Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:25

Юлдуз Усмонова “ўғри Гулнорани соғинган”ларни танқид қилди (ВИДЕО)


Юлдуз Усмонова ва Обид Асомов Каримов даврида "запрет" қўйилган санъаткорлар қаторида эдилар.
Юлдуз Усмонова ва Обид Асомов Каримов даврида "запрет" қўйилган санъаткорлар қаторида эдилар.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзбек шоу бизнесининг Гулнора Каримовани яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилаётган ва мадҳ этаётган айрим вакилларини кескин танқид қилди.

Юлдуз Усмонова “ўғри Гулнорани соғинган”ларни танқид қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Интернетда тарқатилган видеомурожаатда Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани “ўғри”, деб атаган.

“Сиз ўғирлаб қочсангиз, мен қайси ўғрини соғинишим керак? Ўғри-ю у! Йиғиштиринглар бунақа хом-хатала гапларни. Ижодни қилинглар, микрофонни тузукроқ олиб, ашула айтишни ўрганинглар” - деган Юлдуз Усмонова шоу-бизнес вакилларига Гулнора Каримова “ўғирлаган пуллар миқдори”ни ҳам эслатиб ўтди:

“Гулнора Каримовани давлат билган, таниган, 1 миллиарди ташқарида. 1 миллард доллар, 1 миллиард сўм эмас. Давлатнинг 1 тийини ҳам халқники, Ҳақники. Тушундиларингми? Ҳали билмаганлар қанча? Ким нима деса орқасидан эргашиб кетавериш керакми, бўлди қилинглар энди”, - деди Юлдуз Усмонова.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Юлдуз Усмонова Ислом Каримов даврида Шерали Жўраев ва Обид Асомов каби муайян вақт “тақиқланган санъаткор”лар қаторида бўлган. Юлдуз Усмонова ўзига қўйилган тақиқни Гулнора Каримова воситасида ҳал этишга ҳаракат килгани ҳам айтиб келинади.

У 2013 йили Дубайдаги концерти пайтида Гулнора Каримовага бағишланган “Гулисан” деган қўшиқ​ айтган.

Юлдуз Усмонова “Гулисан”, деган қўшиқ тақдимотида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизининг саноқсиз бойликлари билан қизиққан журналистларни танқид ҳам қилиб ўтган эди:

- Сизларни нима ишларинг бор уни пули қаердан келгани ҳақида?! Малика-ку у ахир¸ узумини енглар, боғини суриштирманглар¸- деган эди Юлдуз Усмонова.

​24-25 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу бизнесининг айрим таниқли намояндалари марҳум президентнинг қамоқдаги қизи Гулнора Каримованинг яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилиш ва мадҳ этишга киришган эди.

25 июнь куни Тошкентдаги блогерлардан бири Озодлик радиосига президент администрациясининг айрим мутасаддиларидан бу борада махсус буйруқ бўлганини иддао қилганди.

Шахси сир қолишини сўраган блогер мазкур кампания жамоатчиликни Гулнора Каримованинг озодликка чиқишига тайëрлаш ва бу эҳтимолга ижобий муносабатни шакллантириш учун уюштирилганини билдирган.

"Ўзбекконцерт” давлат идораси лицензия бўлими мутасаддиси эса Озодлик билан суҳбатда бу иддаони рад этган эди.

23 июнь куни Instagramда Гулнора Каримова номидан хабар эълон қилинган эди. Унда Ўзбекистон ҳудудида Гулнора Каримовага тегишли бўлган 1 миллиард 200 миллион долларлик мол-мулк республика бюджетига тақдим этилгани иддао қилинган.

Ўзбекистон Молия вазирлиги Гулнора Каримова бюджетга 1 миллиард 200 миллион долларни қайтаргани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

«Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади», — дейилади расмий билдирувда.

Гулнора Каримова Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ қолаверса АҚШ¸ Швеция¸ Ҳолландия ва Швейцария прокуратураси томонидан ниҳоятда катта миқдордаги (бир неча миллиард АҚШ доллари ҳақида гап бормоқда – таҳр.) коррупция ва пул ювишда айбланган.

Айни пайтда Гулнора Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманидаги аёллар қамоқхонасида жазо муддатини ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG