Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:22

OzodDayjest: Ўзбекистонлик амалдор турк дипломати олдида русча гапириб миллатни изза қилди


Uzbekistan - An article in the Uzbek press
Uzbekistan - An article in the Uzbek press

Турк дипломати ўзбекча гапирган тадбирда ўзбек амалдори русча маъруза қилди.Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонлик амалдор турк дипломати олдида русча гапириб миллатни изза қилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси лавозимига тайинланган Равшан Изамов турк қардошларимиз олдида русча гапириб, бутун бир миллатни изза қилди, деб ёзади Телеграмдаги Platforma.uz канали.

Коронавирусга қарши кураш учун Туркиядан юборилган кўмак маҳсулотларини топшириш маросимида Равшан Изамов русча гапирган. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурейя Эр эса ўзбек халқи ва тилига ҳурмати юзасидан соф ўзбекча гапирган.

“Энди савол туғилади: ўз тили ва миллатига ҳурмати йўқ бундай амалдорчалар сафи “тепа”да қанча? Ҳукуматнинг давлат тили бўйича юритаётган сиёсати самимий ва қатъийми ёки жамоатчилик кўзини шамғалат қилишми?

Назаримда, Адлия вазирлиги муҳокамага қўйган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига қўшимча киритишга доир қонун лойиҳаси бандини янаям кучайтириш керак.

Токи давлат тилида иш юритишни билмайдиган аъёнчалар, нари борса, бир миллиондан зиёдроқ жарима тўлаб қутулиб қолмасин! Аксинча, тили ва миллатига бундай беҳурматлик қиладиганларга давлат ва ҳукумат идораларида ўрин бўлмасин!” деб ёзади Platforma.uz канали.

Андижонда 112,4 млрд сўм бюджет маблағи мақсадсиз сарфлангани аниқланди

Олий Мажлис Сенати ҳамда Ҳисоб палатаси 2020 йилнинг биринчи ярмида Андижон вилоятида бюджет маблағи сарфини ўрганиб, жиддий қонунбузилишларни аниқлади (www.xabar.uz, 6 май).

Ўрганиш жараёнида вилоятда қўшимча манбалар ҳисобидан қарийб 112,4 млрд сўм мақсадсиз харажат қилинишига йўл қўйилгани аниқланган.

Масалан, аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга ажратилган 4,9 млрд сўм маблағ самарасиз сарфлангани сабаб 2018 йилда (!) фойдаланишга топширилиши белгиланган сув тармоқларини қуриш ишлари якунига етказилмаган ва аҳоли ичимлик суви билан таъминланмаган.

Шунингдек, 9 та ижтимоий соҳа объектини қуриш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган 1,2 млрд сўмлик жиҳоз ва ускуналар ўрнига бошқа турдаги жиҳоз ва ускуналар ўрнатилган.

Энг ёмони, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўрни яратишга маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 40 фоизи сарфланиши белгиланган бўлса-да, бу мақсадда умуман маблағ ажратилмаган.

Маълум қилинишича, бюджет маблағи сарфи бўйича аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тўпланган материаллар Андижон вилояти прокуратурасига тақдим этилган.

XS
SM
MD
LG