Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:44

OzodDayjest: Карантинда адвокатлар ҳаракатлана олмаётгани сабаб фуқаролар юридик кўмаксиз қолмоқда


Фуқаролар Конституцияда белгиланган ҳимоя ҳуқуқидан фойдалана олмаётирлар.
Фуқаролар Конституцияда белгиланган ҳимоя ҳуқуқидан фойдалана олмаётирлар.

Карантин даврида адвокатлар “оёқсиз” қолдирилгани эътирозга сабаб бўлди. Ҳоким Ортиқхўжаев эҳсон қилган-қилмагани борасида саволга тутилди. Жорий ҳафта маҳаллий матбуот мана шулар ҳақида ёзди.

Адвокатлар шахсий автоуловида ҳаракатлана олмаётгани сабаб фуқаролар юридик кўмаксиз қолмоқда

Карантин чоралари доирасида адвокатлар шахсий автоуловларида ҳаракатлана олмаётгани сабаб фуқаролар юридик кўмаксиз қолиб кетмоқда, дейди Black Swan Consulting ҳуқуқий маслаҳат фирмаси вакили Амир Аҳмедов (www.anhor.uz, 18 апрель).

Оқибатда фуқаролар Конституцияда белгиланган ҳимоя ҳуқуқидан фойдалана олмаётирлар.

Айни чоқда, Республика комиссияси ДХХ, ИИВ ҳамда прокуратура тизимининг суриштирувчи ва терговчиларига шахсий ва хизмат машиналарида ҳаракатланиши учун рухсат берган.

Адвокатлар палатасининг бу борадаги мурожаатига жавобан Адлия вазирлиги адвокатларга суриштирув-тергов жараёнида иштирок этиш зарурати туғилса, уларга адлия, суд ва тергов идоралари томонидан транспорт берилишини маълум қилган.

Амир Аҳмедовга кўра, адвокат зикр этилган давлат ташкилотлари тақдим этган автоуловдан фойдангудек бўлса, унинг мустақиллиги хавф остида қолади.

Ҳар куни карантин тартибини бузгани боис жазоланган шахслар ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда. Қайд этилишича, адвокатлар иштирок этмас экан, ушбу ҳолатларнинг қонунийлиги шубҳа остида қолиши тайин.

Black Swan Consulting ҳуқуқий маслаҳат фирмаси вакилига кўра, ҳар қандай шароитда, жумладан, карантин даврида ҳам фуқароларнинг консититуциявий ҳуқуқлари таъмин этилиши шарт.

Ҳоким Ортиқхўжаев ҳам муҳтожларга эҳсон қилмоқдами?

“Бугун дунёнинг етакчи иқтисодчилари ва олимлари коронавирус пандемияси катта йўқотишлар, жумладан, иқтисодий инқирозларга ҳам сабаб бўлиши ҳақида кўп гапирмоқда. Албатта, ривожланиб бораётган мамлакатимиз, жумладан, пойтахтимиз учун ҳам бу ташвишли ҳолат”, дейди Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев (www.uza.uz, 21 апрель).

Қайд этилишича, айни пайтда барча туманлар кесимида корхона ва ташкилотларнинг ишларни қайта ташкил этиш имконияти ўрганилмоқда. Санитария-гигиена бўйича қўйилган талабларни тўлиқ бажара олган корхоналар тез кунда иш фаолиятини давом эттириши мумкин бўлади.

Пойтахт раҳбари “Сиз ҳам ҳоким, ҳам тадбиркорсиз. Ўзингиз ҳам хайрия қилдингизми?” деган саволга “Бугун барчамизнинг бошимизга тушган оғир шароитда ҳеч ким четда қараб тургани йўқ, деб ўйлайман. Аммо қилган амалларни очиқлаш, таъкидлаш табиатим ва кўрган тарбиямга тўғри келмайди” дея жавоб қайтарган.

Таниқли бокчси Исроил Мадримов ҳаваскор боксдан кетиши сабабини очиқлади

2018 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритаётан келаётган таниқли боксчи Исроил Мадримов ҳаваскор спортни тарк этгани сабабини очиқлади (www.daryo.uz, 23 апрель).

“Ҳаваскор боксда ҳакамларнинг хатоликлари учраб туради ва асосан менда кўпроқ такрорланиб, шижоатимнинг сўнишига сабаб бўлган. Профессионалга ўтишимнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу. Очиғи, бу муаммони ҳал қилишнинг иложи борми, йўқми деган саволга жавоб бериш қийин. Чунки бу ҳолат олдин ҳам бўлган ва, менимча, бундан кейин ҳам бўлади” деган спортчи.

И.Мадримов АҚШдаги ҳаёт тарзи хусусида ҳам ўз фикри билан ўртоқлашган.

“Америка... жудаям ривожланган давлат ва яшаш учун барча қулайликлар яратилган. Ҳар қандай юмушингизни уйдан чиқмасдан туриб ҳал этишингиз мумкин. Маҳаллий аҳоли ҳам бир-бирига ҳурмат билан муомала қилади. Қўшнингиз ёки бирор бошқа инсонда қандайдир хусуматингиз бўлса ҳам унга яхши муносабатда бўлишингиз керак. Мана шу томонлари мени ҳайрон қолдирди” дейди у.

Ҳаваскор бокс бўйича Осиё ўйинлари ғолиби бўлган И.Мадримов 2018 йилдан буён профессионал боксчи сифатида жанг қилиб келмоқда. У ҳозирга қадар 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут эвазига ғалабага эришди. Спортчи WBA Intercontinental камари соҳиби ҳамдир.

XS
SM
MD
LG