Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:44

Швейцария суди Гулнора Каримованинг музлатилган $850 миллионидан 555 миллиони қайтарилишини вақтинча тўхтатди


Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Грегуар Манжа (Grégoire Mangeat) ўз мижозининг Швейцария судида яна бир ғалабага эришганини маълум қилди.

“Каримованинг Швейцария федерал жиноят суди олдидаги учинчи йирик ғалабаси. 1 июль куни 555 миллион долларнинг қайтарилиши зудлик билан тўхтатилди.

24 июнь куни Швейцария федерал прокуратураси Каримованинг 2012 йили музлатилган 850 миллион доллар пулининг 133 миллионини Ўзбекистонга қайтариш ҳақида дастлабки келишувга эришилганини билдирган эди.

Бу қарордан бир кун олдин Гулнора Каримова қизининг Instagram саҳифасида эълон қилинган мурожаатида ўзининг музлатилган пулларни Ўзбекистонга қайтариш жараëнида ҳамкорлик қилаëтганини очиқлаган эди.

Каримова адвокати баëноти

"Мижозимнинг зўравонлик билан ҳибсда сақланиши тўхтатилмас экан¸ Ўзбекистон ҳукумати билан бошқа ҳамкорлик қилинмайди. Мижозимга нисбатан босим ошгандан ошиб бормоқда. Каримованинг ҳаëти хатар остида"¸ деб ëзди молиявий жиноятларда айбланганларни (оқ ëқалилар жинояти – таҳр.) ҳимоя қилишга ихтисослашган швейцариялик адвокат ўз Twitter саҳифасида.

Швейцариянинг Le Temps газетасининг 3 июль куни ëзишича¸ мамлакат суди қайта музлатиб қўйган 555 миллион долларнинг 350 миллиони Takilant ширкати ҳисобидаги пуллардир. Бу ширкат ва унинг бойликларининг ягона эгаси сифатида Гулнора Каримова¸ маҳкама қарорида айтилишича¸ пулларнинг якуний тақдирини ҳал қилишда ўз сўзини айтишга ҳақлидир.

Бу пуллар тақдири борасида якуний қарор чиқаришдан аввал ҳакамлар Каримованинг халқаро коррупция жанжали марказига тушган Takilant ширкати Гибралтарда қайта рўйхатдан ўтиш-ўтмаслигини билишни истайди"¸ деб ëзди Швейцария нашри.

Маҳкама қарорининг Каримова адвокати учун ғалаба эканини таъкидлаëтган Грегуар Манжа¸ суд ҳукми Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган 850 миллион долларини Ўзбекистон ҳукуматига қайтаришга шошаëтган федерал прокуратура режаларини қийинлаштирганини таъкидлайди.

Прокуратура бу пуллар тақдирини мижозимсиз ҳал қилмоқчи бўлди. Маҳкама эса¸ ҳимояга имкон берди ва Гулнора Каримовани Швейцариядаги мол-мулк устидаги легал тортишув марказига қўйди”¸ деб ëзди Каримова адвокати.

Имон Каримова суд ҳукмига изоҳ берди

4 июль куни Гулнора Каримованинг Лондонда яшаëтган қизи InstaStory постида Швейцария маҳкамаси ҳукмига изоҳ берди.

Каримова Швейцария ҳуқуқ-адлия тизимлари¸ ҳатто онаси иши билан шуғулланаëтган янги прокурорни ташвишга солаëтган ва пулларнинг қайта музлатилишига асос бўлган бош хавотирни тилга олади.

Имон Каримовага кўра¸ бу Гулнора Каримовага берилган қамоқ жазосининг қандай ҳисоблаб чиқилганига оид оддий саволга Ўзбекистон ҳукуматининг 8 ойдан бери жавоб бера олмаëтганидир.

Швейцария¸ Швеция ва Америка судларининг расмий баëнотларига кўра¸ Гулнора Каримова хориж ширкатларидан пора олганликда айбланмоқда. Бу айбловлар эса¸ пулларнинг Ўзбекистон бюджетидан ўғирланмаганини англатади. Бюджетни назорат қилиш ваколатига эга лавозимда бўлмай туриб¸ бу ишни қилиш мумкин эмаслигидан ташқари унга қўйилган айбларга ҳам тўғри келмайди. ХОРИЖИЙ КОМПАНИЯЛАРДАН олинган пулларнинг Ўзбекистон солиқ тўловчиларига алоқаси йўқ”¸ деб ëзди онасининг жамоатчилик олдидаги ҳимоячисига айланган Имон Каримова.

4 июль кунги постида Имон Каримова швед маҳкамаси онасини тўлиғича оқлаганини ва пора олингани тасдиқланмади¸ деб расмий баëнот берганини иддао қилди.

Қисқа фактик аниқлама

Жорий йилнинг 15 февраль куни чиқарган ҳукмида Стокҳольм суди¸ Гулнора Каримова эмас¸ балки Telia ширкатининг собиқ бош ижрочи директори Ларс Нюберг¸ ширкатнинг собиқ молиявий директори ва вице-президенти Теро Кивисаари ва Евроосиë фаолияти бўйича собиқ бош маслаҳатчи Ули Туимани гумон қилинган жиноятларда айбсиз деб топилди.

Озодлик билан суҳбатларда маҳкама расмийлари ва прокурор Гуннар Стетлер¸ бу ҳукмнинг Гулнора Каримова устидан чиқарилган ҳукм эмаслигини қайта-қайта таъкидлаган.

Суд ўз ҳукмида Telia ширкатининг 2007-2010 йилларда Ўзбекистон телеком бозорига кириш учун ўшандаги президентнинг қизи Гулнора Каримовага қарaшли Takilant ширкати ҳисобига 350 миллион доллардан кўпроқ пул берилганини ўз исботини топганини эътироф қилган.

Аммо пора деб аталган юзлаб миллион доллар берилган йилларда швед қонунчилигига кўра¸ у ëки бу давлат расмийсига пул ëки бошқа нарса беришгина коррупция ҳисобланган ва айблов томони маҳкама давомида Гулнора Каримованинг давлат расмийси бўлганини шубҳа қолдирмайдиган даражада исбот қила олмагани учун¸ Telia раҳбарларини оқлаган эди.

4 июль кунги постида Имон Каримова Ўзбекистон ҳукуматининг Гулнора Каримовага кўрсатаëтган босимининг кучайиб бораëтганини айта туриб¸ унинг сабабига ҳам изоҳ беради.

Гулнора Каримованинг адвокати келишидан олдин (13-15 июнь кунлари – таҳр.) уни маълумотни ошкор қилмаслик ва Швейцария¸ шунингдек бошқа судлар қизиқаëтган айрим мулозимларга қарши кўрсатма бермасликка мажбурлаш мақсадида яна тиббиëт бўлимидан чиқариб ташлашди. Швейцария суди томонидан протокол учун сўроқ қилинган халқаро гувоҳлар бор ва бу адолат олдида тасдиқланган маълумот саналади”¸ деб ëзган Имон Каримова бу сирли гувоҳнинг кимлигига ойдинлик киритмади.

Имон Каримованинг 4 июль кунги InstaStory пости.
Имон Каримованинг 4 июль кунги InstaStory пости.

4 июль кунги постидан аввалги InstaStory постида Имон Каримова Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилган эди.

1 июль куни Instagram саҳифасида эълон қилган уч бетлик хатида Имон Каримова: “Битта одам – Гулруҳ Расуловна Каримованинг ҳатти-ҳаракатлари боис¸ Ўзбекистон халқи ваъда қилинган пулларни ололмайди”¸ деб ëзди.

Бу мактубда қайта-қайта Ўзбекистон Бош прокуратурасини онаси билан келишув шартларини бзуганлик¸ Зангиота туманидаги 21-аëллар колонияси бошлиғи Гулруҳ Каримовани эса¸ онасини “энг хавфли жиноятчидан ҳам баттар” аҳволда сақлаëтганликда айблаган Имон Каримова¸ онасининг шароити яхшиланмас¸ хусусан¸ унга берилган жазо муҳлати очиқланмас экан¸ Ўзбекистон ҳукумати Швейцариядаги пулларни ола олмаслигидан огоҳлантирди.

“Онамнинг адвокати ва Швейцария суди унинг тегишли ëрдам олиши¸ унга нисбатан босимларнинг тўхтатилиши борасида ишонч ҳосил қилмагунча¸ бизнинг мамлакатимиздан фарқли қонунлар рисоладагидай ишлайдиган давлат қонунларига мувофиқ (Швейцария назарда тутилмоқда – таҳр.) онамни жисмонан йўқ қилишга уринаëтган одамларнинг гапи ўтмайди энди”¸ деб ëзди Имон Каримова.

XS
SM
MD
LG