзбекистон президенти "Кучайтирилган санитария-эпидемиологик хавфсизлик режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Айни қарорга мувофиқ, агар чет эллик сайёҳ коронавирус инфекциясини юқтириб олса, унга 3000 АҚШ доллари миқдорида компенсация пули берилади.
Ушбу амалиёт дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 кишига ортиб, 6025 кишига етган.
Вазирликка кўра, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланганидан буён ҳозирга қадар 19 нафар фуқаро касалликдан вафот этган.
Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 20 июнга келиб 8 миллион 683 минг нафардан ошди.