Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:25

Эркаклар соқолида ит юнгидан кўра кўпроқ бактерия яшаши аниқланди


Февраль ойида European Radiology журналида чоп этилган илмий мақола муаллифлари 18 нафар соқолли эркак ва 30 итдан олинган намуналарни солиштириб, эркаклар соқолида ит юнгидан кўпроқ бактерия борлигини аниқлади.

Мақолада “изланишларимиз натижаси асосида итлар соқолли шахсларга солиштирганда “тозароқ” деб ҳисоблаш мумкин”, дейилади.

Ўрганилган 30 итнинг 23 тасида микроб кўплиги кузатилган. Аммо тадқиқотда иштирок этган 18 нафар эркакнинг барчасида микроблар сони кўплиги аниқланган. Қолаверса, эркаклар соқолида касалликка олиб келувчи бактериялар сони ҳам юқорироқ бўлган.

Тадқиқотчилар 3 ойдан 13 ёшгача бўлган итларнинг бўйнидан ва кураклари орасидан бактерия намуналарини олган. Шунингдек, 18 ёшдан 76 ёшгача бўлган эркаклар соқолларидан намуна олинган.

Мақола муаллифлари эркаклар соқолида итлар юнгидан анча кўпроқ микроб борлиги, бўлганда ҳам уларнинг аксари касалликка олиб келувчи микроблар эканини таъкидлайди.

Муаллифлар изланиш иштирокчилари сони оз бўлганини айтиб, ушбу масала яқиндан ўрганиши кераклигини айтишди. Улар, шунингдек аёллар сочидан ҳам намуна олиб, улардаги микробларни ҳам ўрганиб чиқиш лозимлигини қўшимча қилишди.

Тадқиқотга Европадаги уч радиология маркази ишчилари ходимларини қизиқтирган савол туртки бўлган. Қитъада жуда оз ветеринар клиникасида фақат ҳайвонлар учун мўлжалланган МРТ бўлгани учун, улар айни МРТ мосламасидан инсонларни ҳам, итларни ҳам текшириш қанчалик хавфсиз эканлигини аниқлашга бел боғлашган. Бунинг учун Швейцарияда жойлашган Hirslanden клиникаси ходимлари итлар ва кишиларни текшириш учун фойдаланилган МРТлар тозалигини ўрганиб чиққан.

Тадқиқот муаллифлари шундай хулоса қилган: “Одамларни текширишда итларни текшириш учун қўлланилган МРТдан фойдаланиш ҳеч қандай хавф туғдирмайди”.

XS
SM
MD
LG