Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:32

Гулнора Каримованинг адвокати мижози Зангиота қамоқхонасида сақланаётганини билдирди


Гулнора Каримова 5 март куни қамоқхонага қайтарилган эди.
Гулнора Каримова 5 март куни қамоқхонага қайтарилган эди.

Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик ширкати раҳбари ва айни пайтда Гулнора Каримованинг адвокати бўлган Грегуар Манжа Твиттер орқали ўз ҳимоясидаги одам қаерда сақланаётганини маълум қилди.

Гулнора Каримованинг адвокати мижози Зангиота қамоқхонасида сақланаётганини билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:28 0:00

Грегуар Манжа 1 апрель куни “#Karimova Эндигина Зангиотадаги 21-сонли аёллар колониясига етиб келдим. Мижозим билан қулай шароитда учрашишга ҳаракат қиламан”, деб ёзди.

2 апрель куни эса адвокат “#Karimova Зангиотадаги 21-сонли аёллар колонияси. Иккинчи кун”, деб ёзди.

Бироқ Грегуар Манжа мижози билан учрашгани ёки учрашмагани ҳақида ҳеч нарса демаган.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 5 март куни жазони ўташ колониясига қайтарилгани ҳақида Бош прокуратура айни куни тарқатган ахборотда маълум қилинган эди. Бироқ Каримова айнан қайси жазони ўташ маҳкамасига қайтарилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Коррупцияда айбланган Гулнора Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 10 йилга қамалган эди.2018 йил 1 июлда эса Гулнора Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича: “Инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини эътиборга олган ҳолда” озодликни чеклаш жазосини ўташ жойи этиб маҳкума Гулнора Каримованинг ўз танловига кўра, қизи Имон Каримованинг яшаш жойи белгиланган.

Аммо Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлиги сабабли 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Аввалроқ Telia, VimpelCom ва МТСширкатлари Ўзбекистон бозорига кириш учун Гулнора Каримовага қарийб 1 миллиард доллар пора берганини тан олгани хабар қилинган эди.

Бунинг ортидан АҚШ Адлия вазирлиги Гулнора Каримовага ҳам порахўрлик¸ пул ювиш каби расмий айблар қўйилганини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG